← Назад
Решение #494415 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| нинг | 72 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| нинг | 22 | — | law | |
| СКнинг | 85 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 674 символов
4-1001-2304/45557-сонли иқтисодий иш
ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 сентябрь
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида,даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
“1-Avtota’mirlash Zavodi” унитар корхонаси манфаатида жавобгар - Қибрай
автомобил йўлларидан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобидан
302.984.693 сўм асосий қарз, 151.492.346 сўм пеняундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида
даъвогар раҳбари А.Кобилов, унинг вакиллари А.Холтураев (2023 йил5
сентябрдаги 72-сонли ишончнома асосида), Ш.Турдиқулов (2023 йил 18
сентябрдаги ишончнома асосида) иштирокидакўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси “1-Avtota’mirlash Zavodi” унитар корхонаси манфаатида
Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб,жавобгар Қибрай автомобил йўлларидан мунтазам фойдаланиш унитар
корхонаси ҳисобидан 302.984.693 сўм асосий қарз, 151.492.346 сўм
пеняундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 августдаги ажрими
билан иқтисодий иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига ўтказилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Даъвогар даъво аризасида ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд мажлисида жавобгар Қибрай автомобил йўлларидан мунтазам
фойдаланиш унитар корхонаси вакили иштирок этмади. Жавобгарнинг даъво
аризадаги ва stat.uz сайтидаги юридик манзилига юборилган суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими почта алоқаси
ходимлари томонидан “кўрсатилган манзилда мавжуд эмас” қайди билан судга
қайтарилган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
128-129, 170-моддасига асосан ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, жавобгар Қибрай
1
автомобил йўлларидан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари ва унинг вакиллари
даъво аризаси важларини такрорлаб,унитар корхонага тегишли бўлган 1,5 га ер
майдонида
жавобгарга
тегишли
бўлган
асфальт
заводи
жойлаштирилганлигини,ер майдонидан фойдаланиш тўғрисида жавобгар билан
ижара шартномаси имзоланмаганлигини, 2019-2021 йиллар учун корхонага ўзи
фойдаланмаган ер майдони учун ер солиғи ҳисобланганлигини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекс (бундан кейин
матнда - ИПК)нинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Иш ҳужжатларидан кўринишича,Ўзбекистон РеспубликасиТранспорт
вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2021 йил
16 сентябрдаги 178-сонли буйруғи билан Қибрай йўллардан мунтазам
фойдаланиш унитар корхонаси балансига “XCMG ХАР-160” русумли асфальт
қориштириш ускунаси оператив бошқарув хуқуқи асосида беғараз ўтказиб
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил
йўллари қўмитаси Тошкент вилояти, Автомобил йўллари бош бошқармасининг
2021 йил 6 октябрдаги 95-сонли буйруғи билан юқоридаги буйруқ ижро учун
қабул қилинган.
Суд даъвогарнингҚибрай йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар
корхонаси балансига олинган “XCMG ХАР-160” русумли асфальт бетон заводи
2019 йилдан“1-Avtota’mirlash Zavodi” унитар корхонасигатегишли ер
майдонини банд қилиб келаётганлиги, шунингдек,ҳудуддан доимий
фойдаланиш учун томонлар ўртасида ижара шартномаси тузилмаганлиги боис,
ер солиғидан келиб чиққан қарздорликни жавобгардан ундириш тўғрисидаги
даъво талаби билан келишмайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
2
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан кейин матнда СК)нинг
22-моддасига кўра, белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда
тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши белгиланган.
СКнинг 85-моддаси биринчи қисмига асосан, солиқ тўғрисидаги
қонунчилик билан солиқ тўловчилар зиммасига юклатилган солиқларни ва
йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти
уларнинг солиқ мажбурияти эканлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, Қибрай туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
“1-Avtota’mirlash Zavodi” унитар корхонасининг солиқ мажбуриятлари бўйича
юзага келган қарздорликларни тўлаш мажбуриятини олмаган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд ҳаражатларинидаъвогар
зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуалкодексининг 66,
72, 75, 118, 128, 176-179, 186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар -Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси “1-Avtota’mirlash Zavodi” унитар корхонаси манфаатида
жавобгар - Қибрай автомобил йўлларидан мунтазам фойдаланиш унитар
корхонаси ҳисобидан 302.984.693 сўм асосий қарз, 151.492.346 сўм пеня
ундириштўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “1-Avtota’mirlash Zavodi” унитар корхонаситомонидан
олдиндан тўлаб чиқилган 33.000 сўм почта ҳаражати зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар - “1-Avtota’mirlash Zavodi” унитар корхонасиҳисобидан
республика бюджетига 9.089.540сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон апелляция тартибида шикоят
беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья
А.О.Хаитбоев
3