← Назад
Решение #495434 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 131 | — | law | |
| ИПК | 63 | — | law | |
| ИПК | 101 | — | law | |
| онун | 4 | — | law | |
| ИПКнинг | 169 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуннинг | 57 | — | law | |
| оида ФК | 272 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/5079-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 14 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ЙЙЙ” АТИБ манфаатида
жавобгарлар
“ККК”
масъулияти
чекланган
жамиятидан
6 456 484 481,39 сўм муддатли асосий қарз, 24 484 567,62 сўм муддати
ўтган асосий қарз, 58 816 826,42 сўм муддатли фоиз тўлови,
88 964 992,41 сўм муддати ўтган фоиз тўлови, 1 957 229,81 сўм пеня, жами
6 630 708 097,65 сўм кредит қарздорлигини муддатидан ундириш ва
ундирувни: 2020 йил 21 октябрдаги навбатдаги ипотека шартномасига
асосан кредит таъминотига олинган ва тарафлар ўртасида гаровга қабул
қилинган мол-мулклар нархини келишув далолатномасига кўра,
23 000 000 000 сўмга келишилган “Blue Lagоon” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Эски
Қовунчи ҚФЙ, Қирсадақ МФЙда жойлашган 50 000 кв.м ер майдонида
жойлашган 0001-литердаги ёпиқ турдаги сузиш хавзаси, 0002-литердаги
аҳолига маиший хизмат кўрсатиш савдо дўконлари ва автосалон,
0003-литердаги
бостирма,
0004-литердаги
ошхона,
0005
ва 0006-литердаги ҳожатхоналар, 0007 литердаги ҳовуз, 0008
ва 0009-литердаги ёзги соябонлар, 0010-литердаги ҳожатхона,
0011-литердаги қозонхона, 0012-литердаги ёрдамчи бино, 0013-литердаги
бостирма, 0014-литердаги қозонхона, 0015-литердаги ҳовуз ва фаввора,
0016-литердаги ёрдамчи бино, 0017-литердаги фаввора, умумий
фойдаланиш майдони 6586,88 кв.м, фойдали майдони 3291,67 кв.м,
қурилиш ости майдони 6586,88 кв.м.дан иборат бино ва иншоотларга;
“Insof” масъулияти чекланган жамиятининг кафиллик шартномаси орқали
ўз зиммасига олган 5 000 000 000 сўмлик кафиллигига ва унинг молмулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар вакили РРР (2023 йил 22 июндаги 02/223сонли ишочномага асосан), жавобгарлар вакили ООО (2022 йил 17 ноябр, 4
июль ва 7 июлдаги ишончномаларга асосан) иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” АТИБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ККК”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб
юритилади) ўртасида 2020 йил 20 октябрда 459/731-2020-сонли кредит
линияси очмасдан ссуда ҳисоб рақамидан кредит ажратиш шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида банк қарздорга мазкур шартномада
кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит бериш
мажбуриятини бериш, қарздор эса банкдан олинган кредит маблағларини
шартномада белгиланган муддатлар ва шартлар асосида фоизлари ва
бошқа тўловлар билан бирга тўлаш мажбурияти олинган.
Шартноманинг 2.1-бандида кредит суммаси 10 000 000 000 сўм,
2.2-бандида муддати 60 ой, 6 ойлик имтиёзли давр берилиши, 2.4-бандида
кредитнинг мақсади ва объекти: замонавий меҳмонхона хизмати, дам
олиш масканлари ва фитнес клуб ташкил этиш мақсадида жиҳозлаш деб
кўрсатилган.
Даъвогар, қарздор ва “Blue Lagоon” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда ипотекага қўювчи деб юритилади) ўртасида
2020 йил 5 октябрда тузилган навбатдаги гаровга қўйилаётган молмулкни баҳолаш бўйича келишув далолатномасида гаров нарсаси
23 000 000 000 сўмга баҳоланган.
Даъвогар, қарздор ва ипотекага қўювчи ўртасида 2020 йил
21 октябрда (шартнома матнида 2020 йил 21 август деб кўрсатилган
бўлса-да, суд шартномага қўйилган штамп ва таъқиқномага асосан
21 октябрда тузилганлигини инобатга олиб, матнда адашилган деб
ҳисоблайди) Янгийўл шаҳридаги хусусий нотариал фаолият биалн
шуғулланувчи нотариус Х.Уматов томонидан тасдиқланган навбатдаги
ипотека шартномаси тузилган.
