Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8519 Дата решения 11.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение GRAND MILK масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый АТ Халқ банки
Source ID 1173999 Claim ID 3636625 PDF Hash e39ef8f946439630... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
амда ИПК 25-моддаси амда ИПК 25 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
нинг 149-моддаси нинг 149 law
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 114-моддаси ИПК 114 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8519-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар АТ “УУУ”, қўшимча жавобгарлар АТ “УУУ” Тошкент вилоят филиали, АТ “УУУ” Келес филиалларига нисбатан қўшимча жавобгар АТ “УУУ” Келес филиалидан даъвогар “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 122 609 914 сўмлик 1 дона VOLVO FH 12 PUSHER русумли юк автотранспорт воситаси ва 50 160 000 сўмлик 1 дона KOGEL SN 24/2002 русумли тиркамаларни олиб бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари ААА (раҳбар), ООО (2023 йил 25 августдаги 2023/08-014-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ТТТ (2023 йил 4 январдаги 03-33-/5-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: АТ “УУУ” (бундан буён матнда банк деб юритилади) ва “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўртасида 2017 йил 23 июнда 164-сонли кредит линияси очмасдан кредит бериш шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 2.1-бандида кредит суммаси 5 000 000 000 сўм, 2.2-бандида кредит муддати 60 ой, 2.3-бандида 12 ой имтиёзли давр, 2.4-бандида кредит фоиз ставкаси 9 фоиз, 2.7-бандида кредит мақсади ва объекти Чорвачиликни ривожлантириш мақсадида хориждан наслли қора мол ҳамда Олмалиқ шаҳар судининг ҳукмига асосан Халқ банки Келес филиали (бундан буён матнда Келес филиали деб юритилади) ихтиёрига (балансига) ўтказилган VOLVO FH 12 PUSHER ва KOGEL SN 24/2002 русумли автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун эканлиги белгиланган. Кредит шартномасининг 6.1-бандида ажратилган кредит даъвогарга тегишли кадастр рақами 11-04-13-01-01 бўлган Зангиота (ҳозирги Тошкент тумани) тумани, Гулистон ҚФЙ, М.Йўлдошева кўчасида жойлашган чорва бино иншоотлари (нотурар жой) гарови билан таъминланиши белгиланган. Келес филиали ва даъвогар ўртасида 2017 йил 23 июнда тузилган 1-сонли олди-сотди шартномасига асосан VOLVO FH 12 PUSHER русумли юк автотранспорт воситаси 122 609 914 сўмга, KOGEL SN 24/2002 русумли тиркама 50 160 000 сўмга, жами 172 769 914 сўмга баҳоланиб, сотиб олувчи (даъвогар)га сотилган. Олди-сотди шартномасининг 4.1-бандида шартнома умумий қийматининг 100 фоизи, яъни 172 769 914 сўм пул ўтказгандан сўнг маҳсулот сотиб олувчига берилиши кўрсатилган. Даъвогар 2017 йил 29 июнда 1-сонли тўлов топшириқномасига асосан Келес филиалига 172 769 914 сўм пул маблағларини олди-сотди шартномаси бўйича транспорт воситалари сотиб олиш учун ўтказиб берган. Банк ва “Туронбанк” АТБ ўртасида 2018 йил 10 декабрда тузилган 1-сонли талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси тузилиб, “Туронбанк” АТБ банкка даъвогарнинг банк олдидаги 4 854 898 185 сўм кредит қарздорлигини тўлаб бериши ва даъвогардан кредит қарздорлиги талаб қилиб олиш ҳуқуқини олган. Даъвогар, банк ва “Туронбанк” АТБ ўртасида 2018 йил 14 декабрдаги талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилганлиги сабабли ипотека шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисида Тошкент тумани 1-сонли давлат нотариал идораси томонидан тасдиқланган келишувга кўра, банк ва даъвогар ўртасидаги 2017 йил 27 июндаги реестр рақами З/2-101-сонли ипотека шартномаси бўйича “Туронбанк” АТБ ипотекага олувчи бўлиб қолган. Даъвогар Келес филилига санаси кўрсатилмаган ҳолда 172 769 914 сўм пул маблағларини тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган бўлиб, номаълум шахс томонидан қўл қўйиб олинган. Банк томонидан пул маблағлари ўтказилган транспорт воситаларини даъвогарга бермаганлиги оқибатида, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, банк, АТ “УУУ” Тошкент вилоят филиали (бундан буён матнда вилоят филиали деб юритилади), Келес филиалига 122 609 914 сўмлик 1 дона VOLVO FH 12 PUSHER русумли юк автотранспорт воситаси ва 50 160 000 сўмлик 1 дона KOGEL SN 24/2002 русумли тиркамаларни олиб бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллабқувватлаб, кредит маблағлари ҳисобига Келес филиали билан тузилган олди-сотди шартномасига кўра, 2 дона транспорт воситалари сотиб олиниб, банк томонидан ажратилган 5 млрд. сўм кредитдан 172 769 914 сўм маблағлар Келес филиалига ўтказилганлиги, бироқ Келес филиали томонидан ушбу транспорт воситалари ўз балансига олинмаган бўлганлиги, транспорт воситалари техник паспортлари ҳам 2013 йилдаги эканлиги, амалда мавжуд бўлмаган транспорт воситалари сотилган бўлиши мумкинлиги, келишув битимини тузиш имконияти йўқлиги, ишни мазмунан кўриш лозимлиги, жавобгар томонидан билдирилган даъво муддати ўтмаганлиги, сабаби кредит шартномаси талабдан воз кечиш шартномаси асосида банкдан “Туронбанк” АТБга қайта расмийлаштирилганлиги, кредит шартномаси бўйича ҳалигача тўловлар амалга оширилиб келинаётганлиги, бундай ҳолда даъво муддати ўтмаслиги, Келес филиали томонидан пул маблағлари олиниб, транспорт воситаларини бермаганлиги ноқонуний эканлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини тан олмасдан, агар даъвогар банкка мурожаат қилган тақдирда келишув битими тузиш имконияти бўлиши мумкинлиги, низоли транспорт воситалари 2020 йилда Келес филиали номига давлат рўйхатдан ўтказилганлиги, Келес филиали бошқарувчисида транспорт воситалари олди-сотди шартномасини тузиш ваколати бўлмаганлиги, мазкур даъво талаби бўйича даъво муддати ўтиб кетганлиги сабабли, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган қарздор вилоят филиали ва Келес филиали суд мажлисида вакилларининг иштирокини таъминламадилар. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими вилоят филиали ва Келес филиалига гибрид почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни вилоят филиали ва Келес филиали вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Тарафлар вакиллари тушунтиришлари, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвонинг қўшимча жавобгар вилоят филиали ва Келес филиалига нисбатан қисмини иш юритишдан тугатишни, даъво муддати қўллаш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Даъво аризасида “вилоят филиали ва Келес филиали қўшимча жавобгарлар сифатида кўрсатилган. ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли низолар келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг субъектли таркиби белгиланган. У энг аввало, юридик шахсларни ва юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқароларни ҳамда ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган ишлар бўйича жисмоний шахсларни ўз ичига олади. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сон қарорининг 10-бандининг учинчи хатбошисида шуни назарда тутиш керакки, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмас ва ишончнома асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат қилади деб тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасида жавобгар сифатида банк, вилоят филиали ва Келес филиалига кўрсатилганлиги, филиал юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан киритилган даъволар судга тааллуқли эмаслиги, даъвода юридик шахс ҳам жавобгар сифатида кўрсатилганлигини инобатга олиб, даъвонинг вилоят филиали ва Келес филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатишни лозим топади. Жавобгар даъво талабига нисбатан даъво муддатини қўллаш юзасидан судга оғзаки мурожаат қилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг бешинчи қисмига кўра, давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш юритадилар. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 149-моддасига кўра, даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. ФКнинг 150-моддасига асосан, умумий даъво муддати — уч йил. ФК 153-моддасининг иккинчи-учинчи қисмларига мувофиқ, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. ФК 154-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 19 июндаги 282-сонли қарори 8-бандининг иккинчи хатбошисида қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозим. Аризанинг оғзаки билдирилганлиги, албатта, муҳокама қилиниши ва бу ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши кераклиги, 8.1-бандида судларга тушунтирилсинки, даъво аризаси юзасидан берилган фикр-мулоҳазада билдирилган талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги билан бир қаторда бошқа асослар ҳам кўрсатилиб, билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этиш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ёки иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган бўлса ҳам, уни даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза сифатида қабул қилиш лозимлиги, 10-бандининг иккинчи хатбошисида даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво рад қилинган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида низодаги тараф даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берганлигини баён қилиши ва ушбу муддат ўтганлигини асослаши кераклиги, 11-бандининг иккинчи хатбошисида билдирилган талаб бўйича даъво муддатини ҳисоблашда шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини қачон билган ёки билиши лозим бўлган кунни аниқлаш муҳим аҳамиятга эгалиги кўрсатилган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг даъво талабига нисбатан даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризани муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида шартнома 2017 йил 23 июнда тузилганлиги, даъвогардан пул маблағлари 2017 йил 27 июнда Келес филиалига ҳисобига ўтказилганлиги, низоли транспорт воситалари кредит шартномаси бўйича таъминотга қўйилмаганлиги, олди-сотди шартномаси бўйича пул маблағлари ўтказиб бергандан сўнг Келес филиали транспорт воситаларини даъвогарга тақдим этиши лозим бўлганлиги, даъвогар судга даъво тақдим этгунига қадар судга мурожаат қилиши ҳақидаги талабномадан ташқари, банк ва унинг филиалларига мурожаат қилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этмаганлиги, банк томонидан кредит қарздорлиги бўйича талабдан “Туронбанк” АТБ фойдасига воз кечганлиги, у бўйича кредит тўловлари амалга ошириб келинаётганлиги сабабли, даъво муддати ўтмаганлиги тўғрисидаги даъвогарнинг важлари асоссиз эканлиги, Келес филиали томонидан транспорт воситалари тақдим этилмаганидан сўнг, даъвогар ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлигини билганлиги ёки билиши лозим бўлганлиги, қонунчиликда белгиланган уч йиллик даъво муддати ўтганлиги, мазкур талаб даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар доирасига кирмаслигини инобатга олиб, жавобгарнинг даъво талабига нисбатан даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПК 114-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ, молмулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича — шу мол- мулкнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда даъво баҳоси аниқланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а”-“г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлашлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасида транспорт воситаларини олиб бериш мажбуриятини юклаш сўралган бўлиб, ўз моҳиятига кўра даъвогар 172 769 914 сўмга қийматидаги транспорт воситаларини олишни талаб қилинаётганлиги, бундай ҳолда талаб мулкий хусусиятга эгалиги, даъвогар 1 680 000 сўм давлат божи тўлаганлиги, даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти эканлиги, 1 727 699,14 сўм давлат божи тўланиши лозим бўлганлигини инобатга олиб, даъвогардан республика бюджети фойдасига 47 669,14 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар томонидан тўланган 1 680 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 110, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвонинг “АТ “УУУ” Тошкент вилоят филиали ва АТ “УУУ” Келес филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. АТ “УУУ”нинг даъво муддатини қўллаш аризаси қаноатлантирилсин. Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 47 699,14 сўм давлат божи ундирилсин. “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 1 680 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов