← Назад
Решение #494470 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8365-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ЙЙЙ” АТБ манфаатида жавобгар
“ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Toshkentvino
kombinati” акциядорлик жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” АТБ фойдасига техник
хатога асосан нотўғри ўтиб кетган 108 104 000 сўм пул маблағини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
даъвогар вакиллари ААА (2023 йил 14 августдаги 696-сонли ишончномага
асосан), ППП (2023 йил 6 сентябрдаги 03-19/266-сонли ишончномага
асосан), қўшимча жавобгар “Toshkentvino kombinati” акциядорлик
жамияти вакили РРР (2023 йил 13 январдаги 01/11-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Toshkentvino kombinati” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
қўшимча жавобгар деб юритилади) ва “ЦЦЦ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019
йил 4 декабрда 38-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган.
Қўшимча жавобгар томонидан судга тақдим этилган бир томонлама
ўзаро ҳисоб-китоб солиштирма далолатномасида қўшимча жавобгар
жавобгарга
2020
йил
4
январдан
28
декабрга
қадар
8 704 353 035,16 сўмлик алкоголь маҳсулотлари етказиб берилиб,
жавобгар томонидан 8 704 353 010 сўм тўлов амалга оширилганлиги,
2020 йил бошидаги сальдо билан бирга жавобгарнинг қўшимча жавобгар
олдида 84,32 сўм қазрдорлиги мавжудлиги кўрсатилган.
Ушбу далолатномада 2020 йил 25 сентябрда жавобгар 1179-сонли
тўлов топшириқномаси билан 120 000 000 сўм ва 1180-сонли тўлов
топшириқномаси билан 108 104 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги
кўрсатилган.
Жавобгарнинг “ЙЙЙ” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Янгийўл филиалидаги 202080000404033871003-сонли ҳисоб
рақамидан 2020 йил 25 сентябрда 1180-сонли тўлов топшириқномаси
билан қўшимча жавобгарнинг “Trustbank” ХА банки Дархон филиалидаги
20210000900531230010-сонли ҳисоб рақамига 108 104 000 сўм тўлов
ўтказилган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2023 йил 26 февралдаги
1953387-сонли мемориал ордерга мувофиқ, 20814000400000003001 дебет
ҳисоб рақами (тўловчи банк “ЙЙЙ” АТБ ҳисоб-китоб маркази)дан
222240007000009004888 кредит ҳисоб рақами (олувчи банк “ЙЙЙ” АТБ
Янгийўл филиали)га транзит ҳисоб рақамидан 108 104 000 сўм пул
маблағлари ечилган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган жавобгарнинг банк
айланмалари бўйича кўчирмада 2020 йил 25 сентябрда қўшимча
жавобгарга 120 000 000 сўм тўлов амалга оширилган бўлиб, шу куни
108 104 000 сўм пул маблағлари ўтказилганлиги қайд этилмаган.
Даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига
2023 йил 11 сентябрда ёзган жавобида банкнинг Янгийўл филиали (МФО
00485) мижози жавобгар ҳисобварағидан (202080000404033871003)
108 104 000 сўм маблағ “Trustbank” ХАБ Дархон филиали (МФО 00954)
мижози қўшимча жавобгар ҳисобварағига (20210000900531230010)
2020 йил 25 сентябрь соат 16:42 да Марказий банкнинг Тезкор тўлов
тизими орқали ўтказилганлиги, дастурий таъминотдаги техник хатолик
туфайли ушбу маблағ мижоз жавобгарнинг ҳисоб рақамидан ечилмай
қолганлиги, 2020 йил 28 сентябрь куни соат 08:00да Марказий банкнинг
Тезкор тўлов тизими клиринг сессияси ёпилганидан сўнг ушбу маблағ
банкнинг ягона вакиллий ҳисобварағидан ечилганда мижоз жавобгарнинг
ҳисоб рақамидан маблағ етарли бўлмаганлиги сабабли банкнинг
17305 “Аниқланиш жараёнидаги маблағлар” ҳисобварағидан ечилган, шу
сабабли мижоз жавобгар томонидан банкнинг 17305 “Аниқланиш
жараёнидаги маблағлар” ҳисобварағидаги қарздорликни қоплаб бериши
асосли эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг суд сўровига
юборган 2023 йил 15 сентябрдаги жавобида даъвогар мижози бўлган
жавобгар ҳисобварағидан (202080000404033871003) “Trustbank” ХАБ
Дархон
филиали
мижози
қўшимча
жавобгар
ҳисобварағига
(20210000900531230010) ўтказилиши кўзда тутилган 108 104 000 сўм
маблағ 2020 йил 25 сентябрь куни соат 16:42:44да Тезкор тўлов тизими
орқали ўтказилганлиги, даъвогар маълумотларига кўра, банкнинг
дастурий таъминотида юзага келган хатоликлар оқибатида ушбу тўлов
жавобгар ҳисобварағидан эмас, балки банк ички транзит ҳисобварағидан
қопланганлиги кўрсатилган.