Ипотека шартномасининг 2-бандида кўра, ипотекага қўювчига
тегишли бўлган Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Эски қовунчи ҚФЙ,
Қирсадақ МФЙ, Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш савдо дўконлари,
умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси очиқ ва ёпиқ
турдаги сув ҳавзаси, болалар дам олиш маскани ва автосалон бино
иншоотлари 50 000 кв.м. ер майдонида жойлашган 0001-литердаги ёпиқ
турдаги сузиш хавзаси, 0002-литердаги аҳолига маиший хизмат кўрсатиш
савдо дўконлари ва автосалон, 0003-литердаги бостирма, 0004-литердаги
ошхона, 0005 ва 0006-литерлардаги ҳожатхоналар, 0007-литердаги ҳовуз,
0008 ва 0009-литерлардаги ёзги соябонлар, 0010-литердаги ҳожатхона,
0011-литердаги қозонхона, 0012-литердаги ёрдамчи бино, 0013-литердаги
бостирма, 0014-литердаги қозонхона, 0015-литердаги ҳовуз ва фаввора,
0016-литердаги ёрдамчи бино, 0017-литердаги фаввора, умумий
фойдаланиш майдони 6586,88 кв.м., фойдали майдони 3291,67 кв.м.,
қурилиш ости майдони 6586,88 кв.м.дан иборат бино-иншоот ва унга
бириктирилган ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга (бундан буён
матнда гаров объекти деб юритилади) қайта гаровга қўйилганлиги
белгиланган.
Даъвогар, қарздор ва “Insof” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда кафил деб юритилади) ўртасида кредит шартномасини
таъминлаш мақсадида 2020 йил 20 октябрда кафиллик шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 2.3-бандида кафил ва қарздорнинг жавобгарлиги
солидар эканлиги, 2.4-бандида кафиллик суммаси 5 000 000 000 сўмни
ташкил қилиши белгиланган.
Даъвогар 2023 йил 10 майда жавобгарларга кредит қарздорлигини
тўлов жадвалига риоя этган ҳолда тўловларни амалга ошириш тўғрисида
талабнома юборган.
Қарздор томонидан мажбуриятлар бажармаганлиги сабабли,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, қарздор 6 456 484 481,39 сўм муддатли асосий қарз,
24 484 567,62 сўм муддати ўтган асосий қарз, 58 816 826,42 сўм муддатли
фоиз тўлови, 88 964 992,41 сўм муддати ўтган фоиз тўлови,
1 957 229,81 сўм пеня, жами 6 630 708 097,65 сўм кредит қарздорликни
муддатидан олдин ундириш, қарздорликнинг 5 000 000 000 сўм қисмини
кафилнинг кафиллигига ва мол-мулкига қаратиш, ундирувни 2020 йил
21 октябрдаги навбатдаги ипотека шартномасига асосан кредит
таъминотига олинган ва тарафлар ўртасида гаровга қабул қилинган, молмулкларнинг
нархини
келишув
далолатномасига
кўра
23 000 000 000 сўмга келишилган қўшимча жавобгар ипотекага қўювчига
тегишли бўлган Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Эски қовунчи ҚФЙ,
Қирсадақ МФЙда 50 000 кв.м. ер майдонида жойлашган умумий
фойдаланиш майдони 6586,88 кв.м., фойдали майдони 3291,67 кв.м.,
қурилиш ости майдони 6586,88 кв.м.дан иборат бино-иншоотларига
қаратишни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 августдаги
ажрими билан тарафлар ўртасида медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш тугагунига қадар иқтисодий иш 23 кунга тўхтатилган.
