Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2304/4239 Дата решения 14.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касанский межрайонный экономический суд Судья Усманов Алишер Акрамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Qashqadaryo Viloyat Davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "NEW BUSINESS TRADE CENTRE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1164665 Claim ID 3654179 PDF Hash e4dacb7c5435fbdb... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 220-моддаси нинг 220 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онунининг 241-моддаси онуни 241 law
онуннинг 242-моддаси онуннинг 242 law
онунининг 53-моддаси онуни 53 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2304/4239-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Косон тумани 2023 йил 14 сентябрь Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.А.Усманов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ш.Хўжаёровнинг котиблигида, аризачи *****нинг, қарздор *****ни умумбелгиланган тартибда туловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризани, аризачи вакили ****** (ишончнома асосида), жавобгар вакили иштирокисиз, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи ***** (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Косон туманлараро иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор ***** (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни умумий тартибда туловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада келтирилган важларни қувватлаб, қарздор ***** 2019 йил 16 октябрда 771149-сонли тартиб рақам билан руйхатдан ўтганлиги, 2023 йил 14 май холатида жами 1.154.970.142,70 сўм қарздорлиги мавжудлиги, мазкур қарздорлик бартараф этилмаганлиги, мазкур қарздорликни ундириш тўғрисида бир неча бор огохлантирилган бўлса-да оқибатсиз қолдирилганлиги боис аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ҳамда учинчи шахс вакилига ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 220-моддасига кўра, суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақлилиги, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги қайд этилган. Суд ИПКнинг 128, 170, 220-моддаларига асосан ишни жавобгар ҳамда учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачининг даъво аризасида қарздорнинг 2023-йил 14 май холатига жами 1.154.970.142,70 сўм қарздорлиги мавжудлиги, ушбу қарздорлик қарздор томонидан қопланмаганлиги ҳамда мажбурий ижро бюроси томонидан ҳам амалга оширилмаганлиги боис Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасида тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги учун қарздорнинг умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб эътироф этишни сўраб аризачи ариза билан судга мурожаат қилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасини биринчи қисмига кўра, тўловга қобилятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятдари бўйича кредитор талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 241-моддасини биринчи қисмида, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерни (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкинлиги белгиланган. Ушбу Қонуннинг 242-моддасини тўртинчи қисмида, тугатиш бошқарувчиси ўзига маълум бўлган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади, улар хабарномани олган кундан эътборан бир ойлик муддатда тугатиш бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этиш мумкин. Ушбу модданинг бешинчи қисмида, тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур бошқарувчининг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини тугатиш ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий тартибтаомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкинлиги белгиланган. Муваққат бошқарувчи томонидан кузатув жараёнида қилинган хулосага кўра, корхона ўзини ўзи айланма маблағи ва иш ҳажми билан таъминланмай қолганлиги, аризачининг талаби тўғрилиги, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг умумий белгиланган тартибда тугатиш иши қўзғатилса қарздор номида бўлган кадастр ҳужжатидаги кўчмас мулк ва ер майдони белгиланган тартибда баҳолатиб, “Е-ижро” орқали очиқ аукцион савдога чиқартирилиб сотилса даъвогарнинг талабини тўлиқ ёки қисман қаноатлантирилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли Қарорига асосан қарздор мажбуриятларнинг унга тегишли барча активлар билан таъминланганлиги, қарздор мажбуриятларининг унга тегишли жорий активлар билан таъминланганлиги, қарздорнинг кредиторлар олдидаги ўз мажбуриятларини яшириш, қарздорнинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ҳисобга олиш ҳужжатларини яшириш, йўқ қилиш, бўзиб кўрсатиш, қалбакилаштириш ҳолатлари бўлмаганлиги, юридик шахснинг муассиси ёки мулкдори томонидан юридик шахснинг банкротлиги бошланишини олдиндан билган ҳолда юзага келтирилган хатти-ҳаракатлар содир этилмаганлиги сабабли ташкилотнинг таъсисчиси ва раҳбарининг ҳаракатларида сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги баён қилинган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг иловасида, яъни давлат божи ставкаларининг миқдорларини иккинчи бандини “в” кичик бандида, ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд юқарида қайд этилган ҳолатга ҳамда қонун нормаларининг талабларига асосланиб, аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни, Х.Кадировни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, қарздордан республика бюджетига 990.000 сўм давлат божи, Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси ҳисобига 33.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 53, 241, 242-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179, 186моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Аризачи *****нинг ариза талаби қаноатлантирилсин. Қарздор *****ни тўловга қобилиятсиз деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Кадиров Хуррам Самадович *****ни суд тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчисини зиммасига: “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-моддасига ассоан уч кун ичида қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақидаги маълумотни чоп этиш учун расмий нашр манзилига юбориш ва тасдиқловчи далилни; қарздорнинг фаолияти таҳлил қилиниб, унинг натижалари бўйича тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга тугатишга доир иш юритишни Қонун талабларига мувофиқ ташкиллаштириш ва ўтказиш ҳамда тугатишга доир иш юритиш натижалари бўйича ҳисоботни 14.12.2023 йилга қадар судга тақдим этиш юклатилсин. *****га тўловга қобилиятсиз корхона раҳбари томонидан давлатга етказилган зарарни қарздор раҳбари ва унинг таъсисчиларидан субсидиар тартибда ундириш ҳақида фуқаролик судига мурожаат этиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Қарздор ***** ҳисобидан республика бюджетига 990.000 сўм миқдорда давлат божи; Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси фойдасига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарор бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарор устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.А.Усманов