Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2305/14703 Дата решения 12.09.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Исрайлов Бахтиёр Адилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "NOBEL PHARMSANOAT". масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "AIINVESTPHARM" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1164799 Claim ID 3598678 PDF Hash 9fe60dc0746710c9... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд кафиллик шарномасини ФКнинг 116-моддаси суд кафиллик шарномасини ФК 116 law
шимча жавобгар ФК 116-моддаси шимча жавобгар ФК 116 law
суд ФКнинг 126-моддаси суд ФК 126 law
ва пеняни ФКнинг 326-моддаси ва пеняни ФК 326 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
битим ФКнинг 116-моддаси битим ФК 116 law
рсатилган ва суд ушбу шартномани ФКнинг 116-моддаси рсатилган ва суд ушбу шартномани ФК 116 law
олатда ФКнинг 126-моддаси олатда ФК 126 law
суд ФКнинг 126-моддаси суд ФК 126 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 12 604 символов
4-1001-2305/14703-сонли иқтисодий иш Н.Абдурахманова Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Усманов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Исрайлов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 12 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Ш.Мирзахкимов ва Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, «NOBEL PHARMSANOAT» масъулияти чекланган жамият шаклидаги чет эл корхонаси вакили О.Буранов (2022 йил 1 июлдаги 10-сонли ишончномага асосан), «OSTEO MEDSERVIS» масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Ташходжаев (2023 йил 28 мартдаги 421-сонли ордерга асосан)нинг иштирокида, даъвогар «NOBEL PHARMSANOAT» масъулияти чекланган жамият шаклидаги чет эл корхонасининг жавобгар «AIINVESTPHARM» масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар «OSTEO MEDSERVIS» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 284 177 831 сўм асосий қарз ва 13 072 180 сўм пеняни солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва қўшимча жавобгарнинг 2022 йил 7 апрелдаги кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарши даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 21 июндаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «NOBEL PHARMSANOAT» масъулияти чекланган жамият шаклидаги чет эл корхонаси (сотувчи, кейинги ўринларда – даъвогар, МЧЖ ЧЭК) ва «AIINVESTPHARM» масъулияти чекланган жамияти (сотиб олувчи, кейинги ўринларда – жавобгар, МЧЖ) ўртасида 2022 йил 24 мартда 22/10/2-сонли олди-сотди шартномаси тузилган, унга кўра сотувчи тиббий дори маҳсулотларни сотиш, сотиб олувчи эса уларни қабул қилиб ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбуриятлар тўлиқ бажарилиб, 2022 йил 25 ноябрдаги 11-0398-сонли ҳисобварақфактура билан жавобгарга 334 325 831 сўмлик маҳсулот етказиб берилган, шундан 50 148 000 сўм тўлов амалга оширилиб, қарздорлик 284 177 831 сўмни ташкил этган. Шартнома шартига кўра жавобгар ҳар бир туркумдаги маҳсулот учун даъвогарнинг ҳисоб рақамига олдиндан 15% тўловни 5 банк кунида, қолган 85% тўловни маҳсулот етказиб берилгандан сўнг 60 календар кунида тўлаш мажбурияти келишилган. Шунингдек, «NOBEL PHARMSANOAT» МЧЖ ЧЭК (кредитор), «AIINVESTPHARM» МЧЖ (қарздор) ва «OSTEO MEDSERVIS» МЧЖ (кафил) ўртасида 2022 йил 7 апрелда 26-YLсонли кафиллик шартномаси тузилган, унга кўра кафил қарздор билан кредитор олдида олди-сотди шартномаси бўйича келиб чиқадиган барча мажбуриятларни бажариш мажбуриятини бажаришни зиммасига олган. Кафиллик суммаси 334 325 831 сўм деб белгиланган. Шунга кўра даъвогар «NOBEL PHARMSANOAT» МЧЖ ЧЭК судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «AIINVESTPHARM» МЧЖ ва қўшимча жавобгар «OSTEO MEDSERVIS» МЧЖ (кейинги ўринларда – қўшимча жавобгар) ҳисобидан 284 177 831 сўм асосий қарз ва 13 072 180 сўм пеняни солидар тартибда ундиришни сўраган. Ўз навбатида, қўшимча жавобгар «OSTEO MEDSERVIS» МЧЖ судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда кафиллик шартномаси «NOBEL PHARMSANOAT» МЧЖ ЧЭК молиявий ишлар бўйича директор А.