Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2202/46784 Дата решения 13.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение RESPUBLIKA IXTISOSLASHTIRILGAN LIZING KOMPANIYASI QURILISHMASHLIZING давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый "KO'PRIKQURILISHBUTLASH" унитар корхонаси
Source ID 1165181 Claim ID 3417446 PDF Hash 8999ef31884dd9de... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 176-моддаси ИПК 176 law
ИПК 177-моддаси ИПК 177 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения 13 060 символов
4-1001-2202/46784-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья М.Султонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Б.Кеунимжаева Кассация инстанциясида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 13 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Qurilishmashlizing” Республика ихтисослаштирилган лизинг компаниясидан вакил Р.Алиева, М.Тожиев (2022 йил 5 январдаги ФА-01/04-05-сонли ва 2023 йил 13 сентябрдаги ДИ-01/1-04-239-сонли ишончномалар асосида), “Ko’prikqurilish” Трести УКдан вакил Р.Илёсов (2023 йил 4 январдаги 08-04-сонли ишончнома асосида), Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими вакили О.Турғунов (2023 йил 13 сентябрдаги 10-43/6-46784-сонли ишончнома асосида) иштирокида, мазкур иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Qurilishmashlizing” Республика ихтисослаштирилган лизинг компанияси (матнда даъвогар ёки лизинг компанияси деб юритилади) ва “Ko’prikqurilishbutlash” УК (матнда жавобгар ёки лизинг олувчи деб юритилади) ўртасида 22.12.2017 йилдаги QML/134/17-сонли, 06.02.2018 йилдаги QML/142/18-сонли, 28.02.2018 йилдаги QML/147/18-сонли, 17.03.2018 йилдаги QML/160/18/1-сонли, 30.08.2018 йилдаги QML/160/18/4-сонли, 10.09.2018 йилдаги QML/160/18/5-сонли, 17.05.2018 йилдаги QML/181/18-сонли, 20.06.2018 йилдаги QML/186/18/1-сонли, 18.07.2018 йилдаги QML/186/18/2-сонли, 28.03.2022 йилдаги QML/186/18/3-сонли, 11.06.2018 йилдаги QML/187/18-сонли, 12.07.2018 йилдаги QML/191/18-сонли, 31.07.2018 йилдаги QML/193/18-сонли, 01.08.2018 йилдаги QML/195/18-сонли, 26.11.2019 йилдаги QML/201/18/1сонли, 24.10.2018 йилдаги QML/205/18-сонли, 20.12.2019 йилдаги QML/207/18/1-сонли, 29.07.2019 йилдаги QML/208/18/1-сонли, 28.09.2019 йилдаги QML/208/18/2-сонли, 07.12.2018 йилдаги QML/210/18/1-сонли, 07.12.2018 йилдаги QML/210/18/2-сонли, 14.11.2018 йилдаги QML/211/18сонли, 29.12.2018 йилдаги QML/229/18-сонли, 02.10.2019 йилдаги QML/230/18/1-сонли, 05.04.2019 йилдаги QML/232/19/2-сонли, 29.07.2019 йилдаги QML/232/19/3-сонли, 15.01.2019 йилдаги QML/233/19-сонли, 26.06.2020 йилдаги QML/235/19/1-сонли, 28.01.2019 йилдаги QML/237/19сонли, 24.04.2019 йилдаги QML/237/19/4-сонли, 30.07.2019 йилдаги QML/242/19/1-сонли, 28.11.2019 йилдаги QML/243/19/1-сонли, 17.12.2019 йилдаги QML/243/19/2-сонли, 07.02.2019 йилдаги QML/244/19-сонли, 27.02.2019 йилдаги QML/246/19-сонли, 12.12.2019 йилдаги QML/248/19/1сонли, 30.08.2019 йилдаги QML/249/19-сонли, 21.10.2019 йилдаги QML/250/19/1-сонли, 27.11.2019 йилдаги QML/256/19/1-сонли, 18.12.2019 йилдаги QML/256/19/2-сонли, 20.05.2019 йилдаги QML/214/18/1-сонли, 14.06.2019 йилдаги QML/214/18/2-сонли, 29.05.2019 йилдаги QML/215/18/1-сонли, 09.07.2019 йилдаги QML/215/18/2-сонли, 08.08.2019 йилдаги QML/215/18/3-сонли, 13.08.2019 йилдаги QML/216/18/2-сонли, 21.05.2019 йилдаги QML/216/18/1-сонли, 26.08.2019 йилдаги QML/216/18/3-сонли, 27.06.2019 йилдаги QML/221/18/1-сонли, 29.05.2019 йилдаги QML/222/18/1-сонли, 22.07.2019 йилдаги QML/223/18/1-сонли, 07.08.2019 йилдаги QML/223/18/3-сонли, 22.07.2019 йилдаги QML/223/18/2-сонли, 06.08.2019 йилдаги QML/227/18/1-сонли, 23.05.2019 йилдаги QML/228/18/2-сонли, 25.06.2019 йилдаги QML/228/18/3-сонли, 01.07.2019 йилдаги QML/228/18/4-сонли, 11.10.2019 йилдаги QML/236/19/1-сонли, 20.06.2019 йилдаги QML/238/19/1-сонли, 05.08.2019 йилдаги QML/240/19/1-сонли, 05.08.2019 йилдаги QML/240/19/2-сонли, 24.06.2019 йилдаги QML/241/19/1-сонли, 02.10.2019 йилдаги QML/241/19/2-сонли, 02.03.2020 йилдаги QML/241/19/3-сонли, 29.05.2019 йилдаги QML/245/19/1-сонли, 24.06.2019 йилдаги QML/245/19/2-сонли, 26.06.2020 йилдаги QML/247/19/1-сонли шартнома лизинг шартномалари тузилган. Мазкур шартномалар бўйича жавобгарлар ўз мажбуриятини бажармаганлиги учун, даъвогар олдида жами 170.295.467.774,16 сўм қарздорлиги вужудга келган. Шу билан биргаликда қайд этилган шартномалар бўйича даъвогар, жавобгар ва кафил “Ko’prikqurilish” Трести УК (матнда қўшимча жавобгар ёки кафил деб юритилади) ўртасида кафиллик