← Назад
Решение #495326 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| амда | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2302/2536-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Косон тумани
2023 йил 14 сентябрь
Косон туманлараро иқтисодий суди судяси А.А.Усманов раислигида,
судя
ёрдамчиси
Ш.Ш.Хужаёровнинг
котиблигида,
******жавобгар
******ҳисобидан 4.693.393,80 сўм асосий қарз ҳамда 2.346.696,90 сўм пеня
ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни аризачи вакили ****
(ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Косон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
******(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар ******(бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 4.693.393,80 сўм асосий қарз ҳамда 2.346.696,90 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок даъвогар вакили ўз тушунтиришида,
******ҳамда жавобгар ******ўртасида 2019 йил 4 октябрдаги Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудидаги
темирйўлларда
ташилаётган
юкларни
хавфсизлигини таъминлаш бўйича 3/147-Х-сонли шартнома тузилганлиги,
мазкур шартнома шартларини жавобгар бажармаганлиги боис даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакилларига суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор этилишига қарамасдан суд мажлисига келмаган.
Шунингдек, суднинг “Гибрид почта” хизмати орқали юборилганлигини
тасдиқловчи маълумотномага кўра жавобгар вакилларига суд мажлиси
тайинланган куни ва вақти ҳақида хабардор қилинган.
Шу боис суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК) 128, 170-моддаларига асосан ишни
жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, иш юзасидан ишда иштирок
этувчи даъвогарнинг тушунтиришлари ва важларини эшитиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, даъвогар ******ҳамда жавобгар ******ўртасида 2019 йил 4
октябрдаги
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудидаги
темирйўлларда
ташилаётган юкларни хавфсизлигини таъминлаш бўйича 3/147-Х-сонли
шартнома тузилган.
Мазкур шартноманиниг 2-бандида жавобгар ************билан боғлиқ
барча ҳавфсизлик ҳаражатларини қоплаш мажбуриятини 5 (беш) иш кун
ичида қоплашни зиммасига олган.
Ушбу шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан мажбуриятлар
тўлиқ бажарилган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан мазкур шартнома
шартларига тўлиқ риоя қилинмаган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан
иқтисодий судга мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар булганида эса-иш
муомаласи одатларига ёки одатда қуйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги ҳамда 333-моддаси 1-қисмига кўра,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларига ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра даъвогар ******томонидан
мажбуриятлар бажарилганлиги боис 4.693.393,80 қарздорлик юзага келган
ҳамда ушбу қарздорлик жавобгар ******томонидан 2021 йил 29 сентябрдаги
тарафлар ўртасида таққослаш далолатномаси билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг 4.693.393,80 сўм асосий қарз ундириш
талабини тўлиқ ундиришни лозим топади.
Шунингдек даъвогар жавобгар ҳисобидан 2.346.696,90 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра жавобгар
бажарилган хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаса, жавобгар ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун тулов сўммасининг 0,5 фоизи миқдорида, лекин
муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақлилиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Шунингдек, жавобгар “Косон ёғ-экстракция” акциядорлик жамиятини
бугунги кундаги дебитор ҳамда кредитор қарздорликларини инобатга олиб,
келгусидаги молиявий аҳволини инобатга олиб даъвогарнинг 2.346.696,90
сўм пеня ундириш талабини қисман 234.669 сўмга қаноатлантиришни,
пеняни қолган қисмини рад этишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади, шунингдек, ушбу модданинг 3-қисмида
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика
бюджетига ундирилиши белгиланган.
Суд ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, даъвогарнинг даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
4.693.393,80 сўм асосий қарз, 234.669 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган
33.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи
ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 234, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118,
170, 176, 179 -моддаларини қўллаб, суд
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ******ҳисобидан:
Даъвогар ******ҳисобига 4.693.393,80 сўм асосий қарз, 234.669 сўм пеня
ҳамда олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Косон
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига аппеляция
тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
А.А.Усманов