Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2301/1054 Дата решения 14.09.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BLACK PLAST". масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Шўрчи олтин тупроқ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1165915 Claim ID 3627306 PDF Hash b813589298d176e3... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Ушбу кодекснинг 279-моддаси Ушбу кодекс 279 code_article
ИПКнинг 347-моддаси ИПКнинг 347 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1905-2301/1054-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья C.Солиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Х.Каримов ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 14 сентябрь Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати И.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Ибрагимова ва Х.Каримовдан иборат таркибда, С.Жумаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили З.Нормаматов (ордер ва 2023 йил 29 августдаги 37/08-сонли ишончнома асосида), Х.Алияров (2023 йил 4 сентябрдаги 42/09-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Облоқулов (рақамсиз/санасиз ишончнома асосида) иштирокида Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори устидан “Sho`rchi oltin to`proq” МЧЖ томонидан берилган апелляция шикоятини Тошкент вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимида орқали бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Иш ҳужжатларидан кўринишича, сотувчи “Black plast” МЧЖ (кейинги ўринда даъвогар деб юритилади) ва харидор “Sho`rchi oltin to`proq” МЧЖ (кейинги ўринда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 20 майда 59-сонли ҳамда 2023 йил 27 январда 35-сонли шартномалар (кейинги ўринда шартномалар деб юритилади) тузилган. Шартномаларнинг 1.1-бандига кўра, сотувчи турли ўлчамдаги полиэтилен қувурларни белгиланган муддатлар ичида харидорга етказиб беришни, харидор эса бу товарларни қабул қилиб, шартномада кўрсатилган тартибда тўловларни амалга оширишни зиммасига олган. Шартномаларнинг 3.2-бандида, харидор тарафлар ўртасида шартнома имзолангандан сўнг 5 банк куни ичида товарлар учун тўловни 100 фоиз олдиндан сотувчининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиб беришга келишилган. Шартномалардан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга 2 082 880 440 сўмлик полиэтилен маҳсулотларни етказиб берган, жавобгар эса қисман, яъни 1 450 000 000 сўм тўловни амалга ошириб, 632 880 440 сўм қарздорликка йўл қўйган, даъвогарнинг қарзни бартараф этиш тўғрисидаги талабномаси ижросиз қолдирилган, натижада тарафлар ўртасида низо вужудга келган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси даъвогар манфаатида Денов туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 632 880 440 сўм асосий қарз ва 316 440 220 сўм пеня ундиришни сўраган. Денов туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 2 майдаги ажрими билан мазкур иш судловга тегишлилик бўйича Зангиота туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Суднинг 2023 йил 27 июндаги ажрими билан “Sho’rchi oltin to’proq” МЧЖ ҳуқуқий вориси “Sarvar” МЧЖ билан алмаштирилган. Суднинг 2023 йил 2023 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 632 880 440 сўм асосий қарз, 119 000 000 сўм пеня, 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 18 986 413,2 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилган. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари берилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар апелляция шикояти берган, унда жавобгар суд мажлисининг вақти, жойи ҳақида хабардор қилинмагани, ҳал қилув қарорида тарафлар ўртасида иккита шартнома тузилган деб кўрсатилгани, ваҳоланки тарафлар ўртасида учта шартнома тузилгани, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 632 880 440 сўм эмас, балки 486 500 000 сўмни ташкил этиши ва биринчи инстанция суди жавобгардан 146 380 440 сўм маблағни асоссиз ундиргани, бундай ҳолда суд қўллаган пенянинг бир қисми ҳам асоссиз ҳисобланиши, даъвогарнинг судга ўз вақтида мурожаат қилмагани натижасида пеня миқдори ҳам ошиб кетгани кўрсатилган ва Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини қувватлаб, даъвогар вакиллари билан қайта ҳисоб-китоб қилингани натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида сўндирилмаган қарзи 590 678 810 сўмни ташкил этишини маълум қилди ва даъвогар низони судгача ҳал этиш чораларпини кўрмагани учун ишни кўрмасдан қолдиришни ва апелляция шикоятини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили қайта ҳисоб-китоб натижасида жавобгарнинг сўндирилмаган асосий қарзи 590 678 810 сўмни ташкил этишини ва ҳал қилув қароридаги асосий қарзни ўзгартиришга эътирози йўқлигини