← Назад
Решение #494709 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8709-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 18 сентябрь
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ККК”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 47 469 125 сўм асосий қарз,
25 734 562 сўм пеня, жами 73 203 687 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ИИИ (2023
йил 18 сентябрдаги ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти
(бундан
буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)
ўртасида
2020 йил 29 сентябрда 1003-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида жавобгар даъвогарга контейнер етказиб
бериши, 3.1-бандида тўлов шартнома имзоланганидан сўнг 30 банк куни
давомида 100 фоиз олдиндан тўлов асосида жавобгар ҳисобрақамига
ўтказиб берилиши кўрсатилган.
Даъвогар 2020 йил 30 сентябрдаги 84-сонли тўлов топшириқномаси
билан жавобгарга шартнома ижроси бўйича 47 469 125 сўм пул
маблағларини ўтказиб берган.
Жавобгар шартномада кўрсатилган маҳсулотларни етказиб
бермаганлиги сабабли, даъвогар 2023 йил 21 августда жавобгарга
тўланган пул маблағларини қайтариш тўғрисида талабнома юборган.
Жавобгар томонидан қарздорлик қайтарилмаганлиги сабабли
тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 47 469 125 сўм асосий қарз, 25 734 562 сўм пеня, жами
73 203 687 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгарга шартнома ижроси юзасидан 47 469 125 сўм пул
маблағлари ўтказиб берилганлиги, жавобгар шартлашилган маҳсулотни
етказиб берилишини таъминламаганлиги, талабнома юзасидан жавоб
бермаганлиги, пеня ҳисоблашда адашиб кетилиб, 2 000 000 сўм кўп
ундириш сўралганлиги, тўланган пул маблағлари ва уларга ҳисобланган
пеня ундирилиши лозимлиги билдириб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга электрон почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг
тўртинчи хатбошисига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи
бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг
437-моддасига
асосан
маҳсулот
етказиб
бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда
ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 420-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, олдиндан тўланган
суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни
бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни
ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани
қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш
муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб
қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса —
ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол
бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан
англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган
кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар шартнома бўйича ўз
мажбуриятларини бажариб, пул маблағларини жавобгарга ўтказиб
берганлиги, жавобгар маҳсулот етказиб бериш бўйича мажбуриятини
бажармаган бажармаган ҳолда маҳсулот етказиб бермаганлиги, олдиндан
олинган пул маблағларини қайтармаганлиги, бундай ҳолатда даъвогар
топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни
талаб қилишга ҳақли эканлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 47 469 125 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъвода 25 734 562 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5.1-бандида сотувчи молмулкни тўлиқ етказиб бермаганлиги учун харидорга етказиб берилмаган
ҳар бир кун учун шартнома бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи
миқдорида пеня тўлаши, лекин бунда пенянинг умумий суммаси
етказилиши кечиктирилган маҳсулотнинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги
зарурлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ
тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний
неустойка)
миқдорининг
оширилиши
ўз-ўзидан
ундирилаётган
неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин
эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган.
Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар даъвогарга 47 469 125 сўмлик
маҳсулотларни етказиб бермаганлиги, амалдаги қонунчилик бўйича
жавобгарлик мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 50 фоизидан ошиб
кетмаслиги лозимлиги белгиланганлиги, даъвогар 25 734 562 сўм пеня
ундиришни талаб қилганлиги, амалда 23 734 562,50 сўм пеня ундиришни
талаб қилиши мумкин бўлганлиги, 1 999 999,50 сўм пеня ундириш талаби
асоссиз эканлиги, ундириш даъво талаби қисман асосли эканлиги,
мажбурият деярли уч йил давомида бажарилмаганлиги, жавобгарнинг
мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 21 100 000 сўмга
камайтиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби қисмин асосли эканлиги,
киритилганлиги, даъво баҳоси 73 203 687 сўм бўлса-да, 712 036 сўм давлат
божи
тўланганлиги,
неустойканинг
миқдори
суд
томонидан
камайтирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
712 036 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати, судга даъво тақдим
этилишида кам тўланган ҳамда қаноатлантирилиши рад этилган даъво
талаби бўйича даъвогардан республика бюджети фойдасига 20 000,87 сўм
давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 47 469 125 сўм асосий қарз, 21 100 000 сўм
5
пеня, 712 036 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами
69 314 161 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 20 000,87 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
У.Р.Хусанов