← Назад
Решение #494815 Экономические
Определения (об утверждении мирового соглашения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 132 | — | law | |
| ИПКнинг | 133 | — | law | |
| келишув битимининг мазмуни ИПК | 132 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2302/2443-сонли иш
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Косон тумани
2023 йил 15 сентябрь
Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.А.Усманов
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ш.Хужаёровнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси
*****манфаатида жавобгар *****дан 333.880.300 сўм моддий
ресурслардан қопланмаган асосий қарз, 124.849.800 сўм жарима ҳамда
33.388.030 сўм кредит фоизини ундириш тўғрисидаги ишни даъвогар
вакили ***** (ишончнома асосида), жавобгар вакили ***** (шахсий
маълумотнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар *****судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар *****
ўртасида 2023 йил 15 сентябрда тузилган келишув битимини
тасдиқлаб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган тарафлар низо ижро босқичида
келишув билан якунланганлигини, келишув битими тузилганлигини
баён қилиб, тасдиқлаб беришни сўради.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган келишув битимини
ўрганиб чиқиб, даъвогар ва жавобгар вакилининг фикрини эшитиб,
қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни ва томонлар
ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни лозим топди.
Тарафлар 2023 йил 15 сентябрда тузилган келишув битимида
қуйидагиларни назарда тутган:
Келишувга асосан, томонлар ўртасида 2022 йил 18 сентябрдаги
№267-сонли шартнома бўйича ҳамда 2023 йил 22 июндаги Косон
туманлараро иқтисодий суди томонидан чиқарилган 4-18042301/1798-сонли ҳал қилув қарорида кўрсатилган “асосий қарздорлик”
ўзаро
ҳисоб
китобга
кўра
333.880.250-230.000.00068.249.600=35.630.680 сўмни асосий қарздорликни *****га *****тўлаб
беради.
*****2022 йил 18 сентябрдаги №267-сонли шартнома бўйича
даъво ариза юзасидан киритилган 124.849.800 сўм жаримадан воз
кечади, *****2023 йил 22 июндаги Косон туманлараро иқтисодий
судининг 4-1804-2301/1798-сонли ҳал қилув қарорида кўрсатилган
23.000.000 сўм пенядан воз кечади.
*****2022 йил 18 сентябрдаги №267-сонли шартнома бўйича
иқтисодий судга киритилган даъво аризада ҳамда келишилган битимга
асосан 40.065.600 сўм кредит фоизини тўлаб беради.
Томонлар мазкур битимга кўра ўзаро келишувга асосан
**********га 35.630.680 сўм асосий қарз ҳамда 40.065.600 сўм кредит
фоизини жами 35.630.680+40.065.600=75.696.280 сўмни 10 (ўн) иш
куни ичида тўлаб беради.
Иш бўйича суд харажатларини тўлаш мажбуриятини жавобгар
***** ўз зиммасига олади”.
Мазкур ҳолат тарафлар ўртасида тузилган солиштирма
далолатнома билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига асосан
тарафлар низони келишув битими ёки медиатив келишувни тузиб ҳал
этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар
қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд
ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро
этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд
алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун
чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин
тузилган ҳисобланади.
Бундан ташқари, ИПКнинг 132-моддасига асосан келишув битими
ёзма шаклда тузилади ва келишув битимини тузган шахслар ёки
уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Келишув битимида
тарафлар томонидан келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари
ва муддатлари ҳақидаги қоидалар кўрсатилиши керак.
Келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни
кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш
ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ
ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд
харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган
бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин.
Агар келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги
шарт мавжуд бўлмаса, суд бу масалани келишув битимини тасдиқлаш
чоғида, ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда ҳал этади.
