← Назад
Решение #495464 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8656-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 14 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов,
даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ККК”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 666 666,68 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
соддалаштирилган тартибда, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
даъвогар деб юритилади) ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил
6 январда TS1654-сонли ижара шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида ижарага берувчи (жавобгар) ижарага
олувчи (даъвогар)га Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Кўксарой ҚФЙ,
Илғор кўчаси 13-уйнинг томининг 15 кв.м. қисмини алоқа станцияси
технологик ускуналари ва 9 метрлик антенна-мачта қурилмасини
ўрнатиш учун ижарага бериши кўрсатилган.
Шартноманинг 2.1-бандида шартнома 2021 йил 1 январдан 2023 йил
31 декабрга қадар амал қилиши
Шартноманинг 3.1-бандида умумий ижара ҳақи 24 000 000 сўм,
3.2.1-бандида 7 000 000 сўм шартнома тузилгандан 30 банк куни ичида
тўланиши, 3.2.2-бандида 8 000 000 сўм 2022 йил январь ойи давомида,
3.2.3-бандида 9 000 000 сўм 2023 йил январь ойи давомида тўлаши
белгиланган.
Ижара объекти топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан
2021 йил 1 январда даъвогарга топширилган.
Даъвогар томонидан 2021 йил 12 июлда 7 000 000 сўм ва 2022 йил
7 февралда 8 000 000 сўм, жами 15 000 000 ижара ҳақи тўлаб берилган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 30 мартда 2021 йил 6 январдаги ижара
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида келишув
тузилиб, келишувнинг 2-бандида пул маблағлари ўзаро солиштирма
далолатнома асосида 15 кун ичида қайтарилиши белгиланган.
Даъвогар шартномада белгиланган талабнома тартибига риоя этган
ҳолда 2023 йил 11 июлда жавобгарга талабнома юборган.
Жавобгар томонидан мажбурият бажарилмаганлиги сабабли, низо
келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 4 666 666,68 сўм асосий қарз ундиришни
сўраган.
Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма
фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 535-моддасига мувофиқ, мулк ижараси шартномаси бўйича
ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча
эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш
мажбуриятини олади.
ФК 573-моддасининг биринчи қисмига асосан, бино ёки иншоотни
ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига
бино ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча
фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
ФК 544-моддасининг биринчи-иккинчи қисмларига кўра, ижарага
олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши
шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва
муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар
шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни
ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва
муддатлар белгиланган деб ҳисобланади.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 7.4-бандида ижарага ҳақи
ижарага берувчига шартнома бўйича амалда ижарадан фойдаланган давр
учун тўланиши, тўланган ижаранинг қолган қисми ижарага олувчига
қайтарилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасидаги шартнома
шартларига мувофиқ ижара объектидан амалда фойдаланилган давр учун
ижара тўлови амалга оширилиши белгиланганлиги, ўзаро келишувга кўра
шартнома муддатидан олдин бекор қилинганлиги, даъвогар томонидан
2022 йил учун олдиндан тўлов амалга оширилганлиги, фойдаланилган
давр учун ижара ҳақлари ва тўланган ижара ҳақи ҳисоб-китоб
қилинганида жавобгар 4 666 666,68 сўм пул маблағларини қайтариши
лозим бўлаётганлиги, даъвогар талабнома тартибига риоя этганлиги,
даъвогар талабига кўра олдиндан тўланган пул маблағларини
қайтармаганлиги, жавобгар даъво талабига нисбатан тасдиқловчи
ҳужжатларни илова қилган ҳолда эътироз тақдим этмаганлигини
инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 4 666 666,68 сўм асосий қарз ундиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг компенсация тўловларини
ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилганлигини
инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 330 000 сўм давлат божи,
33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 192, 2034-2035-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 4 666 666,68 сўм асосий қарз, 330 000 сўм
давлат
божи,
33 000
сўм
почта
харажати,
жами
5 029 666,68 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов