Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1633 Дата решения 12.09.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Хужакулов Нодирбек Серабович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение КАШКАДАРЕ ВИЛОЯТИ давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "Рахмонов Руслан" фермер хўжалиги
Source ID 1163977 Claim ID 3613872 PDF Hash 9e8330a74eeb8a8d... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1633-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Абраев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Н.Хўжақулов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 12 сентябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси раислик этувчи М.Бозоров, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, аризачи Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси вакили А.Дониёров (05.09.2023 йилдаги 25-56043сонли ишончномага асосан), қарздор "Рахмонов Руслан" фермер хўжалиги раҳбари H.Нуров (шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида) ва вакили Т.Субхонов (01.05.2023 йилдаги 1-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарорига нисбатдан "Рахмонов Руслан" фермер хўжалиги хўжалиги томонидан келтирилган апелляция шикоятини вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор "Рахмонов Руслан" фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарори билан қарздор "Рахмонов Руслан" фермер хўжалиги соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган. Қарздорнинг апелляция шикоятида Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини рад этиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган қарздор раҳбари ва вакили апелляция шикоятидаги важларини таъкидлаб, ҳақиқатдан ҳам 100 млндан ортиқроқ солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжудлигини, кластерга топширган ҳосилларининг пулларини ололмаётганлигини, шу сабабли тўлов қилиш учун муддат лозимлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили фермер хўжалигининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжудлиги, ушбу қарздорликни ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида судга ариза берганлигини, биринчи босқич суди асосли қарор қабул қилганлигини билдириб, апелляция шикоятини рад этишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, қарздорнинг 17.07.2023 йил ҳолатида солиқ ва бошқа мажбурий йиғимлардан жами қарзи 108 234 935 сўмни ташкил қилган бўлиб, қарздорликни ундириш юзасидан кўрилган чоралар натижа бермаган. Мажбурий ижро бюроси Миришкор туман бўлими давлат ижрочисининг қарорларига асосан қарздорнинг ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклари бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддасига асосан ижросиз қайтарилган. Шу сабабли аризачи қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари атрофлича ўрганиб чиқилиб, далилларга ҳуқуқий баҳо берилиб, моддий ва процессуал қонун ҳужжатларини тўғри қўллаган ҳолда аризани қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келинган деб ҳисоблайди. Чунки, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринда – Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Мазкур Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш тартиб- таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қонуннинг 241-моддасини биринчи қисмида ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерни (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъий назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкинлиги белгиланган. Суд мажлиси давомида жавобгар раҳбарининг ўзи ҳам солиқ қарздорлиги мавжудлиги тасдиқлади. Мазкур ҳолатлар эса апелляция шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Суд мажлисида иштирок этган қарздор раҳбари солиқ қарздорлиги борлигини тан олиб, кластерга топширилган ҳосилнинг ҳақини ундириш чорасини кўраётганлигини билдирди. Демак, қарздорнинг солиқларни тўлаш мажбурияти бажарилмаган. Шу боис, судлов ҳайъати юқоридаги қарздорнинг апелляция шикоятидаги важлари ўз тасдиғини топмаганлиги боис келишмайди. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 495 000 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5, 241-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар "Рахмонов Руслан" фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар "Рахмонов Руслан" фермер хўжалиги томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 495 000 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Раислик қилувчи М.Бозоров ҳайъат аъзолари Д.Рахимов Н.Хўжақулов