← Назад
Решение #495757 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| ФКнинг | 673 | — | law | |
| пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс | 638 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори суд томонидан ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8649-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 13 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ..................................,
даъвогар “..................................” АЖ манфаатида Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатасининг жавобгар “..................................” МЧЖ ҳисобидан 1
.................................. сўм асосий қарз, .................................. сўм пеня, жами
.................................. сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суднинг
маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“..................................” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Зангиота
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“..................................” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 1 .................................. сўм асосий қарз, .................................. сўм пеня,
жами
.................................. сўм ундиришни сўраган.
Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топди:
Аниқланишича,, тарафлар ўртасида телекоммуникация хизматини
кўрсатиш юзасидан 2021 йил 15 февралда 199114345041-сонли шартнома
имзоланган.
Шартноманинг 2-бандига мувофиқ абонент (жавобгар) оммавий
офферта шартлари билан тўлиқ танишиб чиқганидан сўнг шартномани
имзолаши, 3-бандига кўра эса шартнома бир томонлама имзолангандан
сўнг оператор (даъвогар) абонентнинг тармоққа уланишининг техник
хусусиятларини ўрганиб, унга идентификация рақами бериши ҳамда
тўланиши лозим бўлган аванс суммаси миқдорини тақдим этиб, абонент
томонидан аванс суммаси тўлангандан сўнг оператор томонидан ҳам
шартнома имзоланиши белгиланган.
Шартноманинг 4.2-бандига мувофиқ хизмат кўрсатиш даври 2021 йил
15 февралдан 2021 йилнинг 31 декабрига қадар, шу билан бирга бир
марталик тўлов 80 000 сўм, ойлик абонент тўловининг 55 000 сўми
олдиндан тўланиши белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларини лозим даражада бажарган ҳамда
жами 1 .................................. сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги
ҳисобварақ-фактураларни ҳар иккала томон ҳам эътирозларсиз
тасдиқлаган бўлишига қарамасдан, жавобгар хизматлар ҳақини тўламаган.
Даъвогарнинг
қарздорликни
бартараф
этиш
борасидаги
мурожаатлари самара бермагач, у судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги, 705-моддасида эса буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги белгиланган.
ФК 708-моддасига мувофиқ пудрат тўғрисидаги умумий қоидалар ва
маиший пудрат тўғрисидаги қоидалар ушбу бобнинг қоидаларига зид
бўлмаса, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига нисбатан қўлланади.
ФКнинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган иши
учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати
шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки
шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан
бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ
тўланади. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил
23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 19-бандида ҳам тушунтириш
берилган.
Жавобгар кўрсатилган хизматлар ҳақини шартлашилган муддатларда
тўламаганлиги ҳамда даъвонинг асосли эканлиги ишда тўланган
ҳужжатлар билан тўлиқ ўз исботини топган, шу боис даъвонинг асосий
қарз ундириш тўғрисидаги талаби қаноатлантирилмоғи лозим.
Даъвогар даъво аризасида асосий қарз суммаси билан биргаликда
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
шартномавий-ҳуқуқий
базаси”
тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига биноан
ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда, яъни .................................. сўм пеня ундириб беришни ҳам сўраган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги ва
тўлов кечиктирилганлиги учун даъво талабининг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини ҳам асосли ҳисобланади.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги
каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли
қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Суд, талаб этилган пенянинг мажбуриятнинг бузиш оқибатларига
мутаносиблигини инобатга олиб, пеня миқдорини 350 000 сўмга
камайтиришни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади.
Даъво талаблари тўлиқ асосли деб топилганлиги ва неустойка
миқдори суд томонидан ФКнинг 326-моддаси талабларига мос ҳолда
камайтирилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига
юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 2034-5-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“..................................” МЧЖ ҳисобидан “..................................” АЖ фойдасига
1 .................................. сўм асосий қарз, 350 000 сўм пеня ҳамда 33 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“..................................” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 330 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
..................................