Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2306/941 Дата решения 13.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Shirin nastarin" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "УЗСАНОАТКУРИЛИШБАНКИ" акционерлик жамияти
Source ID 1164792 Claim ID 3610273 PDF Hash 14c135910c46b401... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 9-моддаси онуни 9 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
исмида суд харажатларини ИПКнинг 118- моддаси исмида суд харажатларини ИПК 118 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 25 272 символов
4-2001-2301/941-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья М.Махсудова Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Болтаев Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 13 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Ш.Мирзахакимов ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Ширин Настарин” масъулияти чекланган жамияти вакили Г.Худаярова (2022 йил 17 сентябрдаги 27-сонли ишончномага асосан), АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” вакиллари Ж.Тўхтамишов (2021 йил 26 январдаги 04-17/05-сонли ишончномага асосан) ва Ф.Жумаев (2022 йил 30 августдаги 04-16/91-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Shirin Nastarin” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар АТБ “O’zsanoatqurilishbank”, “Romitan Savdo” масъулияти чекланган жамияти ва “Buxoro Omad” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ипотека шартномасини қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги қарори устидан жавобгар банк томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Бухоро вилоят суди кўмаклашувида видеоконференция режимида Олий суд жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Восход” ёпиқ ациядорлик жамияти (Россия федерацияси) ва “Romitan Savdo” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – жавобгар, МЧЖ) ўртасида 2012 йил 30 ноябрда 643/12217395/7272-сонли шартнома тузилган ва унинг шартларига кўра сотувчи, яъни “Восход” ёпиқ ациядорлик жамияти “Romitan Savdo” МЧЖга шартноманинг 1-иловасига мувофиқ умумий қиймати 198 800 Евро миқдоридаги “нон пишириш ускуналари”ни сотиш, масъулияти чекланган жамияти эса ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ускуналар божхона юк декларацияларига асосан “Romitan Savdo” МЧЖ номига расмийлаштирилган. Кейинчалик, “Shirin Nastarin” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар) ва “Romitan Savdo” МЧЖ ўртасида 2019 йил 7 майда 45-сонли олди-сотди шартномаси имзоланган ва унга асосан МЧЖ томонидан даъвогарга шартноманинг иловаси (спецификация)да кўрсатилган юқоридаги “нон пишириш ускуналари”нинг бир қисми, яъни “Печь ротационная “Муссон Ротор модель 99М-01” (1 комп.), Шкаф расстойный “Бриз 322” (1 комп.), Машина тестомесильная “Прима 160 Р” (1 комп.), Рол автомин (1 комп.), Тесто Заноточный тз-Зм (1 комп.), Дежа 140л. (1 комп.)” ускуналари сотилган. Пул маблағи “Асакабанк” Бухоро шаҳар филиали ва “Shirin Nastarin” МЧЖ ўртасида 2019 йил 14 майда тузилган 2019-11сонли кредит шартномасига асосан ускуналарни сотиб олиш мақсадида ажратилган кредит маблағидан тўлаб берилган. Ўз навбатида, АТБ “O’zsanoatqurilishbank” Тўқимачилик филиали (банк, кейинги ўринларда – жавобгар, банк) ва “Buxoro Omad” МЧЖ (қарз олувчи) ўртасида 2020 йил 13 январда 1-сонли кредит шартномаси тузилиб, унга кўра бир йил муддатга, 12 ой имтиёзли давр билан, йиллик 12 фоиз устама тўлаш шарти билан, 229 510 АҚШ доллар миқдорида кредит ажратилиши келишилган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 15 январда банк (ипотекага олувчи), “Buxoro Omad” МЧЖ (қарз олувчи), “Romitan Savdo” МЧЖ (гаровга қўювчи), “SAMI” МЧЖ (ипотекага қўювчи) ва фуқаро Самиев Зоир Бахшуллоевич (ипотекага қўювчи) ўртасида K Sh 016355 BH-сонли ипотека шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 3.1-бандида: -ипотекага қўювчи - “SAMI” МЧЖ ўзига тегишли, Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Қ.