← Назад
Решение #495729 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 478 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори суд томонидан ФК | 326 | — | law | |
| олда камайтирилганлиги боис ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8650-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 13 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ..................................,
даъвогар “” АЖ номидан ишончнома асосида унинг “..................................” газ
таъминоти филиалининг ..................................ҳисобидан .................................. сўм
асосий қарз, .................................. сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда,
суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
“” АЖ номидан унинг “..................................” газ таъминоти филиали (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат
этиб, ..................................(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан .................................. сўм асосий қарз билан бирга .................................. сўм
пеня ундиришни сўраган.
Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
4
203 -моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга
кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
11 январда табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул
қилиш тўғрисида 12-17/429-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар газ тармоқлари орқали
жавобгарга келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш,
жавобгар эса шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул
қилиш ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.2-бандида жавобгар даъвогардан ушбу шартноманинг
1.4-бандига асосан жорий ой учун газ истеъмолининг суткалик меъёри
доирасида газ қабул қилиб олиши, шунингдек 4.11-бандига мувофиқ ой
охирида тузилган газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини
имзолаши лозимлиги белгиланган.
Шартноманинг 3.2-бандида етказиб бериладиган газ миқдори газ
тармоқлари бўлиниши чегарасида ўрнатилган ҳисоблаш приборлари
кўрсаткичлари ёки ўлчаш комплекси бўйича аниқланиши ҳамда ҳар икки
томон имзолайдиган газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномаси
расмийлаштирилиши қайд қилинган.
Шартноманинг 4.2-бандида фойдаланилган табиий газ учун нархлар
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалдаги
қонунчиликка мувофиқ белгиланиши, 4.3-бандида жавобгар ҳисоб-китоб
қилиш даври бошланишидан камида 5 кун олдин даъвогарнинг ҳисоб
рақамига ушбу шартноманинг 1.4 ва 1.5-бандларида кўрсатилган ойлик газ
ҳажми қийматининг 70 фоиз суммасини олдиндан тўлашлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиб, белгиланган
табиий газ ҳажми жавобгарга ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилганига
қарамасдан жавобгар томон етказиб берилган табиий газ ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган.
ФКнинг 478-моддасига мувофиқ агар қонунчиликда, шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан
келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть
маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига
нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши,
бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланиши
белгиланган.
ФКнинг 470-моддасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида
назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига
амал қилган ҳолда энергия бериши лозим.
Жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаслиги оқибатида даъвогар олдида истеъмол қилинган табиий газ
учун .................................. сўм қарздорлик юзага келган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар шартнома шартлари ва
қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши лозимлиги
белгиланган.
Шу боис даъвонинг асосий қарз ундириш қисми ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан тўлиқ ўз исботини топганлигини инобатга олган ҳолда, суд
даъвгарнинг мазкур талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шартноманинг 8.6-бандида истеъмол қилинган табиий газ қиймати ўз
вақтида тўламаса, истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун
0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши назарда тутилган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар
шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун ундан
.................................. сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги учун
суд даъвонинг мазкур талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, сўралган неустойканинг
мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблигини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу тўғрисида Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам батафсил тушунтириш берилган.
Суд юқорида баён этилганларни инобатга олиб, пеня миқдорини
95 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
Демак даъво асосли деб топилганлиги ва неустойка миқдори суд
томонидан ФКнинг 326-моддаси талабларига мос ҳолда камайтирилганлиги
боис ИПКнинг 118-моддасига асосан барча суд харажатлари жавобгар
зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 2034-5-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
..................................ҳисобидан “” АЖ фойдасига .................................. сўм асосий
қарз, 95 000 сўм пеня ҳамда 33 000 сўм сўм почта харажати, жами 1 051 833,53
сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
..................................ҳисобидан республика бюджетига 330 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
С.Ғ.Солиев