Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2302/7759 Дата решения 15.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья Мамитов Жамолиддин Каримжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение UZ-DONG YANG KOMPANI масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси Ответчик / Подсудимый MIR SALNIKOV масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1167359 Claim ID 3652863 PDF Hash 59754b2e745c503a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 237-моддаси Ушбу Кодекс 237 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 4 304 символов
4-1701-2302/7759-сонли иш Судья:Ж.К.Мамитов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2023 йил 15 сентябрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Мамитов, даъвогар – “UZ DONG YANG KOMPANI” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасининг жавобгар – “MIR SALNIKOV” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 100 000 сўм қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда тарафларнинг иштирокисиз, суд муҳокамасисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни даъвогар - “UZ DONG YANG KOMPANI” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси даъво ариза билан Андижон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, жавобгар – “MIR SALNIKOV” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 100 000 сўм қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Иш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 231-бобида назарда тутилган соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Хусусан, даъво ариза ва илова ҳужжатларга тақдим этилган ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 30.11.2020 йилда тузилган “Сальник маҳсулотларини сотиб олиш тўғрисида”ги 73-сонли шартномага кўра 04.12.2020 йилдаги 3465-сонли тўлов топшириқномаси орқали 2 100 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари жавобгар ҳисоб рақамига ўтказиб берилган бўлиб, жавобгар томонидан маҳсулотлар даъвогарга етказиб берилмаганлиги натижасида юзага келган қарздорликни ундириш мақсадида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги учун даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилган. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбурият-фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эсақарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу Кодекснинг 237-моддасига кўра мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Суд жавобгарнинг даъвогар олдидаги қолдиқ асосий қарздорлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва даъвогар вакилининг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъводаги жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 100 000 сўм асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар томонидан давлат божи тўланган. Баён этилганларга асосан, суд низо бевосита жавобгарнинг айби билан юзага келганлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Бинобарин, юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 2031-2035- моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар - “MIR SALNIKOV” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар - UZ DONG YANG KOMPANI” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси фойдасига 2 100 000 сўм қарз, 330 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддатда Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин. Судья Ж.К.Мамитов