Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8710 Дата решения 18.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Navoiy trans avto business масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Олмазор тажриба-механика таъмирлаш йордамчи корхонаси унитар корхонаси
Source ID 1177006 Claim ID 3667268 PDF Hash b900c3745da9b66f... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 115-моддаси ИПК 115 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8710-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 18 сентябрь раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ККК” унитар корхонаси ҳисобидан 72 007 029,56 сўм асосий қарз, 6 941 477,69 сўм пеня, жами 78 948 507,25 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили МММ (раҳбар) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги (кўмаклашувчи суд Кармана туманлараро иқтисодий суди, ВКС ходими ИИИ) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ККК” унитар корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 27 мартда 09/21-сонли цемент ташиш хизмати кўрсатиш шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 30 ноябрда 047-сонли 52 489 059 сўм ва 15 декабрда 50-сонли 4 819 707,50 сўмлик автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатилганлиги ҳақида ҳисобварақ-фактуралар тасдиқланган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 7 майда 19/22-сонли машинамеханизм ва автотранспорт хизматини кўрсатиш шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 11 июлда 034-сонли 22 238 700 сўм ва 12 декабрда 66-сонли 34 359 930 сўмлик ички транспорт юк ташиш хизматлари кўрсатилганлиги ҳақида ҳисобварақ-фактуралар тасдиқланган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган бир томонлама ўзаро ҳисобкитоб далолатномасида жавобгарнинг 72 007 029,56 сўм қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган. Даъвогар 2023 йил 23 августда мавжуд қарздорликни тўлаш юзасидан талабнома юборган. Жавобгар мажбуриятини бажармаганлиги сабабли, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 72 007 029,56 сўм асосий қарз, 6 941 477,69 сўм пеня, жами 78 948 507,25 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгарга юк ташиш хизматлари кўрсатилганлиги, жавобгар томонидан қурилаётган йўлга цемент маҳсулотлари етказиб берилиши таъминланганлиги, жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан мурожаат қилинганида корхона молиявий аҳволи яхши эмаслиги сабабли суд қарори орқали қарздорлик ундириб олиниши кераклигини билдириб ўтганлигини таъкидлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Даъвогар вакилининг тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 711-моддасининг биринчи қисмига асосан, юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 705-моддасининг биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Ўзбекистон Респбуликаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, тарафлар ўртасида тузилга хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 4.3-бандида буюртмачи бажарилган ишлар учун тўлов суммасини бажарувчи томонидан хизмат кўрсатилаётган объект бўйича “Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУКдан пул маблағларини олгандан сўнг, тасдиқланган ҳужжатларга асосан бажарувчига бошқа ҳужжатларсиз тўлаб бериши белгиланган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан хизматлар кўрсатилган учун тўлов тўлиқ миқдорда амалга оширилмаганлиги ҳисобварақ-фактура билан ўз исботини топганлиги, жавобгар тегишли буюртма бўйича пул маблағларни олмаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 72 007 029,56 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъвода 6 941 477,69 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 5.1-бандида буюртмачи хизматлар ҳақини “Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУКдан маблағ олиб, лекин тўламаганда, кечиктирилиб юборилган ҳар бир кун кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи, аммо кечиктирилган сумманинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан даъвогарга пул маблағларини тўлаш бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, бундай ҳолда даъвогар жавобгардан жавобгарлик чораси сифатида пеня ундиришни талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлигини инобатга олиб, пеня ундириш даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 941 477,69 сўм пеня ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди. ИПК 115-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига мувофиқ, давлат божи қонунчиликда белгиланган ҳолларда қайтарилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби асосли киритилганилиги сабабли тўлиқ қаноатлантирилганлиги, даъвогар кичик тадбиркорлик 4 субъекти бўлса-да, 2 фоиз миқдорида 1 578 970,15 сўм давлат божи тўлови амалга оширганлиги, ортиқча тўланган давлат божи қайтарилиши лозимлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига фойдасига 789 485,07 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундиришни, даъвогарга ортиқча тўланган 789 485,08 сўм давлат божини маълумотнома асосида қайтаришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 115, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд “ККК” унитар корхонаси ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 72 007 029,56 сўм асосий қарз, 6 941 477,69 сўм пеня, 789 485,07 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 33 000 сўм почта харажати, жами 79 770 992,32 сўм ундирилсин. “ККК” унитар корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Даъво тақдим этишда ортиқча тўланган 789 485,08 сўм давлат божи “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятига маълумотнома асосида қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов