Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/3817 Дата решения 12.09.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Ибрагимова Ашурхон Ўктамовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT VILOYATI TOZA HUDUD Давлат унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый ZANGIOTA OBODON масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1165558 Claim ID 3603774 PDF Hash 84ea7292830ee6ec... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 237-моддаси нинг 237 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 385-моддаси Ушбу Кодекс 385 code_article
бандида ИПК 160-моддаси бандида ИПК 160 law
бунда ИПК 160-моддаси бунда ИПК 160 law
арши даъвода ИПК 160-моддаси арши даъвода ИПК 160 law
йича ИПК 110-моддаси йича ИПК 110 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПК 278 law
ушбу Кодекс 279-моддаси ушбу Кодекс 279 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/3817-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья - С.Солиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – А.Ибрагимова ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 12 сентябрь Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида, судья И.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар Х.Каримов ва А.Ибрагимовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Нуралиеванинг котиблигида, даъвогар вакиллари _________________ (2022 йил 19 январдаги ишончнома асосида), _________________ (2023 йил 11 июлдаги ишончнома асосида), _________________ (2023 йил 11 июлдаги ишончнома асосида), жавобгар вакиллари _________________ (ордер ва ишончнома асосида), _________________ (2023 йил 5 сентябрдаги 1-194/23-сонли ишончнома асосида), _________________ филиали мутахассиси _________________ (2023 йил 12 сентябрдаги 6/254-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “_________________” ДУКнинг жавобгар “_________________” МЧЖ ҳисобидан 372 297 900 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган мазкур иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “_________________” МЧЖ томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “_________________” ДУК (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “_________________” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 372 297 900 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 12 июндаги ажрими билан _________________ (бундан буён матнда ҳокимлик деб юритилади) ҳамда _________________ бошқармаси (бундан буён матнда бошқарма деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилган. Суд жараёнида Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент вилоят худудий бошқармаси томондан жавобгар манфаатида қарши даъво тақдим этилган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 372 297 900 сўм қарздорлик, 33 000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 7 445 958 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Шунингдек, қарши даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан палата томонидан жавобгар манфаатида апелляция шикояти келтирилган бўлиб, унда Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023-йил 17 июлдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш, бошқарма томонидан жавобгар манфаатида киритилган қарши даъво аризасини 4-1101-2301/3816-сонли иқтисодий ишга қўшиб мазмунан кўриб чиқиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, даъво талаби қисман асоссиз эканлигини, чунки 11 млярд қарздорлик 2023 йил 1 май ойида қайта хатлов натижасида 8 млярдга ўзгарганлигини, бу тарафлар ўртасида тасдиқланган таққослаш далолатномаси билан ўз тасдиғини топишини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакиллари апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, апелляция шикоятини рад қилишни сўради. Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш Республика маркази Тошкент вилоят ҳудудий филиали мутахассиси Президент қарори билан марказ тугатилиб, 2022 йил август ойидан бошлаб барча операциялар корхоналарнинг ўзларига берилганлигини, программа “_________________” ДУКда ҳам мавжудлигини билдирди. Судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларига кўра, 2020 йил 30 декабрда ҳокимлик, бошқарма ва жавобгар ўртасида “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисида” 61 ва 62-сонли битимлар тузилган. Битимларнинг 3.6-бандида Республика маркази, даъвогар ва жавобгар ўртасида қаттиқ маиший чиқинди (бундан буён матнда ҚМЧ деб юритилади)ларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахслар (аҳоли)нинг 2023 йил 1 январь ҳолатига даъвогардан бўлган қарздорлиги юзасидан далолатнома тузилиши, бунда жавобгарга ундириш билан боғлиқ харажатларни ўрнини қоплаш учун умумий қарздорлик суммасининг ўттиз фоизи ҳамда жисмоний шахслар (аҳоли)нинг ҚМЧни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига даъвогардан бўлган ҳақдорлиги чегириб ташлангандан сўнг жавобгар томонидан тўланиши лозим бўлган маблағ солиштирма далолатномада акс эттирилиши, жавобгар томонидан солиштирма далолатномада даъвогарнинг фойдасига кўрсатилган маблағлар 2023 йилнинг январь ойидан бошлаб ҳар ойлик тенг улушларда даъвогарнинг тегишли ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши лозимлиги белгиланган. Шунга асосан 2023 йил 4 январда Санитар тозалаш маркази ва тарафлар ўртасида Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка, Пискент, Оққўрғон, Қуйичирчиқ, Чиноз, Зангиота, Янгийўл туманлари ва Янгийўл шаҳар филиаллари томонидан ҚМЧларни олиб чиқиб кетиш хизматлари кўрсатилганлиги учун 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига “Clean city” биллинг тизимидаги дебитор ва ҳақдорликлар юзасидан уч томонлама далолатнома имзоланган. Унга кўра 2023 йил 1 январь ҳолатига 11 168 937 086,31 сўмга даъвогарнинг ҳақдорлиги аниқланган. Жавобгар ушбу қарздорликни 10 йил мобайнида ҳар ойда тенг улушларда, яъни 93 074 333,33 сўмдан тўлаб беришни зиммасига олган бўлса-да, аммо у 2023 йил 1 май ҳолатига январь-апрель ойлари учун тўловларни амалга оширмасдан жами 372 297 900 сўм қарздорликка йўл қўйган ҳамда даъвогарнинг бу борадаги талабномаларини ижросиз қолдирган. Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, даъвогар жавобгардан қарздорликни ундириш юзасидан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги, 341-моддасида эса мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлиши белгиланган бўлиб, мазкур ҳолатда жавобгар юқоридаги 61 ва 62-сонли битимлар, хусусан уларнинг 4.6-бандида зиммасига олган мажбуриятини бажармаган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ушбу Кодекснинг 385-моддасида шартномани бекор қилиш оқибатлари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ шартнома бекор қилинган пайтдан бошлаб мажбуриятлар бекор қилинган ҳисобланади, ушбу модданинг тўртинчи қисмида эса агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, тарафлар шартнома ўзгартирилгунча ёки бекор қилингунча мажбурият бўйича ўзлари бажарган нарсаларни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмас. Қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция суди даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 372 297 900 сўм қарздорлик суммасини ундирган. Бироқ, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг мазкур ҳал қилув қарори билан қисман келишмайди ва суд томонидан даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келинган деб ҳисоблайди. Чунки, ҳокимлик, бошқарма ва жавобгар ўртасида имзоланган “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги 61 ва 62-сонли битимларнинг 3.7-банди ҳамда даъвогар, жавобгар ва _______________ томонидан 2023 йил 4 январда расмийлаштирилган уч томонлама далолатномада хусусий шерик фаолияти давомида жисмоний шахс (аҳоли)нинг ҚМЧни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича 2023 йил 1 январь ҳолатига, Тошкент вилояти “_______________” ДУКдан бўлган дебитор қарздорлик юзасидан мавжуд қарздорликни камайтиришга асос бўлган ҳолатлар (хизмат кўрсатилмаганлиги ёки сифатсиз хизмат кўрсатилганлиги, ундирилган мажбурий тўловларни кирим қилинмаганлиги) аниқланганда солиштирма далолатномага ўзгартириш киритиш ҳуқуқи мавжудлиги, бунда 2023 йил 1 январга қадар бўлган мавжуд қарздорликлар хатловдан ўтказилиши ва хатлов натижасига кўра ўзаро ҳисоб-китоб солиштирмадалолатнома расмийлаштирилиши шартлиги белгиланган. Суд жараёнида жавобгар вакиллари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, жумладан Тошкент вилояти “_______________” ДУК раҳбари _______________, _______________ раҳбари _______________, “_______________” МЧЖ раҳбари _______________ лар томонидан имзолаб, тасдиқланган далолатномага кўра 2023 йил 1 январь ҳолатига даъвогарнинг ҳақдорлиги 8 182 117 002 сўмни, ҳар ойда тўлаши лозим бўлган сумма 68 843 084 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 160-моддасига мувофиқ иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун қарши даъво тақдим этишга ҳақли. Қарши даъво қуйидаги ҳолларда тақдим этилиши мумкин, агар: 1) қарши талаб дастлабки талабни ҳисобга олишга қаратилган бўлса; 2) қарши даъвони қаноатлантириш дастлабки даъвони тўлиқ ёки қисман қаноатлантиришни истисно қилса; 3) қарши даъво билан дастлабки даъво ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиб, уларни биргаликда кўриб чиқиш низони ўз вақтида ва тўғри ҳал этишга олиб келса. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 29-бандида ИПК 160-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун қарши даъво тақдим этишга ҳақли эканлиги, бунда ИПК 160-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, қарши даъво иш юритишга қабул қилиниши мумкинлиги, агар қарши даъво процессуал қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда тақдим этилган бўлиб, аммо юқорида кўрсатилган моддадаги шартлар мавжуд бўлмаса, қарши даъвони иш юритишга қабул қилиш рад этилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Аниқланишича, 2020 йил 29 декабрда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизматларни кўрсатишга оид давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги 6-сонли битим шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги учун айнан шу тарафлар ўртасида низо келиб чиққан ва у 4-1101-2301/3816-сонли иқтисодий иш доирасида 2023 йил 3 июль куни мазмунан кўриб ҳал этилган. Аммо, қарши даъво аризасида у айни шу тарафлар ўртасидаги 4-1101-2301/3817-сонли иқтисодий иш бўйича тақдим этилаётганлиги кўрсатилганлиги боис мазкур иш бўйича дастлабки даъво билан кўриб чиқиш учун қабул қилинган. Лекин мазкур иш бўйича даъвонинг асоси сифатида Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка, Пискент, Оққўрғон, Қуйичирчиқ, Чиноз, Зангиота, Янгийўл туманлари ва Янгийўл шаҳар филиалларига оид муносабатлар бўйича тузилган 61 ва 62-сонли Битимлар кўрсатилганлиги, қарши даъво аризаси эса муқаддам кўриб ҳал этилган ҳамда даъвонинг асоси сифатида Чирчиқ шаҳри бўйича 2020 йил 29 декабрда тузилган 6-сонли битим дирасида тақдим этилганлиги ишни кўриш жараёнида аниқланган. Шу боис, суд қарши даъвода ИПК 160-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган шартлар мавжуд эмас ва уни мазкур иш бўйича дастлабки даъво билан бирга кўриб ҳал этиб бўлмайди, қарши даъво аризаси нотўғри иш юритишга қабул қилинган деган хулосага келиб, қарши даъво аризаси бўйича ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатган ва суд бу ҳақда тўғри хулосага келган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга, ҳал қилув қарорини ўзгартиришга, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга, ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундириш белгиланган 372 297 900 сўм қисмини 272 737 133,4 сўм(68 843 084 сўм х 4 = 272 737 133,4 сўмга) ўзгартиришни, қарши даъво бўйича иш юритишни тугатиш қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модда талабидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорининг давлат божини тақсимлаш қисмини ҳам ўзгартириб, даъвонинг қаноатлантирилган 272 737 133,4 сўм қисми бўйича 5 454 744,66 сўм давлат божини жавобгар зиммасига, рад этилган 99 560 766,6 сўм қисми бўйича 1 991 215,33 сўм давлат божини даъвогар зиммасига, шунингдек ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларининг 2 727 372,33 сўм қисмини жавобгар зиммасига, 985 606,66 сўм қисмини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Юқорида баён этилганларга ҳамда ИПКнинг 68, 118, 278, 279, 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги “_______________” МЧЖ ҳисобидан “_______________” ДУК фойдасига 372 297 900 сўм қарздорлик, 33 000 сўм почта харажати ундирилсин” жумласи “_______________” МЧЖ ҳисобидан “_______________” ДУК фойдасига 272 737 233,4 сўм қарздорлик, 33 000 сўм почта харажати ундирилсин” жумласига, шунингдек “_______________” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 7 445 958 сўм давлат божи ундирилсин” жумласи “_______________” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 5 454 744,66 сўм давлат божи, “_______________” ДУК ҳисобидан республика бюджетига 1 991 215,33 сўм давлат божи ундирилсин” жумласига ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция инстанцияси учун республика бюджетига жавобгар 7 “_______________” МЧЖ ҳисобидан 2 727 372,33 сўм, даъвогар “_______________” ДУК ҳисобидан 985 606,66 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Раислик қилувчи: (имзо) И.Юсупов ҳайъат аъзолари: (имзо) Х.Каримов (имзо) А.Ибрагимова судья А.Ибрагимова