← Назад
Решение #494265 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8684-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 18 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
1 897 772,90
сўм
асосий
қарз,
948 886
сўм
пеня,
жами
2 846 658,90 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суднинг маъмурий биносида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 16 февралда 15/441сонли сув таъминоти ва оқава хизматлари кўрсатиш шартномаси тузилган.
Даъвогар томонидан 2019 йил 21 майда жавобгарнинг сув ва оқава
хўжалиги ўрганилганида жавобгар фойдаланувида шаҳар оқавасига тушириб
юбориладиган артезан қудуғи мавжудлиги аниқланиб, Д-40 мм сув
ҳисоблагич ўрнатилганлиги, пломбаси жойида эканлиги аниқланган.
Жавобгар 2019 йил 1 ноябрдан 2021 йил 1 январга қадар
1 897 772,90 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогар 2022 йил 14 ноябрда жавобгарга қарздорликни тўлаш
юзасидан талабнома юборган.
Жавобгар томонидан мажбурият бажарилмаганлиги сабабли, низо
келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 1 897 772,90 сўм асосий қарз, 948 886 сўм пеня,
жами 2 846 658,90 сўм ундиришни сўраган.
Жавобгарга суднинг ажрими электрон почта орқали етказиб берилган
бўлса-да, белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини
ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар
қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса
ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали
газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади,
бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган
“Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари
кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)нинг
108-банди иккинчи хатбошисида барча гуруҳ истеъмолчилари ичимлик сув
таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд
бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш
приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой
учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга
оширишлари лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги ўз исботини топганлиги, даъвогар оқава суви ҳақини талаб
қилиш ҳуқуқига эга эканлигини, жавобгар судга даъвони рад этиш учун асос
бўлган ҳужжатларни тақдим этмаганлигини инобатга олиб, 1 897 772,90 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Даъво аризасида жавобгардан 948 886 сўм пеня ундириш талаби ҳам
қўйилган.
Маълумки, ФКнинг 260-моддаси талабига кўра, қарздор мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши
шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади ва у билан фақат ҳақиқий
талаб таъминланади.
ФКнинг
261-моддасига
кўра
қарздор
мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганда тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойканинг шакли пеня деб
юритилади.
ФКнинг 263-моддасининг иккинчи қисмига кўра, қонуний
неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, тарафларнинг келишуви
билан кўпайтирилиши мумкин.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб беради.
Қоидаларнинг 108-бандида тўловнинг шартномада белгилангандан
кечиктирилган ҳар бир куни учун — юридик шахслар 0,4 фоиз, жисмоний
шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлайдилар. Аммо бу кўрсаткич жами
кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан бир неча йил давомида
асосий қарздорлик қопланмасдан келганлигини инобатга олиб, пеня
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 948 886 сўм пеня ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи белгиланган.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
даъво
талаблари
тўлиқ
қаноатлантирилганлиги инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети
фойдасига 330 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта
харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 192, 2034-2035-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 1 897 772,90 сўм асосий қарз, 948 886 сўм
пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами 2 879 658,90 сўм ундирилсин.
“ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети
фойдасига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов