← Назад
Решение #495430 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| исмида суд харажатларини ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
18 332 символов
4-1301-2201/1077-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Тўйчиев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Фаязов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 14 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов
ҳайъати
Т.Аннаеванинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
Ш.Мирзаҳакимов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “PAXTAKOR GOLD TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти
вакили Ғ.Остонов (2023 йил 14 сентябрдаги 67-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, “NATURE COTTON” масъулияти чекланган жамияти шаклдаги
хорижий корхонаси тугатиш бошқарувчисининг “PAXTAKOR GOLD
TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятидан 22.015,10 кг тайёр
маҳсулотни натура шаклда ундириш ҳамда 855.591.282 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 июндаги
ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 12 августдаги қарори устидан “NATURE COTTON”
масъулияти чекланган жамияти шаклдаги хорижий корхонаси тугатиш
бошқарувчиси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а н д и:
иш ҳужжатларига кўра, “NATURE COTTON” масъулияти чекланган
жамияти шаклдаги хорижий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва “PAXTAKOR GOLD TEXTILE” масъулияти чекланган
жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
ҳамкорликда ишлаб чиқариш фаолияти тўғрисида 2019 йил 7 ноябрда
Д-12-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартнома шартларига кўра, пневмомеханик усулда
йигирилган 100 фоиз ипак толали қаттиқ ип ишлаб чиқариш ёки бошқа
ҳажмдаги ва турдаги маҳсулот савдоси орқали даромад олиш мақсадида
ҳамкорликдаги фаолиятни амалга оширишга келишилган. Бунда, тарафлар
ўз зиммасига пул маблағлари, мол-мулклари, куч воситаларини
бирлаштириш йўли билан ҳамкорликда ҳаракат қилиш, шунингдек бирбирларига ҳар қандай ташкилий, технологик ва молиявий ёрдам кўрсатиш
мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга 194.038,60 кг
хомашёни топширганлиги, жавобгар шартномага асосан топширилган
хомашёни қайта ишлашдан олинган 113.811,92 кг маҳсулотни 14 дона юк
хати билан етказиб берган бўлса-да, қолган 22015,10 кг маҳсулотни етказиб
бермаганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотни етказиб бериш
юзасидан талабнома юборилганлиги, лекин, жавобгар томонидан
даъвогарнинг талабномаси оқибатсиз қолдирилганлиги ҳақидаги важ билан
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 22.015,10 кг тайёр
маҳсулотни натура шаклда ундириш ҳамда маҳсулотни етказиб беришни
кечиктирган кунлар учун 855.591.282 сўм пеня ундиришни сўраган.
Дўстлик туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 9 июндаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан
даъвогар фойдасига 75.953.796 сўм пеня ундирилган. Даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 12 августдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти
қисман қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарори хулоса қисмининг жавобгардан,
даъвогар фойдасига 75.953.796 сўм пеня ундириш қисми 35.000.000 сўмга,
жавобгардан республика бюджетига 7.617.601 сўм давлат божи ундириш
қисми 10.492.906 сўмга ўзгартирилиб, даъвогардан республика бюджетига
18.184.849 сўм давлат божи ундириш қисми 17.164.153 сўмга ўзгартирилган
ва ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 августдаги қарорини бекор
қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, жавобгар томонидан етказиб берилган тайёр
маҳсулотларни юк хати, маҳсулотни топшириш ва қабул қилиб олиш
ҳақидаги далолатномалар асосида қабул қилиб олганлигини, жавобгардан
Д-12-сонли шартнома асосида 14.01.2020 йилдан 28.02.2020 йилга қадар
NC-1дан NC-14-гача бўлган жами 14 дона юк хатлари орқали жами 113.811,92
кг. тайёр ип калава маҳсулотини қабул қилиб олганлигини, лекин 08.01.2020
йилдаги 001-сонли юк хатида расмийлаштирилган 22015,10 кг. тайёр
маҳсулотни олмаганлигини, юк хати сохталаштирилганлигини, юк хатидаги
имзолар сканер қилинганлигини, даъвогар томонидан босилган муҳр
жамиятнинг иккиламчи ҳужжатларига босиладиган муҳр эканлигини, юк
хатидаги маҳсулотни 2020 йил 08 январда 2-сонли ишончнома асосида олиб
кетилганлиги кўрсатилганлигини, жавобгар судга тақдим қилган 2-сонли
ишончноманинг асл нусхаси ишончнома 2020 йил 9 январда берилганлиги
кўрсатилганлигини, бу эса ўз-ўзидан сохталигидан далолат беришини,
2-сонли ишончномада кўрсатилган директор В.Сахибов ва ҳисобчи
М.Исмоиловаларнинг имзолари ўзлари томонидан қўйилмаганлигини,
ҳақиқатдан жавобгардан NC-1дан NC-14-гача бўлган жами 14 дона юк
хатлари орқали маҳсулотларни олганликларини, лекин жамият томонидан
001-сонли юк хати билан 22015,10 кг. маҳсулот етказиб берилганлиги
тўғрисидаги маҳсулот олинмаганлигини, 001-сон билан ёзилганлигининг ўзи
сохталигини кўрсатиб турганлигини, судлар томонидан даъво талабидаги
пеня суммасини ҳам асоссиз камайтирганлигини, чунки жавобгарнинг
молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаганлигини, суд
қонун нормаларини нотўғри талқин қилганлигини, бу эса моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлигини англатишини, апелляция
инстанцияси эса маҳсулотларни қабул қилиб олинганлиги имзо ва муҳр
билан ўз исботини топганлигини асос қилиб, биринчи инстанция судининг
қарорини ўзгартирганлиги, бироқ ушбу ҳолат қонунчилик бўйича ҳақиқий
ҳисобланишига асос мавжудлигини ўрганмаганлигини ҳамда моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўллаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикояти
асоссиз киритилганлигини билдириб, суд апелляция инстанцияси суди
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришлари ва
эътирозларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Жиззах вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 августдаги қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган ҳамкорликда ишлаб
чиқариш фаолияти тўғрисида 2019 йил 7 ноябрда Д-12-сонли шартномага
асосан жавобгар даъвогарга 8.01.2020 йилдаги N-001-сонли юк хати билан
22015,10 кг, 14.01.2020 йилдаги NC-1-сонли юк хати билан 5044,50 кг,
20.01.2020 йилдаги NC-2-сонли юк хати билан 15040,10 кг, 20.01.2020
йилдаги NC-3-сонли юк хати билан 5020,80 кг, 23.01.2020 йилдаги NC-4-сонли
юк хати билан 20011,10 кг, 30.01.2020 йилдаги NC-5-сонли юк хати билан
15023,00 кг, 03.02.2020 йилдаги NC-6-сонли юк хати билан 9459,80 кг,
08.02.2020 йилдаги NC-7-сонли юк хати билан 10039,70 кг, 15.02.2020
йилдаги NC-8-сонли юк хати билан 4990,50 кг, 15.02.2020 йилдаги NC-9-сонли
юк хати билан 4987,60 кг, 22.02.2020 йилдаги NC-10-сонли юк хати билан
5040,60 кг, 22.02.2020 йилдаги NC-11-сонли юк хати билан 4985,10 кг,
24.02.2020 йилдаги NC-12-сонли юк хати билан 5005,70 кг, 28.02.2020
йилдаги NC-13-сонли юк хати билан 4894,00 кг, 28.02.2020 йилдаги NC-14-
сонли юк хати билан 4269,42 кг маҳсулот етказиб берган.
Етказиб берилган маҳсулотлар даъвогар томонидан қабул қилиб
олинган. Маҳсулот етказиб берилганлиги тўғрисида тарафлар ўртасида
2020 йил 28 февралда маҳсулотни топшириш-қабул қилиш далолатномаси
расмийлаштирилган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатидаги юк хатлари,
маҳсулотни топшириш-қабул далолатномаси ва бошқа ҳужжатларда ўз
тасдиғини топган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди даъво талабининг 22.015,10 кг
маҳсулотни натура шаклда ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида асосли ва қонуний тўхтамга келган.
ФКнинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш
йўли билан ҳимоя қилинади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 10.4-бандида ушбу
шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун ФК ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунида белгиланган тартибда жавоб бериши белгиланган.
Шу сабабли, даъвогар “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 25-моддасига асосан жавобгардан 855.591.282,80 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвогар жавобгарга 20.12.2019 йилда
маҳсулотни етказиб бериш ҳақида 323-сонли талабнома билан мурожаат
қилганлиги, ушбу талабномани 22.12.2019 йилда жавобгар қабул қилиб олиб,
талабнома асосида маҳсулотни баён қилинган 1-14-сонгача бўлган юк
хатлари бўйича 14.01.2020 йил - 28.02.2020 йил оралиғида етказиб,
маҳсулотни етказиб бериш муддатларини бузилишига йўл қўйганлиги,
даъвогар жавобгарга маҳсулотни етказиб бериш муддатларини бузганлиги
учун жавобгар 03.12.2019 йилда талабномани олган кундан сўнг
ҳисобланганлигини қайд қилганлиги, бироқ, иш ҳужжатларида даъвогарнинг
жавобгарга 03.12.2019 йилда талабнома берилганлигига оид ҳужжатлар
тақдим қилмаганлиги сабабли, даъвогарнинг пеня ундириш талабини
жавобгарнинг талабномани 22.12.2019 йилда олиб, мажбуриятни етти
кунлик муддат ичида бажармаган кундан бошлаб ҳисоблаб, қарздор
томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафнинг мулкий аҳволини ҳамда кредиторнинг мажбуриятни
бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги, шу билан бирга
кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, пеня ундириш талабини
қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 75.953.796 сўм
миқдорида пеня ундиришни лозим топган.
Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан тарафлар ўртасида
тузилган шартномада мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаганлиги
боис, ФКнинг 242-моддасига мувофиқ мажбуриятни 2019 йил 22 декабрдан
бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши кераклиги, қайд этилган қонун
талабига мажбуриятни бажариш муддати 2019 йил 29 декабрда тугаганлиги
ва кечиктирилган кунлар учун пенянинг ҳисоб-китоби шу кундан
ҳисобланиши лозимлигига аҳамият бермаган.
Ваҳоланки, ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш
муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб
қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол
бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан
англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан
бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
Қайд этилган қонун талабига мажбуриятни бажариш муддати
2019 йил 29 декабрда тугаган бўлиб, кечиктирилган кунлар учун пенянинг
ҳисоб-китоби шу кундан бошлаб ҳисобланиши лозим.
Демак, жавобгар томонидан маҳсулот етказиб беришни икки ой
муддатга кечиктирилганлиги учун ундирилиши лозим бўлган пенянинг
миқдори бажарилмаган мажбурият қисмига нисбатан кечиктирилган кунлар
учун 0,5 фоиз миқдорида ҳисобланганда 524.645.306 сўмни ташкил этади.
Шу сабабли, апелляция инстанцияси суди даъво талабидаги ундириш
сўралган 855.591.282 сўм пенянинг 330.945.976 сўм қисми асоссиз
ҳисобланиши, шунингдек, биринчи инстанция томонидан натура шаклда
ундириш сўралган 22.015,10 кг маҳсулотнинг (ОЕ 30/1 рақамли) қийматига
аниқлик киритмаганлиги, “O‘ZTO‘QIMACHILIKSANOAT” уюшмасининг судга
тақдим этилган 2022 йил 11 августдаги 03/13-2392-сонли хатида
2019 йилнинг декабрь ҳамда 2020 йилнинг январ-февраль ойларида ОЕ 30/1
рақамли 1 кг ип калава ўртача 2,04 – 2,1 АҚШ доллар миқдорида экспорт
қилинганлиги маълум қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг 2022 йил 1 май ҳолатига 1 АҚШ доллари қиймати 11.404.61 сўмни
ташкил этганлиги асоси билан биринчи инстанция суди жавобгардан
даъвогар фойдасига 75.953.796 сўм пеня ундириш ҳақида нотўғри тўхтамга
келган деб ҳисоблаб, жавобгарнинг мулкий аҳволини, шунингдек
ундирилган пеня миқдори жавобгарнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига
номутаносиблигини инобатга олган ҳолда ҳал қилув қарорининг пеня
ундириш ҳақидаги қисмини ўзгартиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
35.000.000 сўм пеня ундиришни лозим топган.
Юқорида қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция
инстанцияси судининг қарорини асосли деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати таркиби жавобгарнинг апелляция шикоятида
келтирилган важлари билан келишмайди.
Даъвогар ўз важида тузилган шартнома бўйича ушбу 1-14-сонгача
бўлган юк хатидаги маҳсулотни олганлигини билдириб, лекин 001-сонли юк
хатидаги 22015,10 маҳсулотни олмаганлигини кўрсатган.
Ваҳоланки, жавобгар томонидан судга тақдим қилинган 1-14-сонгача
бўлган
юк
хатидаги
маҳсулотларни
олинганлиги
тўғрисидаги
ҳужжатларнинг аслида даъвогар бош директори М.Юсупов, хўжалик ишлари
мудири Н.Шодмонқулов, директор ўринбосари И.Маллаевлар томонидан
қўйилган имзолар ва “NATURE COTTON-IP KALAVA FABRIKASI” ёзув қайд
қилинган жамият муҳри айнан 001-сонли юк хатидаги ушбу масъулларнинг
имзолари ва жамият муҳри билан бир хил кўринишга эга.
Шунингдек, даъвогар ўз важида жавобгар томонидан ушбу 001-сонли
юк хатининг сохталаштирилганлигини, 2-сонли ишончномада кўрсатилган
директор В.Сахибов ва ҳисобчи М.Исмоиловаларнинг имзолари ўзлари
томонидан қўйилмаганлигини кўрсатган.
Бироқ, даъвогар 08.01.2020 йилда ёзилган 001-сонли юк хатининг
сохталаштирилганлиги ва 2-сонли ишончномада кўрсатилган директор
В.Сахибов ва ҳисобчи М.Исмоиловаларнинг имзолари ўзлари томонидан
қўйилмаганлиги тўғрисида ваколатли мутахассис хулосасини, суриштирув ва
тергов органининг тегишли қарори ёки суднинг ҳукми билан
исботланганлигига оид ҳужжатларни тақдим қилмади.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Бундан кўринадики, апелляция инстанция суди биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириб асосли хулосага келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Жиззах вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 августдаги қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий
ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”
2021 йил 27 ноябрдаги 36-сонли қарори 35-бандининг тўртинчи
хатбошисига кўра, суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал
этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал этилиши суднинг ҳал қилув қарори ёки
қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмайди. Бундай ҳолда
кассация инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини
ИПКнинг 118-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича янгидан
тақсимлаш ҳақида кўрсатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати суд харажатлари масаласини
муҳокама қилиб, биринчи инстанция учун ундирилиши лозим бўлган
27 679 073,64 сўм давлат божини (10 567 248 + 6 618 919,52 = 17 186 167,52)
17 186 167,52 сўм қисмини даъвогар зиммасига, 10 492 906,12 сўм қисмини
жавобгар зиммасига, апелляция инстанция учун ундирилиши лозим бўлган
13 839 536,82 сўм давлат божини 8 593 083,76 сўм қисмини даъвогар
зиммасига, (апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 3 808 801 +
1 437 652,06 = 5 246 453,06) 5 246 453,06 сўм қисмини жавобгар зиммасига,
кассация инстанция учун ундирилиши лозим бўлган 13 839 536,82 сўм давлат
божини даъвогар зиммасига юклашни, Олий суд депозитига ундирилиши
7
лозим бўлган 33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасига юклашни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 297, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“NATURE COTTON” масъулияти чекланган жамияти шаклдаги хорижий
корхонаси
тугатиш
бошқарувчисининг
кассация
шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 12 августдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Республика бюджетига:
- “NATURE COTTON” масъулияти чекланган жамияти шаклдаги хорижий
корхонасидан 39 618 788,1 сўм давлат божи;
- “PAXTAKOR GOLD TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятидан
11 930 558,18 сўм давлат божи ундирилсин.
Апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 3 808 801 сўм давлат
божи “PAXTAKOR GOLD TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти зиммасида
қолдирилсин.
“NATURE COTTON” масъулияти чекланган жамияти шаклдаги хорижий
корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 33 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Мазкур қарор бўйича ижро варақаси берилсин.
Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 12 августдаги қарорининг давлат божи ундириш қисми бўйича
ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Т.Аннаева
ҳайъат аъзолари:
Ш.Мирзаҳакимов
З.Рустамов