Чорбоғ МФЙда жойлашган умумий ер майдони 8000 кв.м. бўлган, техника сақлаш парки; -ипотекага қўювчи – фуқаро З.Самиевга тегишли бўлган Бухоро вилояти, Когон шаҳри, М.Торобий кўчасида жойлашган умумий майдони 2138 кв.м. бўлган бино-иншоот ва ер участкасига бўлган фойдаланиш ҳуқуқини; -“Romitan Savdo” МЧЖ мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхонасига тегишли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари (кейинги ўринларда – асбоб-ускуналар)ни гаровга қўйиши белгиланган. Ипотека шартномасининг 3.2-бандида эса гаровга қўйилган ускуналар “Romitan Savdo” МЧЖ мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхонасига 2013 йил 1 апрелда берилган 1837-сонли ҳисобварақ-фактура ва 643/12217395/7272-сонли импорт контрактига ҳамда 2013 йил 1 апрелдаги А-4910712, А-1014910713, А-101364, А-4310296, А-4310295-сонли божхона юк декларацияларига асосан тегишли эканлиги аниқланган. “Romitan Savdo” МЧЖ ва “Buxoro Omad” МЧЖ ўртасида 2020 йил 9 январда кредит таъминоти учун ажратилган Ромитан туман Чориқулбой 1-кўчасида жойлашган бинодаги мавжуд ускуналар баҳоланиши тўғрисида қўшимча келишув далолатномаси тузилиб, унга кўра, бир дона “Печь ротационная “Муссон-ротор модель 350” с горгазовой Vekron G”, бир дона “Горелка на жидком топливе VL02/160 kN”, 12 дона “Тележка стеллажная ТС-2Р-18”, бир дона “Шкаф расстойный Бриз342”, бир дона “Просеиватель муки ПВГ600М”, бир дона “Машина тестомесильная Прима 300 Р”, бир дона “Машина тестоделительная Восход ТД-2М”, бир дона “Дежеопрокидыватель одновинтовой А2-ХП2-Д2”, бир дона “Тестоокруглитель Восход ТО-5”, бир дона “Шкаф предварилеьной расстойки Бриз Плюс”, бир дона “Машина тестозакаточная Восход ТЗ-4М”, 2 дона “Машина раскатки теста Рол авто мини”, 2 дона “Дежа подкатная 330 Л”, бир дона “Печь ротацинная Муссон-ротор модель 99М01 с гор.газовой VG 1.85”, бир дона “Горелка дизельная YL 1.95”, бир дона “Шкаф расстойный Бриз 322”, бир дона “Машина тестомесильная Прима 160 Р”, бир дона “Установка тестозакаточная Восход ТЗ-ЗМ”, 2 дона “Дежа подкатная 410 Л”, 36 дона “Лоток стальной волнистый перфорированный (к ТС-2) 900*600”, 36 дона “Лоток стальной плоский перфорированный (к-ТС-2 900*6)”, 144 дона “Форма хлебная 5JI10 (с ручками)”, 8 дона “Стол производственный н/ж”, бир дона “Стол для раскрытия пакетов” русумли нон ва нон маҳсулотлари чиқариш ускуналари гаровга қўйилган. Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2021 йил 2 июлдаги ҳал қилув қарори билан банк манфаатида Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қаноатлантирилиб, жавобгарлар “Buxoro Omad” МЧЖ ва “Romitan Savdo” МЧЖдан солидар тартибда банк фойдасига 248 066,57 АҚШ доллари кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни тарафлар келишувига асосан 1 000 000 000 сўмга баҳоланган “SAMI” МЧЖга тегишли бўлган техника сақлаш парки бино-иншоотларига, тарафлар келишувига асосан 400 000 000 сўмга баҳоланган Самиев Зоир Бахшуллоевичга тегишли бўлган бино-иншоотларга, тарафлар келишувига асосан 500 000 000 сўмга баҳоланган “Romitan Savdo” МЧЖга тегишли бўлган “Нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш” асбоб-ускуналарига ҳамда 1 431 000 000 сўмга баҳоланган “Buxoro Omad” МЧЖга тегишли бўлган “қум шаҳао аралашмасини майдалаш, ювиш ҳамда саралаш асбобускуналари”га қаратиш белгиланган. “Shirin Nastarin” МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “Romitan Savdo” МЧЖ билан ўрталарида 2019 йил 7 майда тузилган 45-сонли олди-сотди шартномаси асосида “нон пишириш