маълум қилди, бироқ пеняни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафларнинг вакиллари берган тушунтиришларни тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келди. Даъво аризада жавобгар 632 880 440 сўм асосий қарзни даъвогарга тўламаган лиги асос қилиб келтирган ва ҳал қилув қарори билан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 632 880 440 сўм асосий қарз ундириш белгиланган. Ваҳоланки, 2022 йил 1 ноябрдаги 210-сонли ҳисоб фактурада 62 039 326 сўмлик, 2022 йил 28 декабрдаги 243-сонли ҳисоб фактурада 399 960 300 сўмлик, 2022 йил 30 декабрдаги 244-сонли ҳисоб фактурада 599 998 024 сўмлик, 2023 йил 28 февралдаги 47-сонли ҳисоб фактурада 696 264 800 сўмлик, 2023 йил 1 мартдаги 51-сонли ҳисоб фактурада 324 455 600 сўмлик жами 2 082 718 050 сўмлик маҳсулот даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилгани ва жавобгар томонидан тақдим этилган банк айланмасидан олинган кўчирмага кўра, 2022 йил 12 декабрда 42 039 240 сўм, 2022 йил 15 декабрда 200 000 000 сўм, 2022 йил 19 декабрда 200 000 000 сўм, 2022 йил 30 декабрда 600 000 000 сўм, 2023 йил 6 февралда 250 000 000 сўм, 2023 йил 27 февралда 200 000 000 сўм жами 1 492 039 240 сўм тўловлар амалга оширилгани аниқланди (тарафларга берилган танаффус вақтида ўзаро ҳисобкитобларга ойдинлик киритиб олинди). Бундай ҳолда жавобгарнинг даъвогар олдида сўндирилмаган асосий қарзи даъво аризасида баён этилган 632 880 440 сўмни эмас, балки аниқланган ҳисоб-китоб якунига кўра 590 678 810 сўмни ташкил этади. Шу сабабли судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 632 880 440 сўм асосий қарзни ундириш ҳақида ўзаро ҳисоб-китобга аниқлик киритмаган ҳолда барвақт хулосага келган, шу сабабли ҳал қилув қарорининг ушбу қисмини 590 678 810 сўм этиб ўзгартиришни лозим топади. Даъвогар асосий қарз суммаси билан бирга шартноманинг 5.2-банди асосида тўловлар муддати кечиктирилганда, жавобгар ҳар бир кун учун 0,5 фоизи, аммо тўлови кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни 316 440 220 сўм пеня ундиришни сўраган. Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК деб юритилади) 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Қонуннинг ушбу талабидан келиб чиқиб биринчи инстанция суди пеня миқдорини камайтирган ва 119 000 000 сўм этиб белгилаб асосли хулосага келган. Бироқ, суд пеня миқдорини 632 880 440 сўм асосий қарздан келиб чиқиб ҳисоблаган. Шартномаларнинг 5.2-бандида, тўловлар муддати кечиктирилганда, жавобгар ҳар бир кун учун 0,5 фоизи, аммо тўлови кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Апелляция инстанцияси судида жавобгарнинг даъвогар олдида 590 678 810 сўм сўндирилмаган асосий қарзи тасдиқланди ва шу сабабли жавобгар шартномаларнинг 5.2-банди асосида 295 339 405 сўмгача пеня ҳисоблашга ҳақли. Бироқ, даъво аризада жавобгарга нисбатан 632 880 440 сўмнинг 50 фоизи миқдорида яъни, 316 440 220 сўм пеня ҳисобланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб судлов ҳайъати ҳал қилув қарорида ундириш белгиланган суд тўхтамини инобатга олган ҳолда пеня миқдорини унга мутаносиб равишда ўзгартириб, шартномаларнинг 5.2-банди асосида 118 135 762 сўм этиб белгилашни лозим топади. Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринда ИПК деб юритилади) 118-моддаси олтинчи қисмида, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим, деб белгиланган. Биринчи инстанция суди даъво аризанинг 632 880 440 сўм асосий қарзни ундириш қисмини тўлиқ, 316 440 220 сўм пеня ундириш қисмини эса 119 000 000 сўм доирасида қаноатлантириб, иш бўйича ҳисобланган 18 986 413,2 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклаган. Бироқ, судлов ҳайъати юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда давлат божини тўлиқ жавобгар зиммасига юклаш ҳақидаги суднинг хулосаси билан келишмайди. Чунки, ИПКнинг 118-моддаси еттинчи қисмида, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган бўлиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ва апелляция инстанцияси суди учун суд харажатларини тарафлар ўртасида қуйидагича тақсимлашни лозим топади. Даъво аризада жавобгар ҳисобидан 632 880 440 сўм асосий қарз ундириш сўралган бўлса-да, апелляция инстанцияси судининг қарори билан ушбу сумма 590 678 810 сўмга ўзгартирилди, бундай ҳолда даъво талабининг 42 201 630 сўм қисми асоссиз ҳисобланади ва шу сабабли судлов ҳайъати биринчи инстанция суди учун даъвогардан республика бюджетига 844 032,6 сўм (42 201 630х2%) ҳамда жавобгардан 11 813 576,2 сўм (590 678 810х2%) давлат божи ундиришни шунингдек, даъво аризада жавобгар ҳисобидан 316 440 220 сўм пеня ундириш сўралган бўлса-да, пенянинг 21 100 815 сўм (316 440 220-295 339 405) қисми асоссизлиги сабабли судлов ҳайъати биринчи инстанция суди учун даъвогардан республика бюджетига 422 016,3 сўм (21 100 815х2%) ҳамда жавобгардан 5 906 788,1 сўм (295 339 405х2%) давлат божи ундиришни лозим топади. Давлат божи ставкаларининг миқдорларига кўра, иқтисодий судларга апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Бироқ, жавобгар апелляция шикоятини беришда қисман 2 493 207 сўм давлат божи тўлаган ва давлат божининг қолган қисмини кечиктириш ҳақида илтимоснома берган. Тошкент вилоят судининг 2021 йил 21 августдаги ажрими билан жавобгарнинг илтимосномаси қаноатлантирилиб, апелляция шикояти давлат божининг бир қисмини кечиктирган ҳолда иш юритишга қабул қилинган. Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 16-бандида иш бўйича суд харажатларини низода ноҳақ бўлиб чиққан тараф тўлаши ҳақида тушунтириш берилган. Гарчи, апелляция инстанциясининг қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилган бўлса-да, низо жавобгарнинг ўз мажбуриятларни лозим даражада бажармаслиги натижасида вужудга келганини судлов ҳайъати инобатга олишни лозим топади ва Олий суд Пленуми тушунтиришидан келиб чиқиб апелляция инстанцияси суди учун ҳисобланган 8 860 182,15 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 2 493 207 сўмни чегирган ҳолда жавобгардан республика бюджетига 6 366 975,15 сўм (8 860 182,15-2 493 207) ва даъвогардан 633 024,45 сўм (1 266 048,9 х50%) давлат божи ундиришни лозим топади. Шу билан бирга, судлов ҳайъати жавобгардан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм видеоконференц алоқа учун ҳақ ундиришни ва олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 278-моддаси 3-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли. Ушбу кодекснинг 279-моддаси биринчи қисмида ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ёки суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши қайд этилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади. ИПКнинг 347-моддаси биринчи қисмида, суд ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар, ҳисоб-китобдаги янглишишлар билан берилган, шунингдек ўзгартирилган (бекор қилинган) суд ҳужжати асосида берилган ижро варақасини ундирувчининг, қарздорнинг, давлат ижрочисининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан тарафларни чақиртирмасдан ҳамда суд муҳокамасисиз чақириб олишга ва унинг ўрнига янги ижро варақасини беришга ҳақли. Қонуннинг ушбу талабидан келиб чиқиб судлов ҳайъати 4-1905-2301/1054-сонли иш бўйича Зангиота туманлараро иқтисодий суди томонидан 2023 йил 7 августда берилган жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 632 880 440 сўм асосий қарз, 119 000 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати жами 751 910 440 сўм ундириш ҳақидаги ҳамда жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 18 986 413,2 сўм давлат божини ундириш ҳақидаги ижро варақаларини чақириб олишни ва ушбу ижро варақаларининг ўрнига янги ижро варақалари беришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб судлов ҳайъати ИПКнинг 118, 274, 278, 280-281, 347-моддалари асосида қарор қилди: Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги: “Sarvar” МЧЖ ҳисобидан “Black plast” МЧЖ фойдасига “632 880 440 сўм асосий қарз, 119 000 000 сўм пеня ҳамда 30 000 сўм почта харажати жами 751 910 440 сўм” жумласи “590 678 810 сўм асосий қарз, 118 135 762 сўм пеня ҳамда 30 000 сўм почта харажати жами 708 844 572 сўм“ жумласига ўзгартирилсин. “Sarvar” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига “18 986 413,2 сўм давлат божи” жумласи “17 720 364,3 сўм давлат божи” жумласига ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисми “Black plast” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1 266 048,9 сўм давлат божи ундирилсин” жумласи билан тўлдирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. “Sarvar” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 6 366 975,15 сўм давлат божи ва видеоконференц алоқа учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 82 500 сўм ҳақ ундирилсин. “Black plast” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 633 024,45 сўм давлат божи ундирилсин. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 августдаги “Sarvar” МЧЖ (Sho`rchi oltin to`proq” МЧЖ) ҳисобидан “Black plast” МЧЖ фойдасига 632 880 440 сўм асосий қарз, 119 000 000 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати жами 751 910 440 сўм ундириш ҳақидаги ҳамда “Sarvar” МЧЖ (Sho`rchi oltin to`proq” МЧЖ) ҳисобидан республика бюджетига 18 986 413,2 сўм давлат божини ундириш ҳақидаги ижро варақалари чақириб олинсин ҳамда ижросиз қайтарилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор бўйича тегишли ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи И.Юсупов ҳайъат аъзолари А.Ибрагимова Х.Каримов