← Назад
Решение #496442 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 108 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8513-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида)
2023 йил 11 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов,
судья ёрдамчиси Х.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“ЙЙЙ” акциядорлик инновация тижорат банкининг жавобгар “ЦЦЦ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 26 100,44 евро асосий қарз
қолдиғи, 4 349,33 сўм евро муддати ўтган кредит қарздорлиги, 323,76 евро
муддати ўтган фоиз қарздорлиги, жами 30 773,53 евро миқдоридаги
кредит қарздорлик суммасини ундриш, ундирувни жавобгарга тегишли
бўлган тарафлар томонидан 20 000 евро сумга нисбатан 248 363 200 сўмга
баҳоланган, Янгийўл ТРИБ томонидан 02.07.2019 йилда берилган AAF
0956802-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан
2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами №180657100767, кузов
рақамсиз, шасси рақами LZZ5BLSDXJW417559, ранги бошқа бело-зелёний,
HOWO ZZ5257GJBN3847C русумли, давлат рақам белгиси 10 559 TBA
бўлган транспорт воситасига, тарафлар томонидан 40 000 евро сўмга
нисбатан 496 726 400 сўмга баҳоланган, Янгийўл ТРИБ томонидан
21.02.2022 йилда берилган AAF 4090772-сонли транспорт воситасини қайд
этиш гувоҳномасига асосан 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель
рақами
№1419F082548,
кузов
рақамсиз,
шасси
рақами
LZGJLNT41KX004556, ранги сариқ золотой, SHANNXI SHAKMAN
SX3258DR384 русумли, давлат рақам белгиси 10 412 FCA бўлган транспорт
воситасига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили ППП (2023 йил 4 январдаги 03/41-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
A Н И Қ Л А Д И:
“ЙЙЙ” акциядорлик инновация тижорат банки (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан
буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)
ҳисобидан
26 100,44 евро асосий қарз қолдиғи, 4 349,33 сўм евро муддати ўтган кредит
қарздорлиги, 323,76 евро муддати ўтган фоиз қарздорлиги, жами
30 773,53 евро миқдоридаги кредит қарздорлик суммасини ундриш,
ундирувни жавобгарга тегишли бўлган тарафлар томонидан 20 000 евро
сумга нисбатан 248 363 200 сўмга баҳоланган, Янгийўл ТРИБ томонидан
02.07.2019 йилда берилган AAF 0956802-сонли транспорт воситасини қайд
этиш гувоҳномасига асосан 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами
№180657100767, кузов рақамсиз, шасси рақами LZZ5BLSDXJW417559, ранги
бошқа бело-зелёний, HOWO ZZ5257GJBN3847C русумли, давлат рақам белгиси
10 559 TBA бўлган транспорт воситасига, тарафлар томонидан 40 000 евро
сўмга нисбатан 496 726 400 сўмга баҳоланган, Янгийўл ТРИБ томонидан
21.02.2022 йилда берилган AAF 4090772-сонли транспорт воситасини қайд
этиш гувоҳномасига асосан 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами
№1419F082548, кузов рақамсиз, шасси рақами LZGJLNT41KX004556, ранги
сариқ золотой, SHANNXI SHAKMAN SX3258DR384 русумли, давлат рақам
белгиси 10 412 FCA бўлган транспорт воситасига қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низо юзасидан
тарафлар ўртасида 2023 йил 7 сентябрда медиатив келишув
тузилганлигини, даъвогар судга даъво ариза киритишда тўлаган почта
харажатини ўз зиммасида қолдиришини билдириб, даъвони кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
гибрид ва электрон почта орқали хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг
тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи
бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан
эътиборан уч кун ўтган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170, 171-моддалари талабларига кўра,
ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги хужжатлар ҳамда тарафлар томонидан тақдим қилинган
медиатив келишув билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвогарнинг даъвосини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 131-моддасида тарафлар низони медиатив келишув
битимини тузиб ҳал этиши, медиатив келишув битими даъво тартибидаги
ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг
15-моддасида медиация низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд
ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага)
киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкинлиги,
29-моддасида эса медиация тартиб-таомилини амалга ошириш
натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни
бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган
тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилиши,
медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб,
ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда
тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилиши, медиатив келишув
бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб
судга мурожаат этишга ҳақли эканликлари белгиланган.
Мазкур иқтисодий ишни кўриш жараёнида тарафлар ўзаро келиб
чиққан низони профессионал медиатор Карабаев Адхам Бахриддинович
кўмагида медиация орқали ҳал қилишган бўлиб, улар ўртасида 2023 йил
7 сентябрда медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
ИПКнинг 108-моддасига кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи
шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат
божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
ИПКнинг 109-моддасида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун
асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар
судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга
ҳақли эканлиги белгиланган.
Шунга кўра, суд тарафлар медиатив келишувга эришганликлари
боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар вакилининг
почта харажатини даъвогар зиммасида қолдириш тўғрисидаги
тушунтиришни инобатга олиб, даъво аризаси киритишда даъвогар
томонидан тўланган 33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-моддасининг 53-банди, 108, 127-128, 170-171,
195-196-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
“ЙЙЙ” акциядорлик инновация тижорат банки томонидан тўланган
33 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Р.Хусанов