Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8522 Дата решения 11.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Маржон тола сервис фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Нурли диёр дархон масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1174409 Claim ID 3634309 PDF Hash 481cf2a7e6e9585b... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8522-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, ЦЦЦ вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар “ННН” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 66 000 000 сўм асосий қарз, 33 000 000 сўм пеня, жами 99 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Наманган вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили У.Н.Акбаров (2023 йил 10 августдаги 01/04-1040-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги (кўмаклашувчи суд Наманган туманлараро иқтисодий суди, ВКС ходими А.Хошимов) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “ННН” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 5 мартда 122-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра сотувчи (даъвогар) баҳоси ҳар бирининг 750 сўм бўлган 280 000 дона, умумий суммаси 210 000 000 сўм тут кўчатини харидор (жавобгар)га етказиб бериш, харидор эса маҳсулотлар қийматини тўлаш мажбуриятини оладилар. Шартномани ижро этиш юзасидан даъвогар томонидан жами 210 000 000 сўмлик тут кўчатлари етказиб берилган. Жавобгар мазкур шартнома бўйича даъвогардан олган 210 000 000 сўмлик маҳсулот учун 144 000 000 сўм тўловни амалга ошириб, 66 000 000 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогар 2023 йил 24 июлда жавобгарга қарздорликни қоплаш юзасидан талабнома юборган. Жавобгар томонидан шартнома бўйича ўзи зиммасига олган мажбуриятларни бажармаганлиги сабабли низо юзага келиб, ЦЦЦ вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “ННН” фермер хўжалиги манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 66 000 000 сўм асосий қарз, 33 000 000 сўм пеня, жами 99 000 000 сўм ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 августдаги ажрими билан Наманган тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими (бундан буён матнда бўлим деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъвогар жавобгарга маҳсулот етказиб берганлиги, жавобгар шартномада белгиланган муддатларда маҳсулот тўловини амалга оширмаганлиги, тарафлар ўртасидаги шартнома бўлимда рўйхатдан ўтмаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар суд мажлисини вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда гибрид ва электрон почта орқали хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, низони ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари иштирокисиз мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этувчи шахс вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини қаноатлантирилганлигига мутаносиб равишда жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 465-моддасига мувофиқ контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади. ФКнинг 449-моддасида сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозимлиги белгиланган. Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгарга маҳсулот етказиб берганлиги ўз тасдиғини топганлиги, жавобгар томонидан қабул қилинган маҳсулот учун тўловларни амалга оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 66 000 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъво аризасида 33 000 000 сўм пеня ундириш ҳам сўралган. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида унинг амал қилиши доираси белгиланган бўлиб, унга мувофиқ Низом қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш билан шуғулланувчи, механизациялашган ишларни бажарувчи, хўжаликларга сервис, агрокимё, агротехника хизматлари ва хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатувчи тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида тузилган контрактация шартномаларига (уларда давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш мавжудлигидан қатъи назар), моддий-техника ресурслари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартномаларга татбиқ этилади. Шу Низомнинг 5-бандида хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши кераклиги белгиланган. Бироқ тарафлар ўртасида имзоланган шартнома Низом талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилмаган. Юқоридагиларга кўра, суд, тарафлар ўртасидаги шартнома юқоридаги Низом талабига зид равишда қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилмаганлиги, бундай ҳолатда даъвогар амалда етказиб берган маҳсулотининг қийматидан бошқа мулкий санкцияларни қўллашни талаб қилишга ҳақли эмаслигидан келиб чиқиб, даъвонинг пеня ундириш талабини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисми талабига кўра, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад этилган талабларига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли Қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқлар берилган. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, даъво талаби қисман қаноатлантирилганлиги, даъвогар давлат божидан озод қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 1 320 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундиришни, даъвонинг рад этилган пеня ундириш талаби бўйича эса давлат божи ундирилмайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ННН” фермер хўжалиги фойдасига 66 000 000 сўм асосий қарз, 33 000 сўм почта харажати, жами 66 033 000 сўм ундирилсин. 5 Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1 320 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. У.Р.Хусанов