← Назад
Решение #495808 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/3816-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья - С.Солиев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья - Ж.Суяров
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
2023 йил 12 сентябрь
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
раиси А.Икромовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар А.Арипов ва
Ж.Суяровдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Кенжаевнинг
котиблигида, даъвогар вакиллари Д.Ахмедов (2023 йил 19 июндаги
23-сонли ордер асосида), З.Хакимжонов (2023 йил 23 августдаги
1-426/23-сонли ишончнома асосида), М.Эсанбоева (2023 йил 23 августдаги
1-425/23-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакиллари Ф.Тўраев
(2023 йил 31 июлдаги ишончнома ва 000169-сонли ордер асосида),
Ш.Нуритдинов (2023 йил 19 июндаги ишончнома асосида) ҳамда Санитар
тозалаш ишларини ташкил этиш Республика маркази Тошкент вилоят
ҳудудий филиали мутахассиси Э.Бабаджанов (2023 йил 12 сентябрдаги
6/254-сонли ишончнома билан) иштирокида, даъвогар “* * * * *” давлат
унитар корхонасининг жавобгар “- - - - -” МЧЖ ҳисобидан 430 551 000 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан чиқарилган
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 июлдаги ҳал қилув
қарори устидан жавобгар “- - - - -” МЧЖ томонидан берилган апелляция
шикояти асосида ишни Тошкент вилоят судининг биносида, очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“* * * * *” давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “- - - - -” МЧЖ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 430 551 000 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 12 июндаги ажрими билан Тошкент вилояти
ҳокимлиги (бундан буён матнда ҳокимлик деб юритилади) ҳамда Тошкент
вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
(бундан буён матнда бошқарма деб юритилади) низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
сифатида ишга жалб этилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция
шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва
даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция
шикоятини қўллаб-қувватлаб, даъвогарнинг даъво талаби қисман асоссиз
эканлигини, яъни тарафлар ўртасида тасдиқланган таққослаш
далолатномаси бўйича қолган 995 302 532 сўм миқдоридаги қарздорлик
бўйича 630 801 601 сўм миқдорида тўлов амалга оширилганлигини,
шунингдек қолган суммадан ҳам 20 фоиз ўзининг ҳақи борлигини маълум
қилиб, қолган қарздорликни ундирилишига эътирози йўқлигини маълум
қилди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция
шикоятига нисбатан эътироз билдириб, яъни ҳақиқатдан ҳам тарафлар
ўртасида 995 302 532 сўм миқдоридаги қарздорлик бўйича таққослаш
далолатномаси тузилганлигини ва ушбу қарздорлик бўйича жавобгар
томонидан 630 801 601 сўм миқдорида эмас, балки 450 323 313 сўм
миқдорида тўлов амалга оширилганлигини маълум қилди ва қолган
қарздорликдан жавобгарнинг ўзини 20 фоиз ҳақини чегириб ташлаганда,
жавобгарнинг даъвогар олдида 345 918 713 сўм миқдорида қарзи мавжуд
эканлигини таъкидлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартирган ҳолда жавобгардан ушбу 345 918 713 сўмни ундириб беришни
сўрашди.
Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш Республика маркази
Тошкент вилоят ҳудудий филиали мутахассиси ҳам жавобгар томонидан
бугунги кунга қадар жами 450 323 313 сўм миқдорида тўлов амалга
оширилганлигини маълум қилди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартиришни ва апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
ва учинчи қисмларига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд
орқали
ҳимоя
қилиш,
давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш
ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини
тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли,
мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, ҳокимлик, бошқарма ва жавобгар
ўртасида 2020 йил 29 декабрда 6-сонли Маиший чиқиндилар билан
боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилган.
Шартнома 4.2-бандининг 7-8-хатбошиларида мазкур битимга
мувофиқ хусусий шерик (жавобгар) давлат шериги (ҳокимлик)га
тўловларини қаттиқ маиший чиқинди (бундан буён матнда ҚМЧ деб
юритилади)ларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар
(аҳоли)га
кўрсатилган
хизматлар
ҳақининг
хусусий
шерикка
марказлашган тартибда тўланишида акцептсиз ушлаб қолиш йўли орқали
ундирилишини таъминлаш; ҚМЧларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича
жисмоний шахслар (аҳоли)га кўрсатилган хизматлар ҳақининг хусусий
шерикка марказлашган тартибда тўланишида, абонентларнинг қаттиқ
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун
мажбурий тўловлар бўйича 2021 йил 1 январга қадар, Тошкент вилояти
“Тоза ҳудуд” ДУКдан бўлган қарздорликларининг ундирилган суммасини
акцептсиз ушлаб қолинишини ва Тошкент вилояти “Тоза ҳудуд” ДУКнинг
банк ҳисоб рақамига ўтказиб берилишини таъминлаш давлат шеригининг
ҳуқуқи деб белгиланган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида даъвогар томонидан Тошкент
вилояти Чирчиқ шаҳри 44 та МФЙлари абонентларнинг аҳолисига қаттиқ
ва маиший чиқинди олиб кетиш хизматлари кўрсатилгани учун 2021 йил
1 январь ҳолатига “Clean city” тизимидаги дебитор ва кредитор
тўғрисидаги ўзаро ҳисоб-китоб солиштирма далолатномаси тузилиб,
даъвогарнинг 955 302 532 сўм ҳақдорлиги мавжудлиги белгиланган.
Даъвогар 2023 йил 23 мартда жавобгарда қарздорликни қоплаш
юзасидан огоҳлантириш хати юборилган.
Қарздор ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли, низо келиб
чиқиб, даъвогар жавобгардан қарздорликни ундириш юзасидан судга
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир
томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама
ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги, 341-моддасида эса мажбурият, қоида
тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлиши
белгиланган бўлиб, мазкур ҳолатда жавобгар 2020 йил 29 декабрда
тузилган 6-сонли битим, хусусан унинг 4.2-бандида зиммасига олган
мажбуриятини лозим даражада бажармаган.
Ҳолбуки, 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар давлат-хусусий шериклик шартномаси
юзасидан Чирчиқ шаҳрида қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш
хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этиш, 2021 йил
1 январга қадар даъвогар томонидан аҳолига кўрсатилган хизматлар учун
юзага келган қарздорликни аҳолидан тўплаш бўйича олган пул
маблағларини даъвогарга ўтказиб бериш мажбуриятини олган бўлса-да,
жавобгар аҳолидан тўпланган пул маблағларини даъвогарга тарафлар
ўртасида тасдиқланган солиштирма далолатномада кўрсатилган
миқдорда ўтказиб бермаганлиги ўз тасдиғини топган.
Биринчи инстанция суди даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида
барвақт хулосага келган. Чунки, жавобгар томонидан бугунги кунга қадар
жами 450 323 313 сўм миқдорида тўлов амалга оширилган, қолаверса,
жавобгарнинг кўрсатилган хизматлар бўйича тушган пул маблағларидан
20 фоизини ушбу қолишга ҳақи бўлган. Шу боис, тарафлар ўртасида
995 302 532 сўм миқдоридаги қарздорлик бўйича тузилган таққослаш
далолатномасига кўра, жавобгар томонидан амалга оширилган тўловни ва
20 фоизлик ҳақини чегириб ташласак (995 302 532 – 20 % = 796 242 026 –
450 323 313) 345 918 713 сўм миқдорида жавобгарнинг қарзи қолади.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
қуйидагилар асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига
мувофиқ эмаслиги;
4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги
ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати жавобгар томонидан
берилган апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартирган ҳолда ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмидаги “- - - - -” МЧЖ ҳисобидан “* * * * *” давлат
унитар корхонаси фойдасига 430 551 000 сўм қарздорлик, 33 000 сўм почта
харажати, жами 430 584 000 сўм ундирилсин” жумласини “- - - - -” МЧЖ
ҳисобидан “* * * * *” давлат унитар корхонаси фойдасига 345 918 713 сўм
қарздорлик, 33 000 сўм почта харажати, жами 345 951 713 сўм
ундирилсин” жумласига, шунингдек “- - - - -” МЧЖ ҳисобидан республика
бюджети фойдасига 8 611 020 сўм давлат божи ундирилсин” жумласини “- - - -” МЧЖ ҳисобидан республика бюджети фойдасига 6 918 375 сўм
давлат божи ундирилсин” жумласига ўзгартиришни ҳамда ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмига “даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад қилинсин” деган жумла киритишни, шу билан бирга
иккала инстанция бўйича ҳам суд харажатларини даъво талабларининг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафларнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 278–280моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 июлдаги ҳал
қилув қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги “- - - - -” МЧЖ ҳисобидан “* *
* * *” давлат унитар корхонаси фойдасига 430 551 000 сўм қарздорлик,
33 000 сўм почта харажати, жами 430 584 000 сўм ундирилсин” жумласи “- - - -” МЧЖ ҳисобидан “* * * * *” давлат унитар корхонаси фойдасига
345 918 713 сўм қарздорлик, 33 000 сўм почта харажати, жами
345 951 713 сўм ундирилсин” жумласига, шунингдек “- - - - -” МЧЖ
ҳисобидан республика бюджети фойдасига 8 611 020 сўм давлат божи
ундирилсин” жумласи “- - - - -” МЧЖ ҳисобидан республика бюджети
фойдасига 6 918 375 сўм давлат божи ундирилсин” жумласига
ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмига “даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантириш рад қилинсин” деган жумла киритилсин.
Даъвогар “* * * * *” давлат унитар корхонаси ҳисобидан:
- республика бюджетига биринчи инстанция учун 1 692 645 сўм,
- жавобгар “- - - - -” МЧЖ фойдасига апелляция инстанцияси учун
тўланган 846 323 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи:
А.Икромов
ҳайъат аъзолари:
А.Арипов
Ж.Суяров