← Назад
Решение #495957 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
7 337 символов
4-1601-2301/5042-сонли иқтисодий иш
судья:А.Каримовнинг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 сентябрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Каримов, Янги Наманган
тумани прокуратураси «А» АЖ манфаатида жавобгар Б масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 4599610 сўм электр қарздорлигини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Янги Наманган тумани прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Б масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
4599610 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ва почта харажатини
ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва
иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига
мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга
қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан
йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни,
далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат
ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади; саккизинчи
қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади; тўққизинчи қисмига мувофиқ,
суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси почта алоқа тармоғи орқали
жавобгарга юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар (Истеъмолчи)
ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга электр энергиясини
уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари
шартномадан келиб чиққан.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр
энергияси истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса,
шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган
электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган. Натижада
қарздорлик юзага келган.
Жавобгарнинг 2023 йил 1 июль ҳолатига истеъмол қилинган электр
энергияси учун даъвогардан бўлган 4599610 сўмни ташкил этган. Даъвогарнинг
жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
Шундан сўнг, даъвогарнинг мурожаати асосида унинг манфаатида Янги
Наманган туман прокуратураси ушбу қарздорликни жавобгардан даъвогарнинг
фойдасига ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 238-моддасининг биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган
ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ФК 477-моддасининг биринчи қисмига кўра, энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини
қоплаши шарт.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича ҳисоб-китоб даври бир ой
ҳисобланади, деб белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг 4599610 сўм электр энергиясидан
бўлган қарздорликни ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда
ушбу қарздорлик ишдаги ҳужжатлар хусусун, тақдим қилинган солиштирма
далолатнома бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 4599610 сўм электр
энергиясидан бўлган қарздорлик ундириш ҳақидаги даъво талабларини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади; бешинчи қисмига кўра,
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Мазкур қонун нормаси талабларидан
келиб чиқиб суд, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 238, 333, 477-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг
74, 118, 176-179, 203-1-203-5-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ манфаатида Янги Наманган тумани
прокуратурасининг даъво талабини тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига Б
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4599610 сўм асосий қарз ва 33000
сўм почта харажати ундирилсин.
Мўтабар хусусий корхонасидан бюджетга 330000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса,
қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
А.Каримов