Суд
мажлисида
даъвогар
вакили
даъво
талабларини
қўллаб-қувватлаб, қарздор томонидан муддатли ва муддати ўтган фоиз
қарздорлиги қопланганлиги, пеня тўланганлиги, 2023 йил 10 сентябрда
навбатдаги тўлов даври келганлиги сабабли, қарздорлик яна пайдо
бўлганлиги,
оқибатда
муддати
ўтган
қарздорлик
бартараф
этилмаганлилги сабабли медиатив келишув тузиш имконияти
бўлмаганлиги, жавобгар томонидан 2023 йил 14 сентябрда
1 200 000 000 сўм тўлов амалга оширилган бўлса-да, даъвогар томонидан
кредит қарздорликларига йўналтирилмаганлиги, муддати ўтган асосий
қарздорликни бартараф этишга йўналтиришга ҳаракат қилишлари,
ҳозирги кунда муддатли, муддати ўтган фоиз ва пенядан 400 млн. сўм
атрофида қарздорлик мавжудлиги, тарафлар яна медиация тартибтаомилини амалга ошириш тўғрисида келишувга эришганликлари,
қарздор томонидан муддати ўтган кредит қарздорлиги қопланган
тақдирдагина медиатив келишув тузилиши мумкинлигини билдириб,
иқтисодий ишни 2023 йил 25 сентябрда медиация ўтказилгунига қадар
тўхтатиб туришни, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни
сўради
Суд мажлисида жавобгарлар вакили даъво талабларини тан
олмасдан, молиявий қийинчилик сабабли кредит маблағларини ўз
вақтида қайтара олмаганликлари, ҳозирда кредит бўйича графикка етиб
олиш учун тўлов амалга оширилганлиги, сентябрь ойи учун тўлов
муддати келиб қолганлиги сабабли яна қарздорлик юзага келиб медиатив
келишувга эриша олмаганликлари, 2023 йил 25 сентябрга қадар кредит
бўйича муддати ўтган қарздорликни сўндиришга ҳаракат қилишлари,
шундан сўнг медиатив келишув тузилиши, шу сабабли иқтисодий ишни
тўхтатиб туришни, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Палата даъво аризасида низони ўзининг иштирокисиз кўришни
сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127-128 ва 170-моддалари
талабларига кўра, ишни палата вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра иқтисодий ишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни, даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
қарздор ва кафил зиммасига мутаносиб равишда юклашни лозим топади.
Тарафлар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида
келишувга эришилганлиги сабабли, иқтисодий ишни тўхтатиб туриш
тўғрисида оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилиб, келишувни судга
тақдим этишган.
ИПК 131-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, Тарафлар
низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши
мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар
қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд
ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро
этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд
алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун
чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
ИПК 63-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, судда иш юритиш
ваколатлари вакилга уни вакил қилган шахс номидан барча процессуал
ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини
имзолаш, ишни ҳакамлик судига топшириш, даъво талабларидан қисман
ёки бутунлай воз кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки
асосини ўзгартириш, келишув битими, медиация тартиб-таомилини
амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив келишувни тузиш,
ваколатларни бошқа шахсга топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати
устидан шикоят қилиш, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани
имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро этилишини талаб қилиш,
ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш мустасно.
ИПК 101-моддасининг 6-бандида медиация тартиб-таомилини
амалга ошириш тўғрисида келишув тузилганда суд иш юритишни
тўхтатиб туриши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
“Медиация
тўғрисида”ги
Қонун
4-моддасининг иккинчи хатбошисида медиация — келиб чиққан низони
тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий
розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули деб кўрсатилган.
ИПКнинг 169-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси
билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва
илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари
суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Ишда иштирок
этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари
бўйича ажрим чиқарилади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг
аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки
қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш
натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасида 2023 йил 13 сентябрда
тузилган медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги
келишув даъвогарнинг Зангиота филиали бошқарувчиси Ш.Х.Эрдонаев
томонидан имзоланганлиги, унга даъвогар томонидан 2023 йил
19 апрелда тақдим этилган 745-сонли Бош ишончномада медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёки медиатив
келишувни тузиш ваколати берилмаган, мазкур ваколат ишочномада
алоҳида назарда тутилиши лозим бўлганлиги, бундай ҳолда судга тақдим
этилган медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги
келишув ҳақиқий эмаслигини инобатга олиб, иқтисодий ишни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Даъво аризасида кредит қарздорлиги ва пеня ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда
ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида агар ушбу параграфнинг
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари
қўлланади деб кўрсатилган.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда
ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли.
Кредит шартномаси 6.1.7-бандининг учинчи хатбошисида ўз вақтида
кредит бўйича асосий қарз, фоиз ва бошқа тўловлар тўламаганлиги
қарздорни бундан буён кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда
кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан, ундирувни
кредит таъминотига қаратиши мумкинлиги белгиланган.
Қарздор кредитга берилган 10 000 000 000 сўм кредит маблағларини
қарздорликни қоплаш графигида белгиланган миқдорда қопламаганлиги
сабабли, 6 456 484 481,39 сўм муддатли асосий қарз, 24 484 567,62 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 58 816 826,42 сўм муддатли фоиз тўлови,
88 964 992,41 сўм муддати ўтган фоиз тўлови, 1 957 229,81 сўм пеня, жами
6 630 708 097,65 сўм муддати ўтган фоиз тўлови бўйича қарздорлик юзага
келган.
Кредит шартноманинг 4.1-бандида қарздорга ажратилган кредит
бўйича фоиз ставкаси 20% ташкил қилади (шундан 5% компенсация
Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш
давлат жамғармаси томонидан қоплаб берилади) деб белгиланган.