ускуналари”нинг бир қисми, яъни “Печь ротационная “Муссон Ротор модель 99М-01” (1 комп.), Шкаф расстойный “Бриз 322” (1 комп.), Машина тестомесильная “Прима 160 Р” (1 комп.), Рол автомин (1 комп.), Тесто Заноточный тз-Зм (1 комп.), Дежа 140л. (1 комп.)” ускуналарини сотиб олганлиги, бироқ “Romitan Savdo” МЧЖ томонидан даъвогарнинг хабардор қилмасдан ва розилигини олмасдан даъвогар эгалигида бўлган ушбу асбоб-ускуналар кредит таъминоти сифатида 2020 йил 15 январда ипотека шартнома тузилиб, ноқонуний гаровга қўйилганлигини, бу билан мулкдорнинг ҳуқуқи бузилганлигини кўрсатиб, 2020 йил 15 январдаги K-Sh 016355BH-сонли ипотека шартномасини қисман ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 19 апрелдаги ажрими билан АТБ “O’zsanoatqurilishbank” Тўқимачилик филиали ишга дахлдор жавобгар “O’zsanoatqurilishbank” акциядорлик тижорат банки билан алмаштирилиб, “Romitan Savdo” МЧЖ ва “Buxoro Omad” МЧЖ ишга қўшимча жавобгар сифатида, Бухоро шаҳар адлия бўлими эса низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган, 2020 йил 15 январдаги K-Sh016355BH-сонли ипотека шартномасининг “Samiyev Zoyir Baxshilloyevich”, “Romitan Savdo” МЧЖ мевамаҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхонасига тегишли, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари гаровга қўйди. 3.2 Гаровга қўйилган ускуналар 2013 йил 1 апрелда берилган счет-фактура, 643/12217395/7272-импорт контракти, А-4910712, А-1014910713, А-101364, А-4310296 ва А-4310295-сонли божхона юк декларацияларига асосан тегишлилиги аниқланди” қисми қисман (“Печь ротационная “Муссон Ротор модель 99М-01”(1 комп.), Шкаф расстойный “Бриз 322” (1 комп.), Машина тестомесильная “Прима 160 Р” (1 комп.), Рол автомин (1 комп.), Тесто Заноточный тз-Зм (1 комп.), Дежа 140л. (1 комп.)” ускуналарининг гаровга қўйилган қисми ҳақиқий эмас деб топилган. Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар банк томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, биринчи инстанция суди даъво муддати ўтган ёки ўтмаганлигига баҳо бермай, даъвогар шартнома тузилганлигини ФИБ Ғиждувон туманлараро судининг 2021 йил 2 июлдаги ҳал қилув қарори ижрога қаратилгандан сўнг билган деган оғзаки важига асосланиб, даъво муддатини ўтмаган деб тўхтамга келганлиги, даъвогар МИБ томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилаётганлигини қандай хабардор бўлганлигини аниқланмаганлиги, суд даъво муддати ўтишининг бошланишини аниқлаши лозимлиги, даъво муддати ўтганлиги тўғрисидаги аризани рад қилиш ажрими чиқариб иш мазмунан кўрилиши кераклиги, ажрим чиқарилмаганлиги, кредит олувчи “Buxoro Omad” МЧЖ) ва гаровга қўювчи (“Romitan Savdo” МЧЖ) томонидан гаровга тақдим қилинаётган асбоб-ускуналар кредит олувчи раҳбари томонидан мустақил баҳоловчи ташкилотга баҳолатилганлиги, банкка гаровга тақдим қилинган асбоб-ускуналарга оид ҳужжатлар ҳисобварақ-фактура, импорт контракти ва БЮД тақдим қилинганлиги, кредит ажратиш жараёнида ва ажратилгандан сўнг ҳам кредит олувчи ва гаровга қўювчи томонидан банкка гаровга тақдим қилинаётган асбобускуналарнинг бир қисми сотиб юборганлиги тўғрисида хабар бермаганлиги, асбоб-ускуналар ҳужжати рўйхатдан ўтказилмаслиги, уларни бошқа шахсга тегишлилигини аниқлаш учун бошқа ҳужжат мавжуд бўлмаслиги, банк ушбу мулклар гаровга қўювчига тегишли эмаслигини билмаган ёки билиш имконияти бўлмаганлиги, судга асбоб-ускуналар “Romitan Savdo” МЧЖдан олинганлиги ва даъвогар балансига олинганлиги тўғрисида ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги, давлат божи фақатгина банкдан ундирилганлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган банк вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, биринчи инстанция суди даъво муддати қачондан бошлаб ўтганлигига аниқлик киритмаганлиги, суд даъвогарнинг ФИБ Ғиждувон туманлараро судининг 2021 йил 2 июлдаги ҳал қилув қарори ижрога қаратилгандан сўнг билган деган оғзаки важига асосланиб, даъво муддатини ўтмаган деб тўхтамга келганлиги, даъво муддати ўтганлиги тўғрисидаги аризани рад қилиш тўғрисида ажрим чиқариб сўнг иш мазмунан кўрилиши кераклиги, банкка гаровга тақдим қилинган асбоб-ускуналарга оид ҳужжатлар тақдим қилинганлиги, кредит ажратиш жараёнида ва ажратилгандан сўнг ҳам кредит олувчи ва гаровга қўювчи томонидан банкка гаровга тақдим қилинаётган асбоб-ускуналарнинг бир қисмини сотиб юборганлиги тўғрисида хабар бермаганлиги, гаровга қўйилган асбоб-ускуналар рўйхатдан ўтказилмаслиги, уларни бошқа шахсга тегишлилигини банк билмаганлиги ва билиш имконияти ҳам бўлмаганлиги, давлат божи фақатгина банкдан ундирилганлиги, бундан ташқари, даъво талаби банк филиалига нисбатан берилганлиги, суднинг банк филиалини бош офиси билан алмаштириш чорасини кўрганлиги тўғрисидаги ажрими банкда мавжуд эмаслиги, бу ҳолатда жавобгар банк филиали юридик шахс эмаслиги сабабли иш юритишни тугатиш лозимлиги, шунингдек ипотека шартномасида “SAMI” МЧЖ ва фуқаро Самиев Зоир Бахшуллоевич ипотекага қўювчи сифатида шартномада иштирок этган бўлиб, суд ушбу тарафларни ишга жалб қилмаганлиги, қолаверса фуқарони жалб қилганда иш иқтисодий судга тааллуқли бўлмаслигидан келиб чиқиш лозимлиги, ни билдирди. Суд муҳокамасида даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, асбоб-ускуналар жавобгар томонидан гаровга қўйилганлигини фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг ҳал қилув қарори асосида ижро ҳаракатлари олиб бориш учун асбоб-ускуналарни хатлаш учун давлат ижрочиси келганда 2022 йил 17 январда хабардор бўлганлиги, унга қадар жавобгар ёки банк томондан асбобускуналарнинг гаровга қўйилиши маълум қилинмаганлиги ёки розилик олинмаганлиги, шу сабабли даъво муддатини қўллаш талаби асосли рад қилинганлиги, гаровни расмийлаштириш вақтида на жавобгар, на банк вакиллари асбоб-ускуналарни кўздан кечириш учун келмаганлиги, асбоб-ускуналар даъвогар балансида мавжудлиги тўғрисида ҳужжатлар тақдим этилганлигини билдириб, шикоятни рад қилишни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган қўшимча жавобгарлар “Buxoro Omad” МЧЖ ва “Romitan Savdo” МЧЖ, учинчи шахс вакили судда иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра судлов ҳайъати ишни қўшимча жавобгарлар ва учинчи шахс иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ушбу Қонуннинг 6-моддасида кўрсатилган, ипотекага қўювчига мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки шартномавий асосда тегишли бўлган мол-мулкка ипотека белгиланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК)нинг 116-модасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Биринчи истанция суди асбоб-ускунага нисбатан жавобгарнинг мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқи бўлмасдан туриб гаровга қўйилганлиги ҳолатини қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмас деб ҳисоблаб, ипотека шартномасининг нон ва нон маҳсулотлари чиқариш ускуналарини гаровга қўйиш қисмини банк қарздор ва гаровга қўювчи томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганмасдан, уларнинг эгалигида бўлмаган,ва даъвогарга сотилган асбоб-ускуналар гаровга олганлиги сабабли ипотека шартномасининг “Samiyev Zoyir Baxshilloyevich”, “Romitan Savdo” МЧЖ мева-маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхонасига тегишли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини гаровга қўйиш, шунингдек 3.2-бандидаги гаровга қўйилган ускуналар 2013 йил 1 апрелда берилган счетфактура, 643/12217395/7272-импорт контракти, А-4910712, А-1014910713, А-101364, А-4310296, А-4310295-сонли божхона юк