Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8316 Дата решения 14.09.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Арипов Аъзам Азизович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ипотека банк АТИБ Ответчик / Подсудимый PARRANDA OMAD-FAYZ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1165147 Claim ID 3650126 PDF Hash 83042051f0eb48ac... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 127-моддаси ИПКнинг 127 law
ушбу Кодекснинг 128-моддаси ушбу Кодекс 128 code_article
ИПКнинг 4-моддаси ИПКнинг 4 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/1309-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Солиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арипов ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 14 сентябрь Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А.Икромов раислигида, судьялар Ж.Суяров ва А.Ариповдан иборат таркибда, Ф.Муродуллаев котиблигида, даъвогар “Ipoteka-bank” акциядорлик тижорат ипотека банки вакили Р.Хамзаев (2023 йил 16 августдаги 14/1012-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ipoteka-bank” акциядорлик тижорат ипотека банкининг жавобгар “Парранда омад-файз” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича жами 36 942 356,51 сўм қарзни ундириш ҳамда ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 августдаги ажрими устидан даъвогар “Ipoteka-bank” акциядорлик тижорат ипотека банки томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни вилоят суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ipoteka-bank” акциядорлик тижорат ипотека банки номидан ишончнома асосида унинг Дўстобод филиали (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Парранда омад-файз” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича жами 36 942 356,51 сўм қарзни ундириш ҳамда ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиб, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 738 847,13 сўм давлат божини ундириш, даъво тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдириш белгиланган. Ушбу ажримдан норози бўлган даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда қонун ҳужжатларига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилиниши, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилиши ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилиши ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинишини, иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилиниши ва судга чақирилиши белгиланганлигини, бироқ биринчи инстанция суди даъво аризасида кўрсатилган манзилга суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлик фактлари мавжуд бўлмасада, даъвони кўрмасдан қолдирганлигини, даъвогар суд ажрими ёки суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабарнома почта алоқа бўлими орқали ва бошқа тарзда хабардор қилинмаганлигини инобатга олиб, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 августдаги ажримини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан даъво асоссиз равишда кўрмасдан қолдирилганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати, апелляция шикояти юзасидан даъвогар тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 127-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади. Шунингдек, ушбу Кодекснинг 128-моддасига мувофиқ, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар даъво аризаси билан “электрон” шаклда Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган. ИПКнинг 4-моддасига асосан иқтисодий иш ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан судга тақдим этилган ҳужжатлар, ишни кўриш жараёнида суд томонидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар, шунингдек қоғозда расмийлаштирилган суд ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар асосида шакллантирилади. Иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилиши мумкин. Иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳужжатларни электрон шаклда судга тақдим этишга ҳақли. Ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан судга тақдим этилган ёзма ҳужжатлар ишга электрон шаклда қўшиб қўйилади, шундан сўнг ёзма ҳужжатлар уларни тақдим этган шахсларга қайтарилади. Иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, суд ҳужжатлари судьянинг (судьяларнинг) электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади, суд мажлисларининг ҳамда алоҳида процессуал ҳаракатларнинг баённомалари эса раислик қилувчининг ва суд мажлиси котибининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Электрон шаклдаги иқтисодий ишни бошқа судга ёки бошқа органга ўтказиш телекоммуникация каналлари орқали амалга оширилади. Электрон шаклда шакллантирилган иқтисодий ишнинг қоғоздаги кўчирма нусхаси бўлиши мумкин. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг “электрон” шаклда судга келиб тушган даъво аризаси биринчи инстанция судининг иш юритувга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги 2023 йил 28 июлдаги ажрими билан даъвогарнинг электрон манзилига юборилган. Ушбу ажрим даъвогарнинг электрон манзилиги етиб борганлигини тасдиқловчи далиллар иш жилдига илова қилинган. ИПКнинг 74-моддасига кўра, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Юқорида баён этилганларга кўра, биринчи инстанция суди томонидан суд муҳокамаси ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган деб ҳисоблаб даъво аризасини кўрмасдан қолдирган ва суд бу ҳақда тўғри хулосага келган. ИПК 279-моддаси биринчи қисмига асосан, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Аммо, мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Ҳолбуки, ИПКнинг 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, аризачи ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаб бермади. ИПК 281-моддаси иккинчи қисмига асосан, биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан 2023 йил 16 августдаги ажримни қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаган ҳамда суднинг ажримини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд 5 эмас деб ҳисоблаб, биринчи инстанция судининг 2023 йил 16 августдаги ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, “Давлат божи” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 20-банди ҳамда ушбу модда иккинчи қисмининг мазмунига кўра даъвогар фақат даъво тақдим этишда давлат божи тўловидан озод этилганлиги боис, апелляция инстанциясида кўрилганлиги учун давлат божи харажатини даъвогардан ундиришни, у томонидан апелляция шикояти тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажатини эса зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 68, 118, 274, 278-281-моддаларига асосланиб, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 августдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. “Ipoteka-bank” акциядорлик тижорат ипотека банкининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. “Ipoteka-bank” акциядорлик тижорат ипотека банки ҳисобидан республика бюджетига 369 423,56 сўм давлат божи ундирилсин. Почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин ҳамда олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан ИПКда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти бериш мумкин. Раислик қилувчи: А.Икромов ҳайъат аъзолари: Ж.Суяров А.Арипов