Шартноманинг 11.2-бандида асосий қарзни қайтариш муддати
кечиктирилганда (муддати ўтган кредит), қарздор банкка асосий
қарзнинг муддати ўтган қисмига бутун кечиктирилган давр учун
шартномада белгиланган фоиз ставкасининг 1,5 баробари миқдорида
юқори фоиз тўлаши белгиланган.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли эканлиги белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб беради.
Кредит шартномасининг 11.3-бандида фоизларни белгиланган
муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга
келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня
тўлаши белгиланган.
ФК 292-моддасининг биринчи қисмига кўра, кафиллик шартномаси
бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши
учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФК 293-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор кафиллик
билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб
берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг
субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Ушбу модданинг учинчи қисмига асосан, башарти, кафиллик
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор
олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан
фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва
қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Худди шунга ўхшаш қоида кафиллик шартномасининг 2.2-бандида ҳам
назарда тутилган.
Даъвогар судга 2023 йил 14 сентябрда маълумотнома тақдим этиб,
қарздор 31 июлда 22 604 350,76 сўм пеня қарздорлиги, 184 000 000 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 372 895 649,24 сўм муддати ўтган
кредит қарздорлиги сўндирилиб, бугунги кунда 4 806 481 481,39 сўм
муддатли асосий қарз, 1 301 588 918,38 сўм муддати ўтган асосий қарз,
18 270 392,83 сўм муддатли фоиз қарзи 328 782 066,44 сўм муддати ўтган
фоиз қарзи, 10 630 726,42 сўм пеня, жами 6 465 753 585,46 сўм
қарздорлиги мавжудлиги, 14 сентябрда қарздор 1 200 000 000 сўм
маблағни даъвогар ҳисобрақамларига кирим қилинган бўлса-да, кредит
қарздорлигига йўналтирилмаганлиги кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздор томонидан олинган кредит
маблағлари кредит шартномасида назарда тутилган муддатда кредит
қарздорлиги ва ҳисобланган фоизлар қайтарилмаганлиги ўз исботини
топганлиги, шартномада ўз вақтида тўланмаган қарздорлик учун юқори
банк
фоизи
ҳисобланиши
белгиланганлиги,
даъвогар
кредит
қарздорлигини муддатидан олдин ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
эканлиги, қарздор кредит қарздорлигини қисман тўлаганлиги, даъвогар
томонидан тақдим этилган маълумотномада кўрсатилган муддатли фоиз
қарзи, муддати ўтган фоиз қарзи ва пеня судга даъво аризаси тақдим
этилганидан сўнг ҳисобланганлиги, даъвогар даъво талаблари миқдорини
ошириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилмаганлиги, 2023 йил
14 сентябрда қарздор томонидан 1 200 000 000 сўм тўлов амалга
оширилган бўлиб, ушбу маблағ кредит қарздорлигига тақсимланмаган
бўлса-да, даъвогар вакили муддати ўтган кредит қарздорлигига
йўналтирилиши тўғрисида тушунтириш берганлиги, кафил томонидан
тақдим этилган кафиллик суммаси ундирилиши белгиланаётган
қарздорликни қоплаш учун етарли эканлигини инобатга олган ҳолда,
даъво талабини қисман қаноатлантиришни, қарздор ва кафилдан солидар
тартибда
даъвогар
фойдасига
4 908 070 399,77
сўм
(шундан,
4 806 481 481,39 сўм муддатли асосий қарз, 101 588 918,38 сўм муддати
ўтган асосий қарз) кредит қарздорлиги ундиришни лозим топади.
Даъвогар ундирувни гаров нарсасига қаратишни сўраган.
ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа шахсга
мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун
бериши гаров ҳисобланади деб белгиланган.
ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади) 10-моддасининг иккинчи қисмида
ипотека тўғрисидаги шартномада номи, турган жойи ва идентификация
қилиш учун етарлича тавсифи кўрсатилган ҳолда ипотека нарсаси, унинг
баҳоси, моҳияти, миқдори, ипотека билан таъминланадиган мажбуриятни
бажариш муддати ва гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси
бирида турганлиги, шунингдек тарафлар келишувга эришган бошқа
маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак деб кўрсатилган.
Қонуннинг 57-моддасига кўра, бинолар ёки иншоотлар ипотекасига
фақат ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича шу бинолар ёки иншоотлар
жойлашган ер участкасига ёхуд бу участканинг гаровга қўйилаётган
объект ишлаб туришини таъминлайдиган қисмига бўлган ҳуқуқлар ёхуд
мазкур участканинг ёки унинг тегишли қисмининг ипотекага қўювчига
тегишли ижарага олиш ҳуқуқи бир вақтнинг ўзида гаровга қўйилган ҳолда
йўл қўйилади. Худди шундай қоида ФК 272-моддасининг тўртинчи
қисмида ҳам белгиланган.
Ипотека
шартномасида
бино-иншоотлар
қайта
гаровга
қўйилаётганлиги кўрсатилган бўлиб, ЧЭКИ “Hamkorbank” АТБ Янгийўл
универсал банк хизматлари офиси томонидан 2022 йил 1 декабрдаги
474/11-05-976-сонли жавоб хатида гаровга олувчи томонидан 2020 йил
4 августда тузилган кредит шартномаси бўйича гаров объекти гаровга
қўйилганлиги, 2022 йил 29 августда кредит тўлиқ қайтарилганлиги
сабабли гаров объекти гаровдан озод қилинганлиги кўрсатилган.
Гарчи, ипотека шартномасида гаровга қўйилаётган объектлар номи
“Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш савдо дўконлари, умумий овқатланиш
ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси очиқ ва ёпиқ турдаги сув ҳавзаси,
болалар дам олиш маскани ва автосалон бино иншоотлари” деб
тавсифланиб, унга бириктирилган ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга
қайта гаровга қўйилганлиги белгиланган бўлсада, даъво талабида мазкур
тавсифлар келтирилмаган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасининг ундирувни гаров
нарсасига қаратиш талабини қисман қаноатлантириб, ипотека
шартномасининг 2-бандига мувофиқ равишда белгилашни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, еттинчи
қисмида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда
бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг
манфаатларини
кўзлаб
тақдим
этилган
даъво
талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган
тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган
шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган
қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд кредит қарздорлиги ва пеня ундириш
тўғрисида даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилганлиги, кафилнинг
жавобгарлиги 5 000 000 000 сўм билан чегараланганлигини инобатга
олиб, қарздор республика бюджети фойдасига 132 614 162,01 сўм давлат
божи, шундан 100 000 000 сўм давлат божи қарздор ва кафилдан солидар
тартибда, қарздордан Зангиота туманлараро иқтисодий суди фойдасига
33 000 почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 63, 101, 118, 131, 169, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Ezaz inter corporation” масъулияти чекланган жамияти ва “Insof”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Ипотека банк” акциядорлик
тижорат ипотека банк фойдасига 4 908 070 399,77 сўм (шундан,
4 806 481 481,39 сўм муддатли асосий қарз, 101 588 918,38 сўм муддати
ўтган асосий қарз) кредит қарздорлиги солидар тартибда ундирилсин.
Ундирув “Blue lagoon” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Эски қовунчи ҚФЙ, Қирсадақ
МФЙ, Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш савдо дўконлари, умумий
овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси очиқ ва ёпиқ турдаги
сув ҳавзаси, болалар дам олиш маскани ва автосалон бино иншоотлари
50 000 кв.м. ер майдонида жойлашган 0001-литердаги ёпиқ турдаги сузиш
хавзаси, 0002-литердаги аҳолига маиший хизмат кўрсатиш савдо
дўконлари ва автосалон, 0003-литердаги бостирма, 0004-литердаги
ошхона, 0005 ва 0006-литерлардаги ҳожатхоналар, 0007-литердаги ҳовуз,
0008 ва 0009-литерлардаги ёзги соябонлар, 0010-литердаги ҳожатхона,
0011-литердаги қозонхона, 0012-литердаги ёрдамчи бино, 0013-литердаги
бостирма, 0014-литердаги қозонхона, 0015-литердаги ҳовуз ва фаввора,
0016-литердаги ёрдамчи бино, 0017-литердаги фаввора, умумий
фойдаланиш майдони 6586,88 кв.м., фойдали майдони 3291,67 кв.м.,
10
қурилиш ости майдони 6586,88 кв.м.дан иборат бино-иншоот ва унга
бириктирилган ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Ezaz inter corporation” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджети фойдасига 132 614 162,01 сўм давлат божи, Зангиота
туманлараро иқтисодий суди фойдасига 33 000 почта харажати
ундирилсин. Ундирилиши белгиланган 132 614 162,01 сўм давлат
божининг 100 000 000 сўм қисми “Ezaz inter corporation” масъулияти
чекланган жамияти ва “Insof” масъулияти чекланган жамиятидан солидар
тартибда ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов