Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8664 Дата решения 14.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SHIFO масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый KOLORO SENSES масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1176537 Claim ID 3654190 PDF Hash b782041133cdfbee... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 420-моддаси ФКнинг 420 law
бандида ФКнинг 109-моддаси бандида ФК 109 law
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
йича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддаси йича мажбуриятни бажарган шахс ФК 1023 law
ушбу Кодекснинг 1030-моддаси ушбу Кодекс 1030 code_article
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8664-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 14 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасиниг даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 400 000 000 сўм асосий қарз, 200 000 000 сўм пеня, жами 600 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, палата вакили ППП (2023 йил 26 июндаги 05-08/464-сонли ишончномага асосан), даъвогар вакили ИИИ (2023 йил 12 сентябрдаги 17/07-сонли ишочномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги (кўмаклашувчи суд Кармана туманлараро иқтисодий суди, ВКС ходими Б.Акрамов) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 2022 йил 20 декабрда 55/283-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномасини электрон имзо билан тасдиқлаб, “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га юборган. Даъвогар томонидан шартнома электрон тарзда имзоланмаган. Шартноманинг 1.1-бандида жавобгар даъвогарга 400 000 000 сўмлик ёғоч маҳсулотлари етказиб бериши, 2.1-бандида маҳсулот етказиб бериш 100 фоиз олдидан тўлов амалга оширилганидан сўнг 3 кун ичида берилиши, 3.2-бандида олдиндан тўлов 100 фоиз эканлиги белгиланган. Даъвогар 2022 йил 20 декабрдаги тўлов топшириқномаси билан 2022 йил 20 декабрда 55/283-сонли шартнома бўйича жавобгарга 400 000 000 сўм тўловни амалга оширган. Жавобгар 2023 йил 13 мартда даъвогарга 371-сонли 400 000 000 сўм қийматидаги маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисида ҳисобварақфактурани юборган, бироқ даъвогар уни муносабат билдирмаган (қабул қилмаган, рад этмаган). Жавобгар даъвогар томонидан тўланган пул маблағларини қабул қилиб олган бўлса-да, ёғоч маҳсулотларини етказиб бермаган. Даъвогар 2023 йил 25 июнда жавобгарга пул маблағларини қайтариш ва пеня тўлаш юзасидан талабнома юборган. Жавобгар мажбуриятини бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 400 000 000 сўм асосий қарз, 200 000 000 сўм пеня, жами 600 000 000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида палата вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар билан тузилган шартнома ижроси юзасидан 400 000 000 сўм пул маблағлари олдиндан ўтказиб берилганлиги, жавобгар маҳсулот етказиб бермаган бўлса-да, ҳисобварақ-фактурани электрон тарзда юборганлиги, уни қабул қилмаганликлари, шартнома электрон тарзда тузилиб, даъвогар томонидан имзоланганлиги, даъвога илова қилинган шартномани иккала томон электрон тарзда имзолаганлиги, бошқа шартнома тузилмаганлиги, пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128, 170, 172-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 420-моддаси учинчи қисмига асосан, олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Респубиликаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 2.3-бандида судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 10-бандида ФКнинг 109-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳоллардан ташқари битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Қонуннинг 11-моддасига кўра, хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда тузилади. Шу муносабат билан, агар хўжалик шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинмаган бўлса, битим тузилмаган ҳисобланади. Ушбу қарор 27-бандининг иккинчи хатбошисида битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга деб кўрсатилган. ФК 1023-моддасининг биринчи қисмига асосан, қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. ИПКнинг 67-моддасига мувофиқ, исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан жавобгарга пул маблағлари ўтказилишига асос қилиб кўрсатилаётган шартнома электрон равишда жавобгар томонидан имзоланиб, даъвогар томонидан имзоланмаганилиги, ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим этилган шартномада фақатгина жавобгарнинг электрон имзоси мавжудлигидан маълумлиги, даъвогар томонидан шартномага электрон имзо қўйилганлиги ҳақида важ келтирилган бўлса-да, ушбу ҳолатни исботлаб бера олмаганлиги, бундай ҳолатда шартнома тузилмаган ҳисобланиши, тузилмаган шартнома бўйича даъвогар амалга оширилган тўловларни қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, жавобгар олинган пул маблағлари учун даъвогарга маҳсулот етказиб берганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмаганлиги, суд томонидан ҳам ушбу ҳолат аниқланмаганлиги, етказиб берилмаган маҳсулотлар учун олдиндан олинган пул маблағлари жавобгар учун асоссиз бойлик орттириш эканлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 400 000 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъвода 200 000 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида шартнома тузилмаганлиги сабабли, даъвогар мазкур шартнома бўйича жавобгарлик чоралари кўришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини инобатга олиб, пеня ундириш даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. 5 Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари қисман асосли эканлиги, 600 000 000 сўмлик даъво талабининг 400 000 000 сўми қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 8 000 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати, даъвогардан республика бюджети фойдасига 4 000 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 67-68, 118, 127-128, 170, 172, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 400 000 000 сўм асосий қарз, 33 000 сўм почта харажати, жами 400 033 000 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 8 000 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 4 000 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов