Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2302/2539 Дата решения 14.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касанский межрайонный экономический суд Судья Усманов Алишер Акрамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шонабой фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "SEMURG AGRO-TEX" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1175080 Claim ID 3652078 PDF Hash 317993e8a0cdddc9... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2302/2539-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Косон тумани 2023 йил 14 сентябрь раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.Ш.Хужаёровнинг котиблигида, даъвогар – Муборак туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар ******манфаатида, жавобгар ******ҳисобидан 69.703.941 сўм асосий қарз, 10.455.600 сўм жарима ҳамда 34.851.970 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили **** (ишончнома асосида), жавобгар вакили иштирокисиз, бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Муборак туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар ******манфаатида (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади), Косон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар ******(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 69.703.941 сўм асосий қарз, 10.455.600 сўм жарима ҳамда 34.851.970 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъвогарнинг даъво талабини қўллаб-қувватлаб уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакилларига суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилишига қарамасдан суд мажлисига келмаган. Шунингдек, суднинг “Гибрид почта” хизмати орқали юборилганлигини тасдиқловчи маълумотномага кўра жавобгар вакилларига суд мажлиси тайинланган куни ва вақти ҳақида хабардор қилинган. Шу боис суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК) 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 4 апрелда 148-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича” фъючерс шартномаси расмийлаштирилган. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг 1.2-қисмига кўра “Хўжалик” 2022 йил хосилидан 10 гектар ер майдонидан 102 селекцион навли, R2 репродукциядаги 35,2 тонна пахта хом ашёсини уруғлик пахтани хосил йилнинг 15 декабрь санасига қадар етказиб бериш, муддатларда ушбу маҳсулотни ҳаққини тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар фермер хўжалиги томонидан етказиб берилган уруғлик пахта учун ҳаққини “Харидор” уруғлик тозаланиб, саралангандан кейин 2022 йил 31 декабрдан кечиктирмасдан тўлиқ тўлаб бериши назарда тутилган. Етказиб берилган уруғлик пахта учун 69.703.941 сўм хақдорликни шартномага асосан 2022 йил 31 декабрга қадар тўлаб бериши белгиланган бўлса-да жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳақдорлиги 2023 йилнинг август ойига қадар тўламасдан келган. Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни ўз вақтида қайтаришлик юзасидан юборилганган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Даъвогар ******мазкур шартнома шартларига кўра мажбуриятларни бажариб, жавобгар ******бугунги кундаги қарздорлиги 69.703.941 сўмни ташкил этиши юзасидан 2023 йил 3 июль куни солиштирма далолатнома расмийлаштирилган. Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасидаги ҳисоб-фактуралар билан ҳам ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг 69.703.941 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига, топширилган пахта хом ашёси ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги учун “Харидор” “Хўжалик”га тўланмаган маҳсулот учун 10 фоиз миқдорида жарима тўлаши ва бундан ташқари тўлов муддати ўтказиб юборилган сумманинг 0,4 фоиз, бироқ тулов муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган бўлиб, шунга асосан даъвогар томонидан жавобгардан 10.455.600 сўм жарима ҳамда 34.851.970 сўм пеня ундиришни сўралган. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак эканлиги қайд этилган. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 3-бандига асосан агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонун ҳужжатларида бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 261-моддасига кўра неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлиши назарда тутилган. Шунга кўра суд, даъвогарнинг 10.455.600 сўм жарима ундириш хақидаги талабини қаноатлантиришни, 34.851.970 сўм пеня ундириш қисмини рад этишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Суд, ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 69.703.941 сўм асосий қарз ва 10.455.600 сўм жарима, 33.000 сўм почта харажати ҳамда республика бюжетига 2.300.230,22 сўм давлат божи ундиришни даъвони қолган қисмини рад этишни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 170, 176-180, 186-188, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ******ҳисобидан: Даъвогар ******фойдасига 69.703.941 сўм асосий қарз, 10.455.600 сўм жарима ва олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 2.300.230,22 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан кейин бир ой муддат ичида Косон туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. А.А.Усманов