Даъвогар 2023 йил 5 майда жавобгар ва қўшимча жавобгарга
талабнома юбориб, техник хатолик сабабли банкдан ечиб олинган
108 104 000 сўм пул маблағини қайтаришни сўраган.
Пул маблағлари қайтарилмаганлиги сабабли низо келиб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)
даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан
108 104 000 сўм пул маблағини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллабқувватлаб, техник хатолик туфайли жавобгар ҳисобварағидан тўланиши
лозим бўлган пул маблағлари банк маблағларидан ўтганлиги, пул
маблағини қайтариш тўғрисидаги талабномага жавоб берилмаганлигини
билдириб, даъво талабини қаноатлантириши, пул маблағини жавобгар
ёки қўшимча жавобгарларнинг биридан ундиришни сўрадилар.
Суд мажлисида қўшимча жавобгар вакили даъво талабини тан
олмасдан, жавобгар томонидан маҳсулот етказиб бериш шартнома бўйича
пул маблағлари ўтказилганлиги, 2020 йилда етказилган маҳсулотлар учун
ҳисоб-китоб якунига етказилганлиги, ҳозирда жавобгар ҳисобварағидан
келиб тушган пул маблағларини қайтариш имконияти йўқлиги, банк ва
жавобгар ўртасида шартномавий муносабат мавжудлиги, шу сабабли
ўтказилган пул маблағларини жавобгардан ундирилиши лозимлигини
билдириб, даъво талабининг қўшимча жавобгарга тегишли қисмини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Палата суд мажлисини вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса,
суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга
гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида Агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, 128-моддаси иккинчи
қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128, 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 1023-моддасининг биринчи қисмига асосан, қонунчиликда ёки
битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг
ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга
киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни
(асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт,
ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан
мустасно.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан қўшимча жавобгарга
ўтказилган электрон тўлов топшириқномаси жавобгар ҳисобрақамида пул
маблағлари бўлмаганлиги сабабли даъвогар ҳисобидан амалга
оширилганлиги ўз тасдиғини топганлиги, кейинчалик даъвогар
томонидан жавобгардан пул маблағлари ҳисобрақамидан қайтарилиши
лозим бўлганлиги, пул маблағлари айнан жавобгарнинг ҳисобрақами
реквизитлари орқали чиққанлиги, қўшимча жавобгар жавобгарга етказиб
берган маҳсулотлар учун тўловни олиш ҳуқуқига эга бўлганлиги, техник
хатоликда жавобгар ва қўшимча жавобгар айбдор эмаслиги, бундай ҳолда
пул маблағлари жавобгар ҳисобрақамидан ечилиши лозим бўлиб ечилмай
қолганлиги тўғрисида даъвогар томонидан маълумот берилганлиги,
жавобгар даъвогар ҳисобидан асоссиз бойлик орттирганлиги, ушбу пул
маблағини қайтариши лозимлигини инобатга олиб, даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, қўшимча жавобгардан ундириш талабини рад
этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига 108 104 000 сўм ундиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли эканлиги, судга
даъво аризаси тақдим этишда давлат божи тўланмаганлигини инобатга
олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 2 162 080 сўм давлат
божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 172, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” АТБнинг
фойдасига 108 104 000 сўм пул маблағи қайтарилсин, 33 000 почта
харажати, жами 108 137 000 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
5
“ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджети фойдасига 2 162 080 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
У.Р.Хусанов