Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2303/7443 Дата решения 13.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Андижон туманлараро иқтисодий суди Судья Қурбонова Умидахон Мухаммадиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбектелеком акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый ANDIJONPAXTASANOAT акционерлик жамияти
Source ID 1175250 Claim ID 3617967 PDF Hash a90fd365e48c1ec5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
нинг 703-моддаси нинг 703 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
Текст решения 7 038 символов
4-1701-2303/7443-сонли иш Судья: У.Қурбонова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2023 йил 13 сентябрь раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси даъвогар Ўзбектелеком АЖнинг, жавобгар - ANDIJONPAXTASANOAT АЖ ҳисобидан 1 538 709.68 сўм асосий қарз, 769 354.84 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича даъвогар вакили Б.Исақов (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили (иштирок этмади) ишни суд биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбектелеком АЖ иқтисодий судга даъво ариза киритиб, жавобгар ANDIJONPAXTASANOAT АЖ ҳисобидан 1538709.68 сўм асосий қарз, 769354.84 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 04.09.2023 йил кунги ажрими билан мазкур иқтисодий иш соддалаштирилган иш юритиш тартибидан умумий иш юритишга ўтказилган. Даъво аризада баён қилинишича, тарафлар ўртасидаги 04.10.2021 йилдаги INT-Y-2010/484-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга телекомуникация хизматини кўрсатилган. Кўрсатилган хизматлар учун жавобгар 1538709.68 сўм қарздор бўлиб қолган. Суд мухокамасида даъвогар вакили - даъво аризани қўллаб қувватлаб даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи хақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128,170-моддаларига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз иш хужжатларига асосланган холда кўришни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган шахсларнинг кўрсатувларини эшитган холда қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъво ариза ва унга илова қилинган хужжатларда кўринишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида “Телекоммуникация хизматлари кўрсатиши тўғрисида 04.10.2021 йилда INT-Y-2010/484-сонли абонент шартнома” (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган. Мазкур шартноманинг 3.2-бандига кўра, тарафлар абонент билан шартнома тузилганида ва оператор хизматларидан фойдаланиш жараёнида абонент билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун мажбурийдир. Хизматлар учун барча тарифлар миллий валютада кўрсатилади ва шартнома тузилган вақтда белгиланган барча солиқ ва йиғимлар ўз ичига олади. Шартномадаги 1-иловада телекоммуникация хизматини рўйхати кўрсатилган. Рўйхатга кўра, шартноманинг бир ойлик абонент тўлови ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 1 290 000 сўмни ташкил этади. Шартноманинг ушбу бандларининг ижроси юзасидан даъвогар томонидан жавобгарга жами 1538709.68 сўмлик интернет алоқа хизматлари кўрсатилган бўлиб, жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни амалга оширмаган. Натижада 01.10.2022 йил холатига мазкур қарздорлик юзага келган. Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан қарздорликни бартараф этиш тўғрисида жавобгарга талабнома тақдим этган, лекин жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Мазкур холатда қарздорликни тўлаш мажбурияти жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида келиб чиққан. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли бўлиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1538709.68 сўм ундириш лозим бўлади. Қайд этилган нормаларга асосан суд тарафлар ўртасида тузилган шартнома талабларига кўра, ишдаги хисоб-фактуралар ва солиштирма далолатномани инобатга олиб, даъвонинг асосий қарз суммасини қаноатлантиришни лозим топади. Суд, даъво талабидаги пеня ундириш қисмини ўрганиб чиқиб, ушбу талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Чунки, тарафлар ўртасида шартномада пеня ҳисоблаш юзасидан келишув мавжуд бўлмаган, лекин қонун талаби бўйича пеня талаб қилиш мумкин. Шу сабабли даъвогар қонун талабидан келиб чиқиб пеня ҳисоблаган. ФКнинг 263-моддаисга асосан, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 32моддаси иккинчи қисмига биноан, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Зеро, ФКнинг 263-моддасига асосан, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Кўрсатилган хизматлар учун 01.10.2022 йил ҳолатига 1538709.68 сўм, кечиктирилган ҳар бир кун (200 кун) учун ҳисобланган пеня: 1538709.68/100*0.4=6154*200=1230967 сўм, 1538709.68/2=769354.84 сўм. Жавобгар асосий қарзни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли 769354.84 сўм пеня ҳисобланган. Юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб суд даъвонинг пеня қисмни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини мутаносиб равишда ундиришни лозим топди. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1538709.68 сўм асосий қарз, 769354.84 сўм пеня, 330000 сўм давлат божи ва 33000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,236,263,326,703-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ANDIJONPAXTASANOAT АЖ ҳисобидан даъвогар Ўзбектелеком АЖ фойдасига 1538709.68 сўм асосий қарз, 769354.84 сўм пеня, 330000 сўм давлат божи ва 33000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи У.Қурбонова