← Назад
Решение #495259 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| августдаги ажрими билан банкнинг даъво аризаси ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 127 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 128 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 4 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8317-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Солиев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Х.Каримов
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2023 йил 14 сентябрь
И.Юсуповнинг раислигида, А.Ибрагимова ва Х.Каримовдан иборат таркибда,
С.Жумаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Р.Хамзаев (2023 йил 16
августдаги 14/1012-сонли ишончнома асосида) иштирокида Зангиота туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 16 августдаги ажрими устидан даъвогар “Ипотека
банк” АТИБ томонидан берилган апелляция шикоятини Тошкент вилоят суди
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “Ипотека банк” АТИБ номидан унинг Дўстобод филиали (кейинги
ўринда банк деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар “Акмал агро барака” деҳқон хўжалиги (кейинги ўринда деҳқон хўжалиги
деб юритилади) ҳисобидан 304 648 219,02 сўм кредит қарзини ундиришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 августдаги ажрими
билан банкнинг даъво аризаси ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 6-банди
асосида кўрмасдан қолдирилган ва банк ҳисобидан республика бюджетига
6 092 964,38 сўм давлат божини ундириш белгиланган.
Ушбу ажрим устидан банк апелляция шикояти берган, унда суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида банкнинг хабардор қилинганлик
фактлари бўлмасада, биринчи инстанция суди даъвони асоссиз кўрмасдан
қолдиргани маълум қилинган ва Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023
йил 16 августдаги ажримини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриб чиқиш учун
биринчи инстанция судига юбориш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган банк вакили апелляция шикоятини қувватлаб,
ундаги талабларни қаноатлантириб беришни сўради.
Деҳқон хўжалиги суд мажлисининг вақти, жойи ҳақида хабардор қилинган
бироқ, унинг вакили ишда иштирок этмади.
Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринда ИПК деб юритилади)
274-моддаси тўртинчи қисмига асосан, апелляция инстанцияси судининг суд
мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни деҳқон хўжалиги
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин, деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, апелляция шикояти юзасидан банк вакилининг
тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага
келди.
ИПКнинг 127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади,
ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки
ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти
қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари
ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар,
телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга
чақирилади.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 128-моддасига мувофиқ, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга
бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва
ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган
ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва
бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, банкнинг даъво аризаси иқтисодий судга
электрон ҳужжат тарзда юборилган.
ИПКнинг 4-моддаси учинчи қисмида иқтисодий иш электрон шаклда
шакллантирилган тақдирда, ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий суд
ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ўз электрон рақамли имзоси билан
тасдиқланган ҳужжатларни электрон шаклда судга тақдим этишга ҳақли. Ишда
иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа
иштирокчилари томонидан судга тақдим этилган ёзма ҳужжатлар ишга электрон
шаклда қўшиб қўйилади, шундан сўнг ёзма ҳужжатлар уларни тақдим этган
шахсларга қайтарилиши кўрсатилган.
Иш ҳужжатларига кўра, банкнинг электрон шаклдаги даъво аризаси биринчи
инстанция судининг 2023 йил 28 июлдаги ажрими билан иш юритувга қабул
қилиниб, бу ҳақдаги ажрим банкнинг электрон манзилига юборилган. Ушбу ажрим
банкнинг электрон манзилигига етказилганини тасдиқловчи далил иш
ҳужжатларига илова қилинган.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги
ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у
ишончли деб тан олинади.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди томонидан суд муҳокамаси
ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган банк биринчи суд мажлисига келмаган
ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган деб ҳисоблаб
даъво аризани кўрмасдан қолдирган ва суд бу ҳақда тўғри хулосага келган.
ИПКнинг 279-моддаси биринчи қисмига асосан, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Аммо, мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, банк
ўз эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаб бермади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан
2023 йил 16 августдаги ажримни қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаган ҳамда суднинг ажримини ўзгартириш
ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, биринчи инстанция
судининг 2023 йил 16 августдаги ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Судлов ҳайъати давлат божини муҳокама этиб, ИПКнинг 118-моддаси
асосида банк ҳисобидан республика бюджетига 3 046 482,19 сўм давлат божи
ундиришни шунингдек, одиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини банк
зиммасида қолдиришни лозим топади ва ИПКнинг 68, 118, 274, 278-281-моддалари
асосида
қ а р о р қ и л а д и:
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 августдаги ажрими
ўзгаришсиз, “Ипотека банк” АТИБ томонидан берилган апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Ипотека банк” АТИБ ҳисобидан республика бюджетига 3 046 482,19 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
И.Юсупов
ҳайъат аъзолари
А.Ибрагимова
Х.Каримов