Альферова, «AIINVESTPHARM» МЧЖ директори А.Цой ва гўёки «OSTEO MEDSERVIS» МЧЖ директори А.Цой томонидан имзоланганлиги, А.Цой «OSTEO MEDSERVIS» МЧЖ директори лавозимида 2021 йил 1 майдан 30 сентябрга қадар ишлаганлиги, кафиллик шартномаси имзоланган 2022 йил 7 апрелда ва ҳозирги кунда жамиятнинг директори С.Цой эканлиги, кафиллик шартномани имзолаш вақтида А.Цойнинг шартномани имзолаш ваколати бўлмаганлигини кўрсатиб, «OSTEO MEDSERVIS» МЧЖ бу ҳақда иш материаллари билан танишиб чиқиш вақтида 2023 йил 3 апрелда билганлигини кўрсатиб, 2022 йил 7 апрелдаги кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 12 апрелдаги ажрими билан қўшимча жавобгарнинг қарши даъво аризаси иш юритувига қабул қилинган. Иш судда кўрилишида қўшимча жавобгар қарши даъво талабига аниқлик киритиш тўғрисида ариза тақдим этиб, кафиллик шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини кўрсатиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда – ФК)нинг 113-116-моддаларига асосан ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 19 апрелдаги ажрими билан қўшимча жавобгарнинг қарши даъво талабига аниқлик киритиш тўғрисидаги аризаси иш юритувига қабул қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар «AIINVESTPHARM» МЧЖ ҳисобидан даъвогар «NOBEL PHARMSANOAT» МЧЖ ЧЭК фойдасига 284 177 831 сўм асосий қарз ва 13 072 180 сўм пеня ундирилган. Қарши даъво аризаси қаноатлантирилиб, 2022 йил 7 апрелдаги кафиллик шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 21 июндаги қарори билан апелляция шикояти қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорлари устидан даъвогар томонидан кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни бекор қилиш, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш, қарши даъво талабини рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, қўшимча жавобгар томонидан шартномани ҳақиқий эмас деб топишга асос келтира олмаганлиги, суд кафиллик шарномасини ФКнинг 116-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топиб нотўғри тўхтамга келганлиги, шартнома жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан имзоланиб тасдиқланганлиги, даъвогар А.Цой шартномани имзолаш вақтида ваколати бўлмаганлигини даъвогар унинг ваколати чекланганлигини билмаган ва билиши лозим ҳам бўлмаганлиги, қўшимча жавобгар ФК 116-моддасини асос қилиб қарши даъво берганлиги, суд ФКнинг 126-моддасини қўллаши лозимлиги кўрсатилган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини қувватлаб, кафиллик шартномаси тегишли тартибда тузилганлиги, А.Цой қўшимча жавобгар раҳбари бўлмаганлигидан хабари бўлмаганлиги, жавобгарлар даъвогарга тақдим этган ҳужжатлар бўйича шартнома тузилганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилишни, қарши даъво талабини рад қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили кафиллик шартномасини тузиш вақтида А.Цой корхона раҳбари бўлмаганлиги, уни раҳбар сифатида шартномани имзолаш ваколати бўлмаганлиги, суд томонидан қарши даъво талаби асосли қаноатлантирилганлигини билдириб, кассация шикоятини рад қилишни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар «AIINVESTPHARM» МЧЖ вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра судлов ҳайъати ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда тарафлар ўртасида шартноа тузилиб, даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилганлиги ва қисман тўлов амалга оширилганлиги, қолган қарздорликни тўлаш муддати кечиктирилганлиги ишдаги ҳужжатлар ва тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тасдиқланган деб топиб, жавобгар ҳисобидан асосий қарзни тўлиқ ва пеняни ФКнинг 326-моддасини қўллаб қисман қаноатлантиришни, шунингдек, А.