декларацияларига асосан тегишлилиги эканлиги қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида асосли хулосага келган. Шунингдек, ишни судда кўриш вақтида жавобгар банк вакили ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасидаги олди-сотди шартномаси 2019 йилда, ипотека шартномаси эса 2020 йилда расмийлаштирилганлиги, шу сабабли даъво муддатини қўллаб, даъво аризасини рад қилишни сўраган бўлиб, биринчи инстанция суди даъвогар ипотека шартномаси тузилганлигини фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 2021 йил 2 июлдаги ҳал қилув қарори ижрога қаратилгандан сўнг билганлиги, шу вақтга қадар даъвогарнинг асбобускуналарни гаровга қўйиш тўғрисида ипотека шартномаси тузилганлигидан хабари бўлмаганлигини инобатга олиб, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ушбу тўхтами билан келишиб, биринчи инстанция суди тўхтамини асосли деб топган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги , биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган, суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос мавжуд эмас. Ишни судда кўришда даъвогар жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосига эътироз билдириб, фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг ҳал қилув қарори асосида кредит қарздорлигини гаровдаги мулкка қаратиш мақсадида МИБ давлат ижрочиси асбобускуналарни хатлашга келганлигини, шундан сўнг мазкур низо ҳақида билганлигини маълум қилишган. Шунингдек, “Romitan Savdo” МЧЖ томонидан ипотека шартномасини тузиш вақтида, кейинчалик кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги низо судда кўрилиши вақтида ҳам асбоб-ускуналарни даъвогарга сотилганлиги ҳақида маълумотлар берилмаган, ўз навбатида ушбу ишни судда кўриш вақтида даъвогар ишга жалб қилинмаган. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар асбобускуналарни ўзига тегишли деб, уларни гаровга қўйиш масаласини жамият таъсисчиларининг 2021 йил 28 январдаги навбатдан ташқари умумий йиғилишида муҳокама қилган, кейинчалик ўзи баҳоловчи ташкилотда баҳолатган. Даъвогарнинг ипотека шартномаси тузилганлиги ва унга тегишли асбоб-ускуналар жавобгар томонидан гаровга қўйилганлигидан хабардор бўлганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлмаганлиги сабабли суд даъвогарнинг ҳал қилув қарори асосида ижро ҳаракатлари асосида асбобускуналарни хатлаш вақтида ушбу мулкларни гаровга қўйилганидан хабардор бўлганлиги тўғрисидаги важларини инобатга олиб, даъво муддатини қўллашни рад қилиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Шунга кўра жавобгарнинг биринчи инстанция суди даъво муддати ўтган ёки ўтмаганлигига баҳо бермаганлиги, даъвогар шартнома тузилганлигини ФИБ Ғиждувон туманлараро судининг 2021 йил 2 июлдаги ҳал қилув қарори ижрога қаратилгандан сўнг билган деган оғзаки важига асосланиб, даъво муддатини ўтмаган деб асоссиз тўхтамга келганлиги, даъвогар МИБ томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилаётганлигини қандай хабардор бўлганлигини аниқланмаганлиги тўғрисидаги важлар билан келишиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 19 июндаги 282-сон қарорининг 8.5-бандида даъво муддати ўтганлиги ҳақида низодаги тарафнинг (жавобгарнинг) аризасини кўриб чиқишда, биринчи инстанция суди даъво муддати ўтмаганлиги ёки талаб бўйича даъво муддати қўлланилмаслигини аниқласа, ёхуд даъво муддати тикланиши (даъвогарнинг аризасига мувофиқ ёхуд ўз ташаббуси билан) лозим деган хулосага келса, даъво муддати ўтганлиги сабабли даъвони рад қилиш тўғрисидаги жавобгарнинг аризаси қаноатлантирилмаганлиги ҳақида ажрим чиқариб, низо мазмунан кўриб чиқилишини эълон қилиниши, бундай ажрим устидан шикоят қилинмаслиги, протест келтирилмаслиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд томонидан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризаси ажрим билан эмас, ҳалқилув қарори билан рад қилинган. Ушбу ҳолат процессуал ҳуқуқ нормасининг бузилиши деб баҳоланса-да, бироқ ИПК 302-моддасининг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги ажрим чиқарилмасдан ушбу масалани ҳал қилув қарори билан ҳал қилинганлиги нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келмаган. Шунингдек, кредит олувчи ва гаровга қўювчи томонидан гаровга тақдим қилинаётган асбоб-ускуналар кредит олувчи раҳбари томонидан мустақил баҳоловчи ташкилотга баҳолатилганлиги, банкка асбоб-ускуналарга оид барча ҳужжатлар тақдим қилинганлиги, кредит ажратиш жараёнида ва ажратилгандан сўнг ҳам кредит олувчи ва гаровга қўювчи томонидан банкка гаровга тақдим қилинаётган асбобускуналарнинг бир қисми сотиб юборганлиги тўғрисида хабар берилмаганлиги, асбоб-ускуналар ҳужжати рўйхатдан ўтказилмаслиги сабабли уларни бошқа шахсга тегишлилигини банк билмаган ёки билиш имконияти бўлмаганлиги суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди. Чунки, жавобгар томонидан даъвогарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган асбоб-ускуналар даъвогарни хабардор қилмасдан ва розилигини олмасдан ноқонуний гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2021 йил 27 ноябрдаги 36-сон қарори 35-бандининг тўртинчи бандида, суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал этилиши суднинг ҳал қилув қарори ёки қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмаслиги, бундай ҳолда кассация инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини ИПКнинг 118- моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича янгидан тақсимлаш ҳақида кўрсатилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда даъво аризаси жавобгарлар АТБ “O’zsanoatqurilishbank”, “Romitan Savdo” МЧЖ ва “Buxoro Omad” МЧЖга нисбатан берилган бўлса-да, бироқ биринчи инстанция суди томонидан суд харажатлари фақатгина жавобгар АТБ “O’zsanoatqurilishbank” ҳисобидан ундирилган. ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Мазкур ҳолатда жавобгарларга нисбатан даъво талаби асосли деб қаноатлантирилган бўлиб, суд харажатлари ҳам жавобгарлардан солидар тартибда ундирилиши мақсадга мувофиқ. Шу сабабли биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида суд харажатлари барча жавобгарлардан солидар тартибда ундирилиши лозим ва ҳал қилув қарорининг хулоса қисмига тузатиш киритиш лозим. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти билан мурожаат қилишда жавобгар банк томонидан тўланган давлат божи ва почта харажатини унинг зиммасида қолдириб, жавобгар банкдан видеоконференция харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Жавобгар АТБ “O’zsanoatqurilishbank”нинг кассация шикояти қаноатлантирмасдан, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 июлдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги “жавобгар АТБ “O’zsanoatqurilishbank”дан “Shirin Nastarin” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 3.000.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин” жумласи “жавобгарлар АТБ “O’zsanoatqurilishbank”, “Romitan Savdo” масъулияти чекланган жамияти ва “Buxoro Omad” масъулияти чекланган жамиятидан “Shirin Nastarin” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 3.000.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати солидар тартибда ундирилсин” деб тузатиш киритилсин. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 июлдаги ижро варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин. Жавобгар АТБ “O’zsanoatqurilishbank”дан Олий суднинг депозит ҳисобрақамига 82 500 сўм видеоконференция харажати ундирилсин. Мазкур қарор асосида ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов Б.Исрайлов