ИПКнинг 133-моддасига мувофиқ келишув битими тузган
шахслар уни ушбу битимда назарда тутилган тартибда ва муддатларда
ихтиёрий равишда бажаради. Суд томонидан тасдиқланган, келишув
битимида назарда тутилган муддатларда ихтиёрий ижро этилмаган
келишув битими уни тузган шахснинг илтимосномаси бўйича суд
томонидан бериладиган ижро варақаси асосида, суд харажатларини
ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий
ижро этилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009
йил 18 декабрдаги 204-сонли “Иқтисодий судлар томонидан келишув
битимини
тасдиқлашда
процессуал
қонун
нормаларининг
қўлланилишига оид айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 7-14бандларида қуйидагича тушунтиришлар берилган:
тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган
келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти
эканлиги тушунтирилсин.
Судлар инобатга олишлари лозимки, келишув битимининг
мазмуни ИПКнинг 132-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши ва унинг
шартлари аниқ, равшан баён қилиниши ва унинг ижро этилишида
келишув битимининг мазмуни бўйича ҳар хил талқин қилинишига ва
келгусида низоларнинг келиб чиқишига йўл қўймайдиган бўлиши
керак.
Келишув битими тарафларнинг бир-бири олдидаги ўзаро
мажбуриятларининг шартлари, миқдори ва бажариш муддатлари
тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим.
Келишув битими шартларини кўриб чиқишда суднинг вазифаси
тарафларнинг келишув битимини тузиш ва иш юритишни тугатишга
бўлган ҳақиқий хоҳиш-иродасини, улар томонидан келишув битими
тузилаётганида қонун талаблари бажарилганлигини аниқлаш ва
келгусида келишув битимини суд ҳужжатлари билан тенг шартларда
ижро қилинишини таъминлашдан иборатдир.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, суд тарафлар томонидан
тузилган келишув битимининг шартлари қонун ҳужжатларига хилоф
эмаслиги ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, уни
тасдиқлашни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 110-моддаси 7-бандига асосан келишув битими
тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, иқтисодий суд иш
юритишни тугатади.
Ушбу ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги келишув битими
ихтиёрий тузилганлигини, қонун талабларига зид эмаслигини, учинчи
шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига дахл
қилмаслигини инобатга олиб, келишув битимини тасдиқлашни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни ҳамда ушбу иқтисодий
иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110,130-133, 195-196-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар *****ва жавобгар *****ўртасида 2023 йил 15 сентябрда
тузилган келишув битими қуйидагилар асосида тасдиқлансин:
Келишувга асосан, томонлар ўртасида 2022 йил 18 сентябрдаги
№267-сонли шартнома бўйича ҳамда 2023 йил 22 июндаги Косон
туманлараро иқтисодий суди томонидан чиқарилган 4-18042301/1798-сонли ҳал қилув қарорида кўрсатилган “асосий қарздорлик”
ўзаро
ҳисоб
китобга
кўра
333.880.250-230.000.00068.249.600=35.630.680 сўмни асосий қарздорликни *****га *****тўлаб
беради.
даъво ариза юзасидан киритилган 124.849.800 сўм жаримадан воз
кечади, *****2023 йил 22 июндаги Косон туманлараро иқтисодий
судининг 4-1804-2301/1798-сонли ҳал қилув қарорида кўрсатилган
23.000.000 сўм пенядан воз кечади.
*****2022 йил 18 сентябрдаги №267-сонли шартнома бўйича
иқтисодий судга киритилган даъво аризада ҳамда келишилган битимга
асосан 40.065.600 сўм кредит фоизини тўлаб беради.
Томонлар мазкур битимга кўра ўзаро келишувга асосан
**********га 35.630.680 сўм асосий қарз ҳамда 40.065.600 сўм кредит
фоизини жами 35.630.680+40.065.600=75.696.280 сўмни 10 (ўн) иш
куни ичида тўлаб беради.
Иш бўйича суд харажатларини тўлаш мажбуриятини жавобгар
***** ўз зиммасига олади”.
Ушбу 4-1804-2302/2444-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Жавобгар *****дан даъвогар *****фойдасига 33.000 сўм почта
харажати;
Республика бюджетига 9.842.362,6 сўм давлат божи ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач суд харажатлари қисмига нисбатан
ижро варақаси берилсин.
Мазкур ажримдан норози томон бир ой муддатда апелляция
тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
А.А.Усманов