Цой 2021 йил 1 майда «OSTEO MEDSERVIS» МЧЖга директор этиб тайинланиб, 2021 йил 28 сентябрда ушбу жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори уни директорликдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилганлиги, унинг ўрнига Э.Курязов тайинланганлиги, кейинчалик 2022 йил 4 январда Э.Курязов директорликдан бўшаб, ўрнига С.Цой директор этиб тайинланганлиги, кафиллик шартномасини «AIINVESTPHARM» МЧЖ ҳамда «OSTEO MEDSERVIS» МЧЖ вакили сифатида 2022 йил 7 апрелда А.Цой имзолаган ва жамият мухри билан тасдиқланганлигини инобатга олиб, мазкур ҳолатда кафиллик шартномаси ваколати бўлмаган шахс томонидан имзоланган деб ҳисоблаб, қарши даъво талабини асосли деб қаноатлантириш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. ФКнинг 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқтартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон қарорининг 12.1-бандига кўра, битимни тузган шахс томонидан амалга оширилган имзонинг асллиги бўйича шубҳа мавжудлиги сабабли битимни ҳақиқийлиги юзасидан низолашилганда, билдирилган талаб асосли бўлса, битим ФКнинг 116-моддасига мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилади. Шунга кўра апелляция инстанцияси суди биринчи интанция судининг тўхтами билан келишиб ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топган. Судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важлар билан келишмайди. Жумладан, қарши даъво аризасида қўшимча жавобгар томонидан кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишга уни имзолашга ваколати бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги асос қилиб кўрсатилган ва суд ушбу шартномани ФКнинг 116-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топган. Шунга кўра шикоятдаги шартномани ҳақиқий эмас деб топиш асоси келтирилмаганлиги ва мазкур ҳолатда ФКнинг 126-моддасини қўллаш лозимлиги тўғрисидаги важлар асоссиздир. Шунингдек, шикоятдаги кафиллик шартномаси жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан имзоланганлиги, даъвогар А.Цой шартномани имзолаш вақтида ваколати бўлмаганлигини, унинг ваколати чекланганлигини даъвогар билмаган ва билиши лозим ҳам бўлмаганлиги, суд ФКнинг 126-моддасини қўллаши лозимлиги тўғрисидаги важлар ҳам асоссиз. Чунки, кафиллик шартномасини қонунга зид равишда ваколатсиз шахс томонидан имзоланганлигининг ўзи шартномани ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлигини тасдиқлайди. Бу ҳолатда низоли битимга нисбатан қўлланиладиган қоидалар, яъни ваколатни чекланганлиги масаласи бу ҳолатга тааллуқли эмас. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас, судлар томонидан даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли тўхтамга келинган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан апелляция ва кассация шикоятларида суд қарорларини бекор қилиш ва қарши даъво талабини рад қилиш сўралганлигидан келиб чиқиб, апелляция ва кассация инстанцияси учун давлат божи (5 945 000+1 500 000=7 445 000/2=3 722 500) 3 722 500 сўмни ташкил этишини ва даъвогар томонидан шикоятларни тақдим этишда 2 973 000 сўмдан ихтиёрий тўлаб чиқилганлигини инобатга олиб, апелляция ва кассация инстанциялари учун (3 722 500-2 973 000=749 500) 749 500 сўмдан (749 500*2=1 499 000) жами 1 499 000 сўм қўшимча давлат божи ундириш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Даъвогар «NOBEL PHARMSANOAT» МЧЖ ХКнинг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 21 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар «NOBEL PHARMSANOAT» МЧЖ ХК ҳисобидан апелляция ва кассация инстанциялари учун республика бюджетига жами 1 499 000 сўм давлат божи қўшимча ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. 7 Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов