← Назад
Решение #495236 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| а ФК | 234 | — | law | |
| амда | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2302/2541-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Косон тумани
2023 йил 14 сентябрь
Косон туманлараро иқтисодий суди судяси А.А.Усманов раислигида,
судя ёрдамчиси Ш.Ш.Хужаёровнинг котиблигида, **** жавобгар ****
ҳисобидан 1.035.000 сўм асосий қарз ҳамда 517.500 сўм пеня ундириш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз,
Косон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
**** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар **** (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 1.035.000 сўм асосий қарз ҳамда 517.500 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар ҳамда жавобгар вакилларига суд мажлиси вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилишига қарамасдан суд мажлисига
келмаган.
Шунингдек, суднинг “Гибрид почта” хизмати орқали юборилганлигини
тасдиқловчи маълумотномага кўра даъвогар ҳамда жавобгар вакилларига
суд мажлиси тайинланган куни ва вақти ҳақида хабардор қилинган.
Шу боис суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК) 128, 170-моддаларига асосан ишни
даъвогар ҳамда жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, даъвогар **** ҳамда жавобгар **** ўртасида 2022 йил 26
августда 1211-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартноманиниг 2.2-бандида “Буюртмачи бажарувчига
шартнома имзолангандан сўнг 10 (ўн) банк кунида шартнома умумий
қиймати 100 фоиз тўловни амалга оширишини зиммасига олган.
Ушбу шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан мажбуриятлар
тўлиқ бажарилган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан мазкур шартнома
шартларига тўлиқ риоя қилинмаган.
Мазкур шартнома юзасидан даъвогарниг қарздорликни қоплаш
ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан
иқтисодий судга мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК
деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар булганида эса-иш
муомаласи одатларига ёки одатда қуйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги ҳамда 333-моддаси 1-қисмига кўра,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларига ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра даъвогар **** томонидан
мажбуриятлар бажарилганлиги боис 1.035.000 қарздорлик юзага келган
ҳамда ушбу қарздорлик жавобгар **** томонидан 2022 йил 6 сентябрдаги
тарафлар ўртасида ҳисобварақ-фактуораси билан ўз тасдиғини топган.
Шунингдек мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 26 августдаги
шартномавий нархни келиши баённомасининг 1211-сонли шартноманинг
1-иловасига мувофиқ шартнома қийматининг ҳисоб-китоби 1.035.000 сўм
этиб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг 1.035.000 сўм асосий қарз ундириш
талабини тўлиқ ундиришни лозим топади.
Шунингдек даъвогар жавобгар ҳисобидан 517.500 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра жавобгар
бажарилган хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаса, жавобгар ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун тулов сўммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин
муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақлилиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Шунингдек, жавобгар ****ни бугунги кундаги дебитор ҳамда кредитор
қарздорликларини ҳамда келгусидаги молиявий аҳволини инобатга олиб
даъвогарнинг 517.500 сўм пеня ундириш талабини қисман 51.750 сўмга
қаноатлантиришни, пеняни қолган қисмини рад этишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади, шунингдек, ушбу модданинг 3-қисмида
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган.
Суд ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, даъвогарнинг даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
1.035.000 сўм асосий қарз, 51.750 сўм пеня, олдиндан тўланган 33.000 сўм
почта харажати ҳамда 330.000 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 234, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 2032,
2034, 118, 170, 176, 179 -моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар **** ҳисобидан:
Даъвогар **** ҳисобига 1.035.000 сўм асосий қарз, 234.669 сўм пеня,
тўланган 33.000 сўм почта харажати ҳамда 330.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Косон
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига аппеляция
тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин.
А.А.Усманов