← Назад
Решение #495333 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 220 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1804-2302/2535-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Косон тумани
2023 йил 14 сентябрь
Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.А.Усманов
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ш.Хўжаёровнинг котиблигида, аризачи
*****нинг, қарздор *****ни соддалаштирилган тартибда туловга қобилиятсиз
деб топиш тўғрисидаги аризани, аризачи вакили М.Тагаев (ишончнома
асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Косон туманлараро
иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида иш ҳужжатлари
билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи ***** (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Косон
туманлараро иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор Косон
туманидаги *****
(бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни
соддалаштирилган тартибда туловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 31 августдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида Мажбурий ижро бюроси Муборак туман бўлими жалб
қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили М.тагаев ариза талабини
қувватлаб,
суддан
аризани
қаноатлантиришни
ва
қарздорни
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўради.
Жавобгар ҳамда учинчи шахс вакилига ишни кўриш вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига
келмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 220-моддасига кўра, суд ишда иштирок
этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда
белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг зиммасига
жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш
мажбуриятини юклашга ҳақлилиги, суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг
келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса,
ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги қайд этилган.
Суд ИПКнинг 128, 170, 220-моддаларига асосан ишни жавобгар ҳамда
учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ундаги важларни
ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор 2019 йил 26 сентябрда
давлат рўйхатига олинган.
Қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмас, бюджет ва бюджетдан ташқари
жамғармалар олдидаги жами қарзи 2023 йил 26 июль ҳолатида 5.786.874,88
сўмни ташкил этган, аризачи томонидан қарздорнинг ҳисоб рақамига
қўйилган инкасса топшириқномалари асосида 5.786.874,88 сўмга картотека
(К-2) мавжуд ва қарздор ушбу қарзларни тўлаш имконига эга эмас.
***** томонидан қарздорнинг ҳисоб рақамига қарздорликни ундириш
юзасидан инкассо талабномаси қўйилган, бироқ қарздорнинг ҳисоб рақамида
пул маблағлари йўқлиги сабабли бажарилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий
ижро бюроси Муборак туман бўлимининг қарорларига асосан, ижро
ҳаракатлари жараёнида қарздорнинг ундирувга қаратилиши мумкин бўлган
мол-мулклари бўлмаганлиги сабабли ижро иши юритилиши тамомланган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуннинг (бундан буён матнда - Қонун деб юритилади) 5-моддасига
мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий
тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Қонуннинг 5-моддасига кўра, ушбу бажарилмаган мажбурият 3 ойдан
ортиқ муддатни ташкил этган.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг
имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз
деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъий назар,
кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа
ваколатли орган томонидан берилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Қонуннинг 242-моддасига кўра, суд ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот
деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан
эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Суд бошқарувчилари ассоциацияси
Қашқадарё вилоят худудий бўлимининг 4.09.2023 йилдаги хатига кўра,
қарздорнинг тугатиш ишларини олиб бориш учун Сафаров Зиёдулланинг
номзоди тавсия қилинган.
Қайд этилганларга асосан ҳамда қарздор пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қондиришга ва мажбурий тўловлар бўйича
мажбуриятларни уч ой ва ундан кўп муддатда бажаришга қодир эмаслигини
инобатга олиб, суд аризачининг талабини қаноатлантириб қарздорни
банкрот деб топишни ва суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5, 45, 52, 140, 142, 241-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 36, 118, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ и л д и:
Аризачи *****нинг аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор ***** туловга қобилиятсиз деб топилсин ҳамда тугатишга доир
иш юритиш бошлансин.
Қарздор ***** тугатиш бошқарувчи этиб Сафаров Зиёдулла
тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси З.Сафаров зиммасига қарздор тўловга
қобилиятсиз деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш
бошланганлиги ҳақида расмий нашрда эълон бериш, тугатишга доир иш
юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун асосида ташкил
этиш ва ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
14.08.2013 йилдаги 224-сонли “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва
қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисидаги”ги Қарорига асосан сохта тўловга қобилиятсиз,
тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка
олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса
тайёрлаш ва хулосани Косон туманлараро иқтисодий судига тақдим этиш,
тугатиш жараёнида қарздор корхонанинг мол-мулки йўқлиги ҳақидаги
маълумотларни тўлиқ олиш ва қилинган ишлар ҳақида ҳар ойда 1 (бир)
марта Косон туманлараро иқтисодий судига ёзма оралиқ ҳисобот тақдим
этиб бориш ҳамда тугатиш ишларини 2023 йил 14 декабрга қадар якунлаш
вазифаси юклатилсин.
Қарздор *****дан Республика бюджетига 990.000 сўм давлат божи
ҳамда ***** фойдасига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (прокурор протест келтириш)га ҳақли.
Судья
А.А.Усманов