Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2302/2441 Дата решения 15.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определения (об утверждении мирового соглашения) Суд Касанский межрайонный экономический суд Судья Усманов Алишер Акрамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "EMG INTER INVESTMENT" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "OLAM" фермер хўжалиги
Source ID 1175122 Claim ID 3617671 PDF Hash 40b76a5d6cbfab91... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
ИПКнинг 132-моддаси ИПКнинг 132 law
ИПКнинг 133-моддаси ИПКнинг 133 law
келишув битимининг мазмуни ИПКнинг 132-моддаси келишув битимининг мазмуни ИПК 132 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2302/2441-сонли иш АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида) Косон тумани 2023 йил 15 сентябрь Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.А.Усманов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ш.Хужаёровнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси *****манфаатида жавобгар *****дан 237.964.400 сўм моддий ресурслардан қопланмаган асосий қарз, 83.293.080 сўм жарима ҳамда 23.796.440 сўм кредит фоизини ундириш тўғрисидаги ишни даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида), жавобгар вакили **** (шахсий маълумотнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни “Олам” ўртасида 2023 йил 15 сентябрда тузилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган тарафлар низо ижро босқичида келишув билан якунланганлигини, келишув битими тузилганлигини баён қилиб, тасдиқлаб беришни сўради. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган келишув битимини ўрганиб чиқиб, даъвогар ва жавобгар вакилининг фикрини эшитиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни ва томонлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни лозим топди. Тарафлар 2023 йил 15 сентябрда тузилган келишув битимида қуйидагиларни назарда тутган: Шартнома бўйича ҳамда 2023 йил 22 июндаги косон туманлараро иқтисодий суди томонидан чиқарилган 4-18042301/1792-сонли ҳал қилув қарорига кўра “асосий қарздорлик” ўзаро ҳисоб китоби юзасидан 237.964.400-167.694.00055.644.800=14.625.600 сўмни асосий қарздорликни *****га *****тўлаб беради; *****2022 йил 5 сентябрдаги №365-сонли шартнома бўйича иқтисодий судга киритилган даъво аризаси юзасидан 83.293.080 сўм жаримадан воз кечади, ***** 2023 йил 22 июндаги ҳал қилув қарорига кўрсатилган 16.769.400 сўм пенядан воз кечади. *****2022 йил 5 сентябрдаги №365-сонли шартнома бўйича судга киритилган даъво аризада ҳамда келишилган битимга асосан 28.555.700 сўм кредит фоизини тўлаб беради. Томонлар битимнинг 1.3-бандига кўра томонларнинг ўзаро келишувга кўра ***** *****га 14.625.600 сўм асосий қарз ҳамда 28.555.700 сўм кредит фоизи жами 14.625.600+28.555.700=43.181.300 сўмни 10 (ўн) иш куни ичида тўлаб беради; Иш бўйича суд харажатларини тўлаш мажбуриятини жавобгар ***** ўз зиммасига олади”. Мазкур ҳолат тарафлар томонидан солиштирма далолатнома билан ҳам ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув битими ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. Бундан ташқари, ИПКнинг 132-моддасига асосан келишув битими ёзма шаклда тузилади ва келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Келишув битимида тарафлар томонидан келишилган мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги қоидалар кўрсатилиши керак. Келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин. Агар келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт мавжуд бўлмаса, суд бу масалани келишув битимини тасдиқлаш чоғида, ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда ҳал этади. ИПКнинг 133-моддасига мувофиқ келишув битими тузган шахслар уни ушбу битимда назарда тутилган тартибда ва муддатларда ихтиёрий равишда бажаради. Суд томонидан тасдиқланган, келишув битимида назарда тутилган муддатларда ихтиёрий ижро этилмаган келишув битими уни тузган шахснинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 204-сонли “Иқтисодий судлар томонидан қўлланилишига оид айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 714-бандларида қуйидагича тушунтиришлар берилган: Судларга келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги тушунтирилсин. Судлар инобатга олишлари лозимки, келишув битимининг мазмуни ИПКнинг 132-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши ва унинг шартлари аниқ, равшан баён қилиниши ва унинг ижро этилишида келишув битимининг мазмуни бўйича ҳар хил талқин қилинишига ва келгусида низоларнинг келиб чиқишига йўл қўймайдиган бўлиши керак. Келишув битими тарафларнинг бир-бири олдидаги ўзаро мажбуриятларининг шартлари, миқдори ва бажариш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим. Келишув битими шартларини кўриб чиқишда суднинг вазифаси тарафларнинг келишув битимини тузиш ва иш юритишни тугатишга бўлган ҳақиқий хоҳиш-иродасини, улар томонидан келишув битими тузилаётганида қонун талаблари бажарилганлигини аниқлаш ва келгусида келишув битимини суд ҳужжатлари билан тенг шартларда ижро қилинишини таъминлашдан иборатдир. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, суд тарафлар томонидан тузилган келишув битимининг шартлари қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, уни тасдиқлашни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 110-моддаси 7-бандига асосан келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, иқтисодий суд иш юритишни тугатади. Ушбу ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги келишув битими ихтиёрий тузилганлигини, қонун талабларига зид эмаслигини, учинчи шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига дахл қилмаслигини инобатга олиб, келишув битимини тасдиқлашни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни ҳамда ушбу иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110,130-133, 195-196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар *****ва жавобгар *****ўртасида 2023 йил 15 сентябрда тузилган келишув битими қуйидагилар асосида тасдиқлансин: туманлараро иқтисодий суди томонидан чиқарилган 4-18042301/1792-сонли ҳал қилув қарорига кўра “асосий қарздорлик” ўзаро ҳисоб китоби юзасидан 237.964.400-167.694.00055.644.800=14.625.600 сўмни асосий қарздорликни *****га *****тўлаб беради; *****2022 йил 5 сентябрдаги №365-сонли шартнома бўйича иқтисодий судга киритилган даъво аризаси юзасидан 83.293.080 сўм жаримадан воз кечади, ***** 2023 йил 22 июндаги ҳал қилув қарорига кўрсатилган 16.769.400 сўм пенядан воз кечади. *****2022 йил 5 сентябрдаги №365-сонли шартнома бўйича судга киритилган даъво аризада ҳамда келишилган битимга асосан 28.555.700 сўм кредит фоизини тўлаб беради. Томонлар битимнинг 1.3-бандига кўра томонларнинг ўзаро келишувга кўра ***** *****га 14.625.600 сўм асосий қарз ҳамда 28.555.700 сўм кредит фоизи жами 14.625.600+28.555.700=43.181.300 сўмни 10 (ўн) иш куни ичида тўлаб беради; Жавобгар ***** ушбу иш бўйича суд харажатларини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Ушбу 4-1804-2302/2444-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Жавобгар *****дан даъвогар *****фойдасига 33.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 6.901.078,4 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим қонуний кучга киргач суд харажатлари қисмига нисбатан ижро варақаси берилсин. Мазкур ажримдан норози томон бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья А.А.Усманов