Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8639 Дата решения 11.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение KRAS NET SERVIS масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый INSOF масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1174411 Claim ID 3643688 PDF Hash ba64b15c938b1d9a... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 419-моддаси ФКнинг 419 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 446-моддаси ФКнинг 446 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8639-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 14 017 798 сўм асосий қарз, 4 690 499 сўм пеня, 851 200 сўм жарима, 19 559 497 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари ИИИ (раҳбар), ТТТ (2023 йил 6 июлдаги ишончномага асосан), МММ (2023 йил 7 сентябрдаги ишочномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 6 январда 3-сонли шартнома тузилиб, жавобгар даъвогарга бетондан қилинган қудуқларни етказиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар тарафлар ўртасидаги 3-сонли шартномага асосан 2023 йил 7 январда жавобгарга 12 768 000 сўм пул маблағларини ўтказиб берган. Мазкур шартнома бўйича жавобгар даъвогарга 8 512 000 сўм қийматидаги маҳсулотлар етказиб берган бўлиб, бу ҳақда 2023 йил 21 февралда тарафлар ўртасида 34-сонли ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳамда 4 256 000 сўм қийматидаги маҳсулотларни етказиб бермаган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2023 йил 8 февралда 21-сонли шартнома тузилиб, жавобгар шағал (шебень) етказиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар тарафлар ўртасидаги 21-сонли шартномага асосан 2023 йил 9 февралда жавобгарга 2 024 996,40 сўм пул маблағларини ўтказиб берган. Жавобгар 21-сонли шартнома ижроси юзасидан даъвогарга 899 998,40 сўм қийматидаги шағал етказиб берган бўлса-да, бу ҳақда даъвогарга ҳисобварақ-фактура тақдим этмаган ҳамда 1 124 998 сўм қийматидаги маҳсулотни бермаган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2023 йил 20 февралда 25-сонли шартнома тузилиб, жавобгар даъвогарга бетондан қилинган қудуқларни етказиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар тарафлар ўртасидаги 25-сонли шартномага асосан 2023 йил 21 февралда жавобгарга 4 000 000 сўм пул маблағларини ўтказиб берган бўлса-да, жавобгар мазкур шартнома бўйича даъвогарга маҳсулотлар етказиб бермаган. Тошкент вилояти Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ходими томонидан 2023 йил 5 апрелда даъвогар томонидан Янгийўл тумани “Кирсадоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган ичимлик суви объектини ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан тузилган 1368-сонли ёзма кўрсатмасининг 2-бандида қурилиш объектини барпо қилишга олиб келинган қудуқ ва қопқоқларнинг сертификати тақдим этилмаганлиги, қудуқлар қалинлиги 75-80 мм эканлиги, қопқоқлар 150 мм қалинлик ўрнига 95-10 мм ташкил этиши қайд этилиб, ушбу материалларни алмаштириган ҳолда сертификатини олиш кўрсатмаси даъвогарга берилган. Даъвогар ходимлари томонидан 2023 йил 6 апрелда далолатнома тузилиб, жавобгар томонидан олиб келинган маҳсулотлардан 3 дона қудуқ ва 3 дона қопқоқ брак эканлиги, бундан ташқари 4 дона қудуқ ва 4 дона қопқоқнинг қалинлиги стандартга жавоб бермаслиги, жавобгар ушбу маҳсулотларга сертификат тақдим этишдан бош тортганлиги кўрсатилган. Даъвогар 2023 йил 14 апрелда Янгийўл туман ҳокимлиги, прокуратураси ва Тошкент вилояти Қурилиш соҳасидаги назорат инспекциясига жавобгар томонидан сифатсиз маҳсулот тақдим этилганлиги, маҳсулотни алмаштириб беришдан бош тортганлиги, сертификатларни тақдим этмаганлиги кўрсатилган. Даъвогар 2023 йил 10 июлда жавобгар шартномалар бўйича қарздорлик, пеня ва жаримларни тўлаш юзасидан талабнома юборган. Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганилги сабабли тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 14 017 798 сўм асосий қарз, 4 690 499 сўм пеня, 851 200 сўм жарима, 19 559 497 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар билан 3 та маҳсулот етказиб бериш шартномалари тузилганлиги, мазкур шартномалар бўйича жавобгарга олдиндан тўловлар амалга оширилганлиги, 21-сонли шартнома бўйича 12 768 000 сўм тўланган бўлса-да, жавобгар фақат 8 512 000 сўмлик маҳсулот етказиб берганлиги, ушбу маҳсулотларнинг 4 636 800 сўмлик қисми сифатсиз, стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланганлиги, бу ҳақда жавобгарга бир неча марта оғзаки ва ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилинганлиги, жавобгар маҳсулотларни алмаштириб бериш ва сертификатини тақдим этишдан бош тортганлиги, қурилиш объектида қудуқ ва қопқоплар турганлиги, аҳоли норозилигини келтириб чиқариб, сифатсиз маҳсулотларни ташлаб юборганликлари, 21-сонли шартнома бўйича 2 024 996,40 сўм ўтказилган бўлса-да, 1 124 998 сўмлик маҳсулотлар берилмаганлиги, 25-сонли шартнома бўйича 4 000 000 сўм ўтказиб берилган бўлиб, ушбу шартнома бўйича маҳсулот берилмаганлиги, тўлови амалга оширилиб, етказиб берилмаган маҳсулотлар қиймати ва унга пеня ҳисобланганлиги, 4 636 800 сўм сифатсиз маҳсулот бўйича тўлов ва 20 фоиз миқдорида 851 200 сўм жарима ундирилиши лозимлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этувчи даъвогар вакили тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъво аризасида жами 14 017 798 сўм асосий қарз, шундан 9 380 998 сўм олдиндан тўлов ва 4 636 800 сўм сифатсиз маҳсулот учун тўловни қайтариш талаби мавжуд. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. ФК 420-моддасининг учинчи қисмига кўра, олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 446-моддасига мувофиқ, сотиб олувчи (олувчи) шартномага мувофиқ етказиб берилган товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим. Сотиб олувчи (олувчи) ўзи қабул қилган товарни қонунчиликда, маҳсулот етказиб бериш шартномасида ёки иш муомаласи одатларида белгиланган муддатда кўздан кечириши лозим. Сотиб олувчи (олувчи) худди шу муддатда қабул қилинган товарларнинг миқдори ва сифатини қонунчиликда, маҳсулот етказиб бериш шартномасида ёки иш муомаласи одатларида белгиланган тартибда текшириши ва товарнинг аниқланган номувофиқликлари ва камчиликлари тўғрисида товар етказиб берувчини дарҳол ёзма равишда хабардор қилиши лозим. Етказиб берилган товарлар транспорт ташкилотидан олинган тақдирда сотиб олувчи (олувчи) товарларнинг транспорт ва юк ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текшириши, шунингдек бу товарларни транспорт ташкилотидан белгиланган қоидаларга риоя этган ҳолда қабул қилиши лозим. Худди шундай тушунтириш, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Сифати тегишли даражада бўлмаган маҳсулот (товар)ларни етказиб бериш билан боғлиқ низоларни ҳал этиш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2007 йил 28 декабрдаги 174-сонли Пленум қарорининг 3-бандида ҳам берилган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга кўра, даъвогар олдиндан тўлови амалга оширилган маҳсулотлар жавобгар томонидан етказиб берилмаганлиги сабабли, тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эканлиги, сифатсиз деб кўрсатилаётган 4 636 800 сўм қийматидаги маҳсулотлар бўйича Қурилиш назорат инспекцияси ходимининг ёзма кўрсатмаси бўлса-да, даъвогар маҳсулотларни қабул қилиш жараёнида уларни қалинлиги талабларга жавоб бермаслиги юзасидан текшириши, бу ҳақда жавобгарга ёзма хабар бериши лозим бўлганлиги, даъвогар маҳсулотларни жавобгарга қайтариш ўрнига уларни ташлаб юборганлиги, уларнинг сифати ва стандартларга жавоб беришини текшириш имконияти мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 9 380 998 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъвода 4 690 499 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 3.1-бандларида материал етказиб бериш кечикканда, етказиб берувчи кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида пеня тўлаши, бироқ пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган материаллар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан даъвогарга маҳсулот етказиб бериш мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, олдиндан амалга оширилган тўловнинг маҳсулот етказиб берилмаган қисмини қайтариш чораларини кўрмаганлигини инобатга олиб, пеня ундириш даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 4 690 499 сўм пеня ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида 851 200 сўм жарима ундириш сўралган. ФК 261-моддасининг иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун 26моддасининг биринчи қисмига асосан, агар етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар сифати, ассортименти ва нави бўйича стандартлар, техник шартлар, намуналарга (эталонларга) қонунчиликда ёки хўжалик шартномасида белгиланган бошқа мажбурий шартларга мос келмаса, сотиб олувчи (буюртмачи) товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, етказиб берувчидан (пудратчидан) сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар (ишлар ва хизматлар) қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундириб олишга, агар товарлар (ишлар ва хизматлар) ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган суммани белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар етказилган маҳсулотлар сифатсиз эканлигини исботлаб бермаганлиги, бундай ҳолатда жарима талаб қилиш ҳуқуқи мавжуд эмаслигини инобатга олиб, жарима ундириш даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд 19 559 497 сўмлик даъво талабларининг 5 488 000 сўм қисми асоссиз бўлганлиги сабабли қаноатлантириш рад этилганлиги, давлат божи олдиндан тўланмаганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 281 429,94 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати, даъвогардан республика бюджети фойдасига 109 760 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 9 380 998 сўм асосий қарз, 4 690 499 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами 14 104 497 сўм ундирилсин. “ВВВ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 281 429,94 сўм давлат божи ундирилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 109 760 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов