← Назад
Решение #496484 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 16 | — | law | |
| амда | 19 | — | law | |
| нинг | 215 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| онуни | 13 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8655-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 сентябрь
4-1101-2301/8655-сонли иш
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи AAAнинг жавобгар SSSнинг FFFдаги “Ёғочдан тайёрланган халқ
ҳунармандчилиги
маҳсулотлари”
цехи
фаолиятини
тўхтатиш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи
вакили ZZZ (2023 йил 11 сентябрдаги 01/2208-сонли ишончнома билан),
жавобгар вакили XXX (тадбиркор)ларнинг иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
AAA (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Зангиота
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, SSS
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг фаолиятини
тўхтатишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан ўзига тегишли
Тошкент вилояти, FFF манзилида жойлашган хонадонида санитария
қоидалари ва нормаларига риоя этмаган ҳолда “Ёғочдан тайёрланган
халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бўяш”
фаолияти билан шуғулланиб келиши, турли зарарли моддалар, нохуш
ҳид чиқиши сабабли аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётганлиги,
санитария қоидалари ва нормалари талабларига кўра бундай фаолият
тури билан шуғулланиш учун ишлаб чиқариш аҳоли яшаш ҳудудидан
100 метр ҳимоя минтақаси сақлаши лозимлигини билдириб, аризани
қаноатлантиришни ҳамда жавобгарнинг фаолиятини тўхтатишни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ариза талабига қисман эътироз
билдириб, тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиш шарт эмаслиги,
ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш давом эттирилиб,
бўяш ишларини бошқа жойда олиб бориш мумкинлигини таъкидлаб,
аризани рад қилишни сўради.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
аризачи ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент вилояти, Тошкент
тумани, Карвон йўли, 1а-уйда истиқомат қилувчи фуқаро VVV
жавобгарнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида экология ва
санитария талаблари нормаларини жидий равишда бузаётганлиги,
атмосфера ҳавосига турли зарарли моддалар тарқалаётганлиги,
натижада аҳоли орасида аллергик ва соматик касалликлар келиб
чиқаётганлиги ҳолати юзасидан шикоят келиб тушган.
Мазкур шикоят асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг 2023 йил 9 августдаги
ТМ-00-06180-сонли хати ҳамда аризачининг 2023 йл 12 августдаги
6-сонли буйруғи асосида жавобгарнинг фаолияти юзасидан Ўзбекистон
Республикаси “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги
тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган
0350-17-сонли СанҚиН “Санитарные нормы и правила по охране
атмосферного воздуха населенных мест Республики Узбекистан”
нормалари, 0346-17-сонли СанҚиН “Санитарные правила и нормы для
предприятий и производств частной формы собственности и
индивидуальной деятельности” нормалари, 0293-11-сонли СанҚиН
“Гигиенические
нормативы
перечень
предельно
допустимых
концентраций (ПДК) загрязняющих веществ в атмосферном воздухе
населенных мест на территории Республики Узбекистан” нормаларига
риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган.
Текширишда жавобгар ўз хонадонининг 320 кв.метр биносида
“Ёғочдан тайёрланган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларини ишлаб
чиқариш ва бўяш” фаолияти билан шуғулланиб келиши, ишлаб чиқариш
цехи аҳоли яшаш ҳудудидан тахминан 5-8 метр оралиқда
жойлашганлиги, бўяш ишлари олиб бориладиган хонада вентиляция
тизими ташкил этилганлиги, бироқ махсус фильтр мосламалар
ўрнатилмаганлиги, иш жараёнида ҳосил бўладиган ёғоч чиқиндиларни
йиғиш учун махсус чиқинди идишлар ўрнатилмаганлиги, ишчи
ходимлар махсус кийим-бош билан тўлиқ таъминланмаганлиги,
жавобгар томонидан дезинфекция, дератизация ва дезинсекция
тадбирларини ўтказиш учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар
тузилмаганлиги аниқланган ва бу ҳақда 2023 йил 16 августда жавобгар
иштирокида далолатнома тузилган. Далолатномада “Аҳолининг
санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунининг
16-моддаси ҳамда 19-моддаси талаблари ижроси таъминланмаганлиги
кўрсатилган.
“Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги
Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош
давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган 0350-17-сонли СанҚиН
“Санитарные нормы и правила по охране атмосферного воздуха
населенных
мест
Республики
Узбекистан”
қоидаларининг
6.1.5-боби, IV-синфи, 6-банди бўйича жавобгарнинг санитария ҳимоя
минтақаси аҳоли яшаш жойидан 100 метр бўлиши талабига риоя
этилмаганлиги боис аризачи судга ариза билан мурожаат қилган ва
жавобгарнинг фаолиятини тўхтатишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли
Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик
субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали
қўлланилиши тартиби жорий этилган.
Ўзбекистон республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 215-моддасига кўра ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга
назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд
мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг
содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари
бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат
қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-банди мазмунига кўра,
фаолият тўхтатиб туриладиган муддат, фаолият қандай шартлар
бажарилгунига қадар тўхтатиб турилаётганлиги ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган талаб қаноатлантирилган
тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида кўрсатилиши
кераклиги белгиланган.
"Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасида юридик шахслар ва
якка тартибдаги тадбиркорлар: аҳолининг санитария-эпидемиологик
осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек давлат санитария
назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг қарорлари ва
кўрсатмалари талабларини бажариши; юқумли ва паразитар
касалликлар пайдо бўлган тақдирда уларни бартараф этиш мақсадида
санитария-гигиена тадбирларини ва эпидемияга қарши тадбирларни
ишлаб чиқиши ҳамда амалга ошириши; ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш
ҳамда аҳолига реализация қилиш пайтида маҳсулотнинг, шунингдек
бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг хавфсизлигини
таъминлаши; маҳсулотни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва аҳолига
реализация қилиш, ишларни бажариш ҳамда хизматларни кўрсатиш
пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
риоя этиши; аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига
таҳдид солувчи авария вазиятлари, технологик жараёнларнинг
бузилишлари тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига,
давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларга ишончли
ахборот тақдим этиши шартлиги белгиланган.
Мазкур Қонуннинг 19-моддасида юридик ва жисмоний шахслар
объектларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш, корхоналарни
техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда ишга тушириш
пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига
риоя этиши шартлиги белгиланган.
“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекисон
Республикаси Қонунининг 13-моддасида атмосфера ҳавосига доимий ва
кўчма ифлослантирувчи манбалардан ифлослантирувчи моддалар
чиқарилишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш
билан боғлиқ бўлган фаолият маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатларига
мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб турилиши,
зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган
тақдирда эса, тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг
фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан фавқулодда вазиятлар,
эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа реал хавф
юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп
бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно) ёки
тугатиш суд тартибида амалга оширилиши белгиланган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ташкилотлар ва
фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар кўриб чиқилаётганда, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун
асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган
зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд ариза талабини муҳокама қилиб,
аризачининг важлари асослилиги эканлиги, жавобгар томонидан
зарарли ишлаб чиқариш фаолияти аҳоли яшаш ҳудудига ҳимоя
минтақаси
сақланмай
жойлаштирилганлиги
боис
аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
талабига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган.
Юқоридагиларга кўра, суд иш бўйича давлат божи ундирмасликни,
ариза киритилишида аризачи томонидан тўланган 33 000 сўм почта
харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 217, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
5
тайёрланган халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва
бўяш” (плинтус ва ёғоч эшиклар учун қўшимча маҳсулотлар ишлаб
чиқариш ва бўяш) цехининг фаолияти тўхтатилсин.
SSS ҳисобидан AAA фойдасига 33 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
SSS томонидан фаолиятнинг тўхтатиб туришга сабаб бўлган
ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, AAA томонидан тақдим
этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида SSSнинг фаолияти
тиклансин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 кун муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
С.Солиев