Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8697 Дата решения 18.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "HEALING HERBS JM" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1167652 Claim ID 3657293 PDF Hash 2747764fbc54b933... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 5-моддаси онуни 5 law
нинг 111-моддаси нинг 111 law
ИПК 221-моддаси ИПК 221 law
СКнинг 81-моддаси СКнинг 81 law
СКнинг 138-моддаси СКнинг 138 law
бундан ушбу Кодекс 133-моддаси бундан ушбу Кодекс 133 code_article
СКнинг 410-моддаси СКнинг 410 law
удудида ушбу Кодекснинг 411-моддаси удудида ушбу Кодекс 411 code_article
СКнинг 411-моддаси СКнинг 411 law
онунининг 148-моддаси онуни 148 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8697-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 18 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ........................, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг жавобгар “........................” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Б.Турсунов (2023 йил 6 январдаги 23-01684-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент вилояти солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “ююююююююююююююююююююю” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили ариза важларини қувватлаб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган суд ажрими жавобгар солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилган бўлсада, бироқ жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128- ва 220-моддаларига асосан аризани унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган. “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 82-бандида давлат солиқ хизмати органлари ўз ваколатлари доирасида солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги белгиланган. Аниқланишича, аризачи жавобгарга 2023 йил 3 августда хабарнома юбориб, солиқ органининг 20/1-74447-сонли сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар аризачига ўз вақтида тақдим қилишни сўраган, бироқ ушбу ҳужжатлар тақдим қилинмаган. Аризачининг 2023 йил 14 августдаги қарори билан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кунга қадар тўхтатилган ва жавобгар аниқланган камчиликларни ўн кун ичида бартараф этмаганлиги учун судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. СКнинг 81-моддасида солиқ тўловчининг ҳар бир солиқ тури ёки тўланган даромадлар бўйича ҳисоб-китобларни ва солиқ декларацияларини, шунингдек ҳисоб-китобларга ҳамда солиқ декларацияларига доир иловаларни ўз ичига оладиган, солиқ тўловчиларнинг ва солиқ агентларининг солиқ мажбуриятларини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлари солиқ ҳисоботи эканлиги, солиқ ҳисоботи солиқ органларига шахс фақат солиқ тўловчи деб эътироф этиладиган солиқлар бўйича тақдим этилиши белгиланган. СКнинг 138-моддасида солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра фақат солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари лозимлиги солиқ тўловчи тузатишлар киритиш тўғрисидаги талабнома олинган кундан эътиборан беш кун ичида тегишли солиқлар ва йиғимлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёхуд тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда аниқланган тафовутларнинг асосномасини ушбу Кодексда белгиланган тартибда тақдим этиши шартлиги ҳамда солиқ тўловчининг тақдим этган асосномаси тегишли ҳужжатлар (асосномалар) олинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида солиқ органининг раҳбари (раҳбари ўринбосари) томонидан кўриб чиқилиши назарда тутилган. СК 131-моддаси учинчи қисмига кўра ҳисобга қўйилмаган жойда ер солиғини, мол-мулк солиғини ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш мажбурияти ўзида юзага келган солиқ тўловчи мазкур мажбурият юзага келган кундан эътиборан ўн кун ичида солиқ солиш объектларини улар жойлашган ерда ҳисобга қўйиш учун давлат солиқ хизмати органларига қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиши керак, бундан ушбу Кодекс 133-моддасининг учинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ солиқ органларига бундай маълумотларни тақдим этиш органлар, муассасалар ва ташкилотларнинг мажбурияти бўлган ҳоллар мустасно. СК 133-моддасининг учинчи қисмида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар тегишли ҳудудда жойлашган ер участкаси ва бошқа кўчмас мол-мулк, уларнинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисидаги ахборотни давлат солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этиши шартлиги белгиланган. СКнинг 410-моддасига кўра юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг солиқ тўловчилари деб қуйидагилар эътироф этилади: 1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодекснинг 411-моддасига мувофиқ солиқ солиш объекти ҳисобланувчи мол-мулкка эга бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари; 2) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчмас мулкка эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар. СКнинг 411-моддасига кўра кўчмас мулк юридик шахсларнинг молмулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланади, шу билан бирга ер участкалари кўчмас мулк объектлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. Бироқ аниқланишича, жавобгарга нисбатан суднинг 2023 йил 19 июндаги ҳал қилув қарори билан 4-1101-2302/3590-сонли иш қўзғатилиб, банкрот деб топилган ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-сонли қарорининг 35-бандига кўра, суднинг қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш давом этаётган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан солиқ органи томонидан молиявий жарима қўллаш ёхуд банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилинган бўлса, ушбу талаблар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилмаслиги сабабли ариза судда мазмунан кўриб чиқилиши лозим. Аммо, суднинг қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш давом этаётган юридик шахсга нисбатан солиқ органи томонидан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилинганда, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 148-моддасига биноан тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг барча ҳисобварақлари ёпилиши ва ягона ҳисобварақ очилишини инобатга олиб, ушбу аризани қаноатлантириш рад этилиши лозимлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда юқоридаги пленум қарорига асосан, жавобгарга нисбатан солиқ органи томонидан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳақидаги аризасини қаноатлантириб бўлмайди. Шу боисдан суд аризани асоссиз деб ҳисоблаб, уни рад этишни лозим топади. Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди. Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179,215-222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгандан сўнг қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ........................