Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-10-2211/132 Дата решения 14.09.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Саттарова Волида Рустамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ROMASTRU TRADING SRL хорижий корхона Ответчик / Подсудимый "TOSHKENT SHAHAR DORI-DARMON" акционерлик жамияти
Source ID 1171964 Claim ID 3604328 PDF Hash cb5f4dfbf9d08fd6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
онун 103-моддаси онун 103 law
тисодий процессуал кодекси 278-моддаси тисодий процессуал кодекси 278 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 12 498 символов
4-10-2211/132-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Ҳ.Турсунов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – В.Сатторова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 14 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, судьялар Р.Сагатов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, аризачи вакили М.Шаумаров (2022 йил 24 мартдаги 000192-сонли ордер асосида), қарздор вакили Я.Ахметов (2023 йил 21 июлдаги ишончномага асосан), суд бошқарувчиси А.Мадрахимовнинг иштирокида, аризачи “ROMASTRU TRADING SRL” компаниясининг “TOSHKENT SHAHAR DORI-DARMON” акциядорлик жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарори устидан “TOSHKENT SHAHAR DORIDARMON” акциядорлик жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “TOSHKENT SHAHAR DORI-DARMON” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Давлат хизматлари маркази томонидан 2022 йил 4 октябрдаги 05-000380-сонли рўйхат рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган ва гувоҳнома берилган. Корхона мустақил юридик шахс мақомига эга бўлиб, асосий фаолият тури шифохона ва дорихоналарга дори-дармонларни етказиб бериш хизматини кўрсатишдан иборат. Қарздорнинг устав капитали миқдори 952 317 600 сўмни, жумладан, юридик ва жисмоний шахслар улуши 85,30 фоизни, давлат улуши 14,7 фоизни ташкил қилади. Тошкент шаҳар Ахборот маслаҳати маркази ҳузуридаги ҳакамлик судининг 1001119/03-сонли иш бўйича 2019 йил 23 апрелдаги ҳал қилув қарори билан қарздор ҳисобидан “ROMASTRU TRADING SRL” компанияси (бундан буён матнда аризачи ёки кредитор деб юритилади) фойдасига жами 710 447,10 АҚШ доллари, жумладан, 564 697,10 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 140 000 АҚШ доллари миқдорида пеня, 5 750 АҚШ доллари миқдорида зарар ва 6 400 АҚШ доллари миқдорида ҳакамлик йиғими ундириш белгиланган. Тошкент шаҳар иқтисодий судининг 2019 йил 1 июлдаги ажрими билан кредиторнинг Тошкент шаҳар Ахборот маслаҳати маркази ҳузуридаги ҳакамлик судининг 2019 йил 23 апрелдаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб, ижро варақаси берилган. Қарздор уч ва ундан ортиқ ой муддатда қарзини тўлай олиш имкониятига эга эмаслигини инобатга олган ҳолда, кредитор Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ариза билан мурожаат қилиб, уни банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 31 мартдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан банкротлик иши қўзғатилган ва кузатув таомили жорий этилган. Суднинг 2022 йил 20 сентябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан жорий этилган кузатув таомили бекор қилиниб, 12 ой муддатга суд санацияси тартиб-таомили жорий этилган ва санация қилувчи бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга Турғунов Аброржон Абдужамалович тайинланган. Санация бошқарувчиси томонидан судга илтимоснома тақдим қилиниб, унда кредиторлар йиғилишининг 2023 йил 23 майдаги 4-сонли йиғилиш баёни қарорига асосан қарздорга нисбатан жорий этилган суд санацияси тартибтаомили муддатидан олдин тугатиш ва ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ёки тугатишга доир иш юритишни бошлаш сўралган. Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарори билан санация бошқарувчисининг ислтимосномаси қаноатлантирилиб, қарздорга нисбатан жорий этилган суд санацияси тартиб-таомили муддатидан олдин тугатилган, қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси Мадрахимов Аброржон Алимжанович тайинланган. Қарздор томонидан иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти берилган ва унда ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили апелляция шикоятида келтирилган важ ва асосларни такрорлаб, шикоятни қўллаб-қувватлаб, қарздор тўловга қобилиятли эканлиги, жамиятнинг барча кредиторлар олдидаги қарздорликни қоплаш учун етарли мол-мулки ҳамда 16 390 962 359 сўм дебитор қарздорлиги мавжудлиги, санация даврида қарздорга тегишли бўлган битта кўчмас мулк 1 400 000 000 сўмга сотилганлиги, сотувдан келиб тушган пул маблағларини кредиторлар ўртасида тақсимланганлиги, яна тўртта кўчмас мулк объектлари реализация арафасида турганлигини билдириб, Е-аукциондаги қарздорга тегишли кўчмас мулкни сотилишини инобатга олган ҳолда реестрдаги қарздорликни қоплашлик учун санация тугагунга қадар мухлат беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили апелляция шикояти юзасидан ёзма фикрни тақдим қилиб, суд томонидан асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилинганлигини билдирди ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси аризадан ташқари қарздорнинг бошқа кредиторлари мавжудлиги, қарздор томонидан тўлов жадвали тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли 2023 йил 23 майдаги кредиторлар йиғилишига кўра қарздорга нисбатан жорий этилган суд санацияси тартибтаомили муддатидан олдин тугатиш ва ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ёки тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида судга мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини баён қилиб, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини билдирди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатларидан бири бу вақтинча тўловга қобилиятсизлик, яъни агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздорнинг кредитор олдида жами 710.447,10 АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги юзага келган. Шундан сўнг, кредиторнинг аризасига кўра суднинг 2022 йил 31 мартдаги ажрими билан қарздорга нисбатан банкротлик иши қўзғатилган ва кузатув таомили жорий этилган. Суднинг 2022 йил 20 сентябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан жорий этилган кузатув таомили бекор қилиниб, 12 ой муддатга суд санацияси тартиб-таомили жорий этилган, суд санацияси режаси ва қарздорликни қоплаш жадвали тасдиқланган. Бироқ, қарздор томонидан тўлов жадвалида белгиланган муддат ва миқдорда кредиторларга қарзлар қоплаб берилмаган, шу сабабли кредиторларнинг 2023 йилнинг 23 май куни бўлиб ўтган 4-сонли йиғилиш баёнига кўра, қўйидаги қарорлар қабул қилинган: - суд санацияси жорий этилган жамият директорининг кредиторларга тақдим этган ҳисоботини маълумот учун қабул қилиш ва қониқарсиз деб тасдиқлаш; - Кредиторлар реестрини 2023 йил 23 май ҳолатига ҳолатига тасдиқлаш; - Қарздорга нисбатан санация таомилини тўхтатиш ва ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ёки тугатишга доир иш очиш бўйича судга мурожаат қилиши. Қарздорнинг 2023 йил 10 июль ҳолатидаги кредиторлар реестридаги қарздорлиги жами 31 204 002 685 сўмни ташкил этган. Қонуннинг 17-моддаси учинчи қисмининг 3-хатбошисига кўра, кредиторлар йиғилиши томонидан суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартибтаомилини жорий этиш, уларнинг муддатини узайтириш ёки муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш ҳақидаги қарор қабул қилиниши белгиланган. Қонун 103-моддасига кўра, суд санацияси тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади: кредиторлар талабларини қаноатлантиришнинг қарзни тўлаш жадвалида белгиланган муддатлари суд санацияси тартиб-таомили жараёнида қарздор томонидан бир неча марта ёки бир марта жиддий равишда (бир ойдан ортиқ муддатга) бузилганлиги; қарздор қарзни тўлаш жадвалини бажаришга қодир эмаслигидан далолат берувчи ҳолатларнинг мавжудлиги. Санация қилувчи бошқарувчи суд санацияси тартиб-таомилини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун кредиторларнинг йиғилишини ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар юзага келган пайтдан эътиборан икки ҳафта ичида ўз ташаббусига кўра ёки кредиторлар қўмитасининг қарори асосида чақириши шарт. Қарздорнинг раҳбари кредиторларнинг йиғилишига қарзни тўлаш жадвали ва суд санацияси режаси бажарилишининг якунлари ҳақида ҳисобот тақдим этиши шарт. Ҳисоботга қарздорнинг охирги ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси, қарздорнинг даромадлари (фойдаси) ва зарарлари тўғрисидаги ҳисобот, қаноатлантирилган талаблар миқдори кўрсатилган ҳолда кредиторларнинг талаблари реестри ва кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак. Санация қилувчи бошқарувчи кредиторларнинг йиғилишига қарздор раҳбарининг ҳисоботи билан бир вақтда қарздор раҳбарининг ҳисоботи юзасидан ўз хулосасини тақдим этади. Кредиторларнинг йиғилиши қарздор раҳбарининг ҳисоботини, шунингдек санация қилувчи бошқарувчининг мазкур ҳисобот бўйича хулосасини кўриб чиқиш якунларига кўра ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисида ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига кредиторлар йиғилиши баённомасининг кўчирма нусхаси, шунингдек кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорга қарши овоз берган ёки ушбу масала юзасидан овоз беришда иштирок этмаган кредиторларнинг шикоятлари илова қилинади. Суд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси асосида ажрим чиқаради ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Суд муҳокамаси кунига қадар санация жорий этилган қарздор томонидан тўлов жадвалида кўрсатилган қарзлар тўлаб берилмаган. Демак, мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди қайд этилган асослардан келиб чиқиб, қарздорда вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний тўхтамга келган. Шу билан бирга судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Жумладан, гарчи қарздор томонидан 16 390 962 359 сўм дебитор қарздорлиги мавжудлиги, санация даврида қарздорга тегишли бўлган битта кўчмас мулк 1 400 000 000 сўмга сотилганлиги, сотувдан келиб тушган пул маблағларини кредиторлар ўртасида тақсимлаганлиги тўғрисида важлар келтирилган бўлса-да, ушбу ҳолат қарздорлик бартараф қилинганлигининг тасдиғи бўлиб ҳисобланмайди ҳамда қарздорнинг тўловга қобилиятсиз эканлигини инкор қилувчи ҳолат ҳисобланмайди. Шунга кўра қарздорнинг важлари асоссиз ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 278-моддасининг 2-бандига кўра апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати қарздорнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ давлат божи ва почта харажатлари қарздор зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278 ва 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “TOSHKENT SHAHAR DORI-DARMON” акциядорлик жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “TOSHKENT SHAHAR DORI-DARMON” акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 405.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари Р.Сагатов В.Сатторова