шартномалари тузилган бўлиб, уларга кўра қўшимча жавобгар лизинг шартномалари бўйича жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаганда унинг ўрнига юзага келадиган лизинг қарздорлигини тўлаб беришни зиммасига олган. Мазкур ҳолатда жавобгар тўлов мажбуриятларни мунтазам равишда бузиб келганлиги ҳамда даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган огоҳлантириш хати ва талабномалари оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси (матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан 170.295.467.774,16 сўм қарздорликни ва 8.205.988.641,49 сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан даъвогар ҳисобига солидар тартибда 9.073.099.055,54 сўм қарздорлик, 412.970.823,13 сўм пеня ва 24.000 сўм почта харажати ундирилган ва даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Республика бюджетига жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда 189.721.397,57 сўм, даъвогар ҳисобидан 3.380.307.730,73 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Суд ҳужжатларидан норози бўлиб, Палата кассация шикояти билан мурожаат қилган ва кассация шикоятида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган. Бунга асос қилиб, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларининг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида Палата ва жавобгар вакиллари иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, унга қўшимча равишда автокредит ҳисобига сотиб олинган техникалар ҳозирги кунда жавобгар томонидан фойдаланиб келинаётганлигини, ишга Ўзбекистон Темир йўллари” АЖни жалб қилиш лозимлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакиллари кассация шикоятига эътироз билдириб суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар қайд этилган талабларга риоя қилмаган, ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган масалаларни ҳал этмаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, даъвони қисман қаноатлантириш юзасидан ўзининг хулосаларини тўлиқ асослаб бермаган. Биринчи инстанция суди Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2220/13096-сонли иш бўйича 2022 йил 11 августдаги, 4-1001-2105/3815-сонли иш бўйича 2021 йил 25 мартдаги ва 4-1001-2106/43804-сонли иш бўйича 2022 йил 1 ноябрдаги ҳал қилув қарорлари бўйича шартномалар ва қўшимча келишувлар бекор қилинганлигини, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида” тўғрисида 2015 йил 27 ноябрдаги 289-сон қарорининг 6-бандининг учинчи хатбошисига асосан лизинг олувчи лизинг шартномасини жиддий тарзда бузган тақдирда, лизинг берувчи бир вақтнинг ўзида ҳам барча лизинг тўловларини муддатидан илгари ундириш, ҳам гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини, шу сабабли шартномалар бўйича даъвогар бир вақтни ўзида пул маблағини ундиришни ҳам талаб қила олмаслигини инобатга олиб, даъвонинг бекор қилинган шартномалар ва қўшимча келишувларга асосан сўралган қисми бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида хулосага келган. Аммо, биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмасдан, бундай хулосага барвақт келган. Чунки, биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини бир қисмини рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишга асосланган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2106/43804-сонли иш бўйича 2022 йил 1 ноябрдаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирмаган. ИПК 177-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилиниши чоғида ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо берилиши лозим бўлган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида ҳам Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2106/43804-сонли иш бўйича 2022 йил 1 ноябрдаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирмаганлиги важи келтирилган бўлса-да, апелляция инстанцияси суди ҳам ушбу ҳолатга аҳамият бермаган ва шикоятда келтирилган важларига баҳо бермаган. ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда, юқорида қайд этилган иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаши, тарафларнинг важларини ўрганиб, уларга баҳо бериши, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний, асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши ҳамда суд харажатларини, шу жумладан ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ харажатларини ундириш масаласини ҳал этиши лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 297, 301-303-моддаларига асосланиб, 6 қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Т. Аннаева ҳайъат аъзолари: О.Халмирзаев