Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8687 Дата решения 11.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MUSAFFO OBI HAYOT масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Lucky Players Man масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1174408 Claim ID 3663757 PDF Hash 68cae8de11981ff9... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 474-моддаси ФК 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8687-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 919 084,15 сўм асосий қарз, 1 459 542 сўм пеня, жами 4 378 626,15 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ИИИ (2023 йил 1 январдаги 09-08/23сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 25 ноябрда 15519-сонли сув таъминоти ва оқава хизматлари кўрсатиш шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 24 январда тузилган далолатномада ушбу жойда жавобгар фаолият олиб бораётганлиги, абонент шаҳар сув тармоғидан фойдаланаётганлиги, Д-20 мм сув ҳисоблагичи ишламаётганлиги, абонентга уч куч муддат ичида ҳисоблагични олдинги фойдаланувчиси фуқаро Ф.Каримовдан жавобгар номига қайтадан рўйхатдан ўтказиш, 30 кун ичида ҳисоблагични таъмирлаш ёки алмаштириш, қарздорликни бартараф этиш топширилган. Жавобгар томонидан сув ҳисоблагични алмаштириш бўйича кўрсатма бажарилмаган. Даъвогар формула асосида 2022 йил 24 декабрдан 2023 йил 1 январгача жавобгарга 1 228 752 сўм қарздорлик ҳисобланган. Шунингдек, жавобгар фойдаланилган сув учун 1 459 542 сўм асосий қарзи юзага келган. Даъвогар 2022 йил 14 декабрда жавобгарга мавжуд қарздорлик тўлаш юзасидан талабномалар юборган. Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 2 919 084,15 сўм асосий қарз, 1 459 542 сўм пеня, жами 4 378 626,15 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қисман қўллаб қувватлаб, ҳисоблагич ва формула бўйича ҳисобланган қарздорлик асосли эканлиги, бироқ пеня ҳисоблашда асосий қарздан ташқари, формула асосида ҳисобланган қарздорликдан ҳам ҳисобланганлигини билдириб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Палата суд муҳокамасини вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128, 170, 172-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар ва палата вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Даъвогар вакилининг тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) нинг 68-банди ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбобининг ишламаётганлиги аниқланса ёки унинг иш тартибига рухсатсиз аралашилган ёки пломбалари узилган бўлса, ушбу ҳолатга аниқлