← Назад
Решение #496394 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8673-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
аризачи ЙЙЙнинг жавобгар "ЦЦЦ" фермер хўжалигининг банклардаги
ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини аризачи вакили ААА (2023 йил 6 январдаги 00-00042-сонли
ишончнома билан) иштирокида, Зангиота туманлараро иқтисодий
судининг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ЙЙЙ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Зангиота
туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, "ЦЦЦ" фермер
хўжалигининг (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) банклардаги
ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан аризада
кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлигини маълум қилиб,
аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган суд ажрими жавобгар
солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилган бўлсада, бироқ жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси
(бундан
буён
матнда
ИПК
деб
юритилади)нинг
128- ва 220-моддаларига асосан аризани унинг иштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПФ-3619-сонли
Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик
субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали
қўлланиш тартиби жорий этилган.
Қонуни 5-моддасининг 82-бандида давлат солиқ хизмати органлари ўз
ваколатлари доирасида солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган,
шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий
ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари
ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим
этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги белгиланган.
СК 138-моддасига кўра, камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ
органи солиқ тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) ҳисобга олиш
ҳужжатларини, тақдим этилган солиқ ҳисоботига ва ҳисобга олиш
ҳужжатларига доир тушунтиришларни, шунингдек солиқ ҳамда
йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни
ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда сўраб олиши мумкин.
Сўралган ҳужжатлар ва тушунтиришлар солиқ органига тегишли
сўров олинган кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилиши керак.
Аммо шундай бўлса-да, жавобгар томонидан белгиланган муддатда
25.01.2023 даги нулл-02674-сонли сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар
ўзи рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органига тақдим этилмаган.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши
мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд
томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан
қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
СК 111-моддаси учинчи қисмининг 1-бандида ушбу солиқ тўловчи
(солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ
ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда юридик шахслар ва
якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг
(солиқ
агентларининг)
солиқ
мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун қўлланилиши мумкинлиги белгиланган.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Суд жавобгар томонидан 25.01.2023 даги нулл-02674-сонли
сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар бугунги кунга қадар солиқ
органига топширилмаганлиги сабабли аризачининг ариза талабини асосли
деб, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий
таъсир
чорасини
қўллаш
тўғрисидаги
арз
қилинган
талаб
қаноатлантирилган тақдирда, иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг
хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай
шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда
тақдим қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб,
давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини
қўллаб, суд
"ЦЦЦ" фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб
чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган
зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)ларининг
чиқиш қисми 25.01.2023 даги нулл-02674-сонли сўровномасида
кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
"ЦЦЦ" фермер хўжалигига хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб
рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар
тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан
тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисоб-варақлар
бўйича операциялар тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Р.Хусанов