Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2302/1599 Дата решения 14.09.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касанский межрайонный экономический суд Судья Базаров Мухиддин Амирқулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение НОРБОЙБОБО МИНГЯШАРОВ фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "MUBORAK RAVON TEZ SERVIS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1163826 Claim ID 3620529 PDF Hash 412f134ffd9e1a7d... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 274-моддаси тисодий процессуал кодекси 274 code_article
кодексини 47-моддаси кодексини 47 code_article
СКнинг 242-моддаси СКнинг 242 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2302/1599-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Усманов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Бозоров ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 14 сентябрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Бозоров раислигида, Д.Рахимов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмановнинг котиблигида, даъвогардан фермер хўжалиги вакиллари Р.Қурбонов, С.Турсунов (ишончнома асосида)лар, (жавобгар қатнашмади) иштирокида, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 июндаги ҳал қилув қарори устидан «Norboybobo Mingyasharov» фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Norboybobo Mingyasharov” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда даъвогар) иқтисодий судга мурожаат қилиб, жавобгар “Муборак Равон Тез сервис” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар)га 460.002.948 сўмни солиқ органларидан руйхатдан ўтказмасдан келаётганлиги боис ушбу суммани солиқ органларидан рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклатишни сўраган. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантириш рад этилган. Даъвогарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш бўйича янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятини қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ва ўзининг ишончли вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 274-моддаси 3-бандида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг келмаганлиги мустасно. Бундай ҳолда судлов ҳайъати жавобгар вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 24 декабрь куни 16-сонли шартнома тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1-бандига кўра ижро ҳужжатлари натурал бажарилган ишлар, хусусан мўлжалланган маҳсулотларни (қишлоқ хўжалиги, экинлар, полиз экинлари ва х.к) томчилаб суғориш учун ўрнатиладиган асбобускуналарнинг сифатини ва ишларни бажаришда қўлланилган материаллар, конструкциялар ва деталларнинг сифатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, беркитиладиган ишлар тасдиқланганлиги тўғрисидаги далолатномалар, айрим масъулиятли конструкциялар оралиқ даврда қабул қилиниши тўғрисидаги далолатномалар, монтаж қилинган асбоб-ускуналарнинг якка тартибдаги синови тўғрисидаги далолатномалар, ишларни бажариш дафтарлари ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар, томчилаб (ёмғирлатиб) суғориш ускунаси ўрнатиш объекти мазкур шартнома (контракт) доирасида барча ишларни бажариш даврида далолатнома бўйича “Буюртмачи” тарафидан (Пудратчи)га берилган ер участкаси объектининг чегараси ажратиб қўйилади ёки бош режага мувофиқ бошқа махсус белгилар билан белгилаб қўйилиши назарда тутилган. Шунингдек, мазкур шартноманинг 2-бандида “Пудратчи” мазкур шартнома шартларига кўра, “Буюртмачи” лойихада кўзда тутилган шартларда объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш мажбуриятини олиши, “Буюртмачи” эса “Пудратчига” объектни таъмирлаш (фойдаланиш)га топшириш учун зарур шароитлар яратиш, жумладан ерни, доимий электр энергиясини, сув ва сув ҳавзасини (сув насосидан 50 метрдан узоқ бўлмаган масофада) тайёрлаш ва монтаж ишлари учун камида 5 та ёрдамчи ишчи билан таъминлаш ҳамда бажарилган ишни қабул қилиш ва туловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогарнинг мазкур шартнома шартларига кўра бажарилган ишлар қиймати юзасидан ўзаро ҳисоб-китобларни яъни Ф-2 ҳамда Ф-3 далолатномаларни солиқ органларидан руйхатдан ўтказиш ҳақидаги мурожаати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада, ушбу низо юзага келиб, даъвогар “Norboybobo Mingyasharov” фермер хўжалиги судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан ўзаро ҳисоб-китобларни инобатга олган ҳолда солиқ органларидан руйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклатишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 26моддасида иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар белгиланган бўлиб, лекин солиқ органларидан руйхатдан ўтказмасдан келаётган суммани солиқ органларидан рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклатиш ҳаиқдаги низоларни ҳал этиш ваколати берилмаган. Шунингдек, “Пудратчи” мазкур шартнома шартларига кўра, “Буюртмачи” лойихада кўзда тутилган шартларда объектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш мажбуриятини олган, “Буюртмачи” эса “Пудратчига” объектни таъмирлаш (фойдаланиш)га топшириш учун зарур шароитлар яратиш, жумладан ерни, доимий электр энергиясини, сув ва сув ҳавзасини (сув насосидан 50 метрдан узоқ бўлмаган масофада) тайёрлаш ва монтаж ишлари учун камида 5 та ёрдамчи ишчи билан таъминлаш ҳамда бажарилган ишни қабул қилиш ва туловни амалга ошириш мажбуриятини олган бўлса-да, “Буюртмачи” бажарилган ишни қабул қилиш ва туловни амалга ошириш мажбурияти юзасидан “Пудратчидан” ҳисобварақ-фактурани электрон равишда қабул қилиб олмаган. Ваҳолангки, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини 47-моддаси биринчи қисмига кўра, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. СКнинг 242-моддаси тўртинчи қисмига кўра, хизматлар кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжат расмийлаштирилган (имзоланган) сана хизматларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана деб кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июнь кунидаги 522-сонли Қарорига кўра республика ҳудудида 2019 йил 1 июлдан бошлаб ихтиёрий равишда, 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этиш белгиланган. Шунингдек, мазкур Қарорнинг 5-боб 16-бандида келиб тушган электрон ҳисоб фактура сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо Бироқ “Буюртмачи” мазкур қонун талабларига риоя қилмаган ҳолда “Пудратчи” томонидан қоғоз шаклида тузилган ҳисобварақфактураларга ўз вақтида эътироз билдирилмаган ҳамда ихтиёрий равишда тасдиқлаб берган. Шунингдек, мазкур шартноманинг 3-бандида “Пудратчи” томонидан бажариладиган ишлар қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда, хар бир гектар ер учун 23.000.000 сўм бўлиб, жами шартнома миқдори 460.000.000 сўмни ташкил этиши ҳамда “Буюртмачи” тарафи ҳисобидан тулаб берилиши назарда тутилган. Бундан ташқари, “Буюртмачи” томонидан “Пудратчи” ҳисобварақфактурани солиқ органлари орқали ҳисоботга киритмаганлиги боис қўшимча қиймат солиғини ҳисобланиши натижасида молиявий ҳолатига қийинчилик тўғдирганлиги юзасидан “Буюртмачи” томонидан юқори турувчи органга мурожаат қилинмасдан келинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. Шунга кўра, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида келтирилган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги важи билан келиша олмайди. ИПКнинг 278-моддаси биринчи банди иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, даъвогарнинг апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, «Norboybobo Mingyasharov» фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. «Norboybobo Mingyasharov» фермер хўжалиги томонидан апелляция инстанция учун олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик килувчи М.Бозоров Судьялар Д.Рахимов