← Назад
Решение #495636 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 108 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law |
Текст решения
3 144 символов
4-1701-2303/7431-сонли иш
Судья: Қурбонова У.М
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Андижон шаҳар
2023 йил 13 сентябрь
раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармаси даъвогар - Uz-Dong-Ju Paint Company масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг манфаатида, жавобгар - Uz-Koram
Kompani масъулияти чекланган жамияти хисобидан 2911859064,77 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар вакили Ғ.Жалилов (ишончнома асосида), жавобгар
жамият вакили И.Ўтбосаров (ишончнома асосида) иштирокида, Андижон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Uz-Dong-Ju Paint Company масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги қўшма корхона иқтисодий судга даъво ариза киритиб, жавобгар UzKoram Kompani масъулияти чекланган жамияти хисобидан 2911859064,77
сўмни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар билан ўзаро медиатив келишув
тузилганлигини билдириб, қонун талабларидан келиб чиқиб даъвони
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогар билан ўзаро медиатив келишув
тузилганлигини билдириб, қонун талабларидан келиб чиқиб даъвони
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, тарафларнинг кўргазмасини тинглаб, тарафлар ўртасида тузилган
медиатив келишув билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, ушбу медиатив келишув даъвогар корхона бош
директори вазифасини бажарувчи Х.М.Эргашев, жавобгар директори И.И.Жўраев
ва профессионал медиатор О.А.Мараимовлар томонидан Ўзбекистон
Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ имзоланган.
ИПКнинг 107-моддаси 53 - бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
ИПКнинг 108-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Мазкур ҳолатда суд тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни иш
юритувга қабул қилишни ва даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 18моддаси, биринчи қисми, 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ
ёки қисман қайтарилиши керак.
Медиация тўғрисидаги қонуннинг 17-моддасида “Низо медиатив келишув
билан медиация тартибида хал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши лозим” деб белгиланган.
Даъво ариза киритишда даъвогар томонидан олдиндан давлат божи
тўланмаган.
Медиация келишувига кўра, даъвогар томонидан олдиндан тўланган
почта харажати тўлашни жавобгар ўз зиммасига олган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107, 108, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд
тузилганлиги муносабати билан даъво ариза кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар хисобидан даъвогар фойдасига 33000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
У.М.Қурбонова