← Назад
Решение #495664 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| аролик Кодекси | 735 | — | code_article | |
| ФК нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ФК | 734 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК | 327 | — | law | |
| ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 284 символов
Судья: У.М.Қурбонова
4-1701-2303/7503-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 сентябрь
Андижон шаҳар
раислигида, судья ёрдамчиси А.Азизовнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
Агробанк АТБ манфаатида, жавобгар Андижон глобал қурилиш лойиха
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 877000000 сўм кредит фоизи
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили М.Жалилова (2023 йил
28 августдаги 03юр/02-327-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили
(иштирок этмади) иштирокида, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги матнларда палата деб юритилади) Агробанк АТБ (кейинги матнларда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этиб,
Андижон глобал қурилиш лойиха масъулияти чекланган жамияти (кейинги
матнларда жавобгар деб юритилади)дан 877000000 сўм кредит фоизи
ундиришни сўраган.
Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар билан
тузилган кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар жавобгар томонидан лозим
даражада бажарилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи хақида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
128,170-моддаларига кўра,
ишни жавобгар вакили иштирокисиз иш
хужжатларига асосланган холда кўришни лозим топади.
Суд, тарафларнинг суд мажлисида берган кўргазмасини тинглаб, иш
ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
01.08.2023 йилда 110-сонли айланма маблағларни тўлдириш учун кредит
шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра, йиллик 23.99% фоиз устама
тўлаш шарти билан 18 ой (6 ой имтиёзли давр) муддатга 12000000000 сўм
миқдорида кредит маблағлари ажратилган, жавобгар кредит тани ва
фоизларини тўлов жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини
олган.
Кредит таъминоти сифатида “КАФИЛ СУҒУРТА” АЖ суғурта
компаниясининг 6000000000 сўм кредит қайтмаслик хатари суғурта полиси
ҳамда Андижон шахар, А.Мусаев 14-манзилда жойлашган Андижон глобал
лойиха қурилиш МЧЖга тегишли бўлган қурилиши тугалланмаган кўп қаватли
тураржой мажмуасининг 3-12 қаватларини том қисми ёпиш ишлари
якунлангандан сўнг гаров таъминоти сифатида тақдим этилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида тўланмаслиги натижасида
31.07.2023 йил холатига 877000000 сўм фоиз қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаш ҳақида бир неча бор оғзаки ва
ёзма огохлантиришлар берилишига қарамасдан жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Мазкур ҳолатлар даъвогар вакилининг кўргазмаси, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади)нинг Фуқаролик Кодексининг 735-моддасида “Қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда қарз берувчига кайтариши шарт” деб белгиланган.
ФК нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф —
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
Қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни
қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини
аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг
суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида
белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб
чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит
ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан
амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик
мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини
қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги, шунингдек, ушбу Қарорнинг
10-бандига кўра, ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан
қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз
берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши
кераклиги, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит
ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш
кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг
327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум
қилмаслиги бўйича тушунтириш берилган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан даъвогарнинг 877000000 сўм кредит
фоиз ундириш талаби асосли бўлиб, даъвонинг ушбу талабини қаноатлантириш
лозим бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 877000000 сўм кредит
фоизи ва 33000 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан
боғлиқ 17540000 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига
ундиришни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 736, 738, 744 моддалари, ИПК 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво қаноатлантирилсин.
Жавобгар Андижон глобал қурилиш лойиха масъулияти чекланган
жамиятидан Агробанк АТБ фойдасига 877000000 сўм кредит фоизи ва 33000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар Андижон глобал қурилиш лойиха масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 17540000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
У.М.Қурбонова