Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2102/2362 Дата решения 12.09.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касби туманлараро иқтисодий суди Судья Базаров Мухиддин Амирқулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "XAZRATQUL BOBO" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "ЭЙЯМ БОБО" фермер хўжалиги
Source ID 1160351 Claim ID 3629548 PDF Hash 573e2513d8952af3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 327-моддаси тисодий процессуал кодекси 327 code_article
апелляция ва кассация инстанциялари ИПКнинг 327-моддаси апелляция ва кассация инстанциялари ИПК 327 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
Текст решения 9 094 символов
4-1805-2102/2362-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Абраев Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Бозоров ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 12 сентябрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Бозоров раислигида, ҳайъат аъзолари Д.Рахимов ва Н.Ҳўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, даъвогардан фермер хўжалиги раиси Р.Ҳазратов, вакили А.Бабажанов (ишончнома асосида) ва жавобгар фермер хўжалиги раиси М.Юлдашев, вакили С.Зайировлар (ишончномага асосан) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 июндаги ажрими устидан «EYAAM BOBO» фермер хўжалигининг апелляция шикоятини вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “HAZRATQUL BOBO” фермер хўжалиги судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “EYYAM BOBO” фермер хўжалигини ноқонуний эгаллаб турган даъвогарга тегишли бўлган Миришкор тумани, “Чандир” массивидаги ердан фойдаланиш харитасининг 321, 323, 324қ, 327,328-контурларидаги жами 42,19 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 9 июндаги қарори билан суднинг 2022 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. “HAZRATQUL BOBO” фермер хўжалиги ариза билан мурожаат қилиб, суднинг 2022 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб, бекор қилишни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ажрими билан ариза қаноатлантирилиб, мазкур суднинг 2022 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиниб, даъво аризаси янгидан кўриб чиқиш белгиланган. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Миришкор туман ҳокимлиги, Миришкор туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ва Кадастр агентлиги Миришкор туман бўлими жалб қилинган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 4 октябрдаги қарори билан суднинг 2022 йил 25 августдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар “HAZRATQUL BOBO” фермер хўжалигига тегишли бўлган Миришкор тумани “Чандир” массивидаги ердан фойдаланиш харитасининг 321, 323, 324қ, 327, 328-контурларидаги жами 42,19 гектар ер майдонидан жавобгар “EYYAM BOBO” фермер хўжалиги мажбурий тартибда чиқариш белгиланган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори билан суднинг 2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. “EYYAM BOBO” фермер хўжалиги судга ариза билан мурожаат қилиб, суднинг 2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқишни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 июндаги ажрими билан арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилган. «EYAAM BOBO» фермер хўжалиги томонидан апелляция шикояти билан мурожаат қилиниб, апелляция шикоятини қаноатлантириш, суднинг 2023 йил 1 июндаги ажримини бекор қилиб, арз қилинган талабни қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида апеллянт вакиллари апелляция шикоятини қувватлаб, уни шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, аризани қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан биринчи босқич судининг ажримини ўз кучига қолдиришни сўради. Апелляция судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан тарафларнинг келтирган важларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди ажримининг қонуний ва асослантирилганлигини текшириб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлисида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Аризачи “EYYAM BOBO” фермер хўжалигининг аризасида Қарши туманлараро маъмурий судининг 5-1801-2105/779сонли иши бўйича 2021 йил 11 июндаги ҳал қилув қарори апелляция инстанциясининг 2023 йил 13 февралдаги қарорига асосан бекор қилинганлиги ва янги қарор билан аризачи “HAZRATQUL BOBO” фермер хўжалигининг жавобгар Миришкор туман хокимининг 2020 йил 26 ноябрдаги HQ-2158/11-сонли ва 2020 йил 30 декабрдаги HQ- 2398/12-сонли қарорларни хақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси рад этилганлиги ва “EYYAM BOBO” фермер хўжалигининг низоли ер майдонига нисбатан хуқуқи тикланганлиги ишни қайтадан кўриш учун янги очилган ҳолат деб ҳисобланиши маълум қилинган. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 05 майдаги қарори билан Қашқадарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 13 февралдаги қарори бекор қилиниб, Қарши туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 11 июндаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган. Бугунги кунда Қарши туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 11 июндаги ҳал қилув қарори қонуний кучда. Шу сабабли жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 327-моддасига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан ибора: суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса; ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари; иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорнинг 3бандида, янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатларини қайта кўриш масаласини ҳал этишда иқтисодий суднинг биринчи, апелляция ва кассация инстанциялари ИПКнинг 327-моддасида кўрсатилган бундай қайта кўриш асосларининг рўйхатининг қатъий эканлигидан келиб чиқишлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирилган важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки, Қарши туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 11 июндаги ҳал қилув қарори қонуний кучда. Биринчи босқич суди мазкур низо юзасидан аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 281-моддаси иккинчи қисмига асосан биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушбу модданинг 3-қисми 1-бандида, апелляция инстанцияси қарорни ёки ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Демак, ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикояти юзасидан тараф вакилларининг важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, «EYAAM BOBO» фермер хўжалигининг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 июндаги ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикояти беришда тўлаб чиқилган 33.000 сўм почта харажатларини апеллянт зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 110, 274 – 279, 280- моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л А Д И: «EYAAM BOBO» фермер хўжалигининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Касби туманлараро иқтисодий судининг 4-1805-2102/2362-сонли иқтисодий иши бўйича 2023 йил 1 июнда чиқарилган ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик этувчи М.Бозоров ҳайъат аъзолари Д.Рахимов Н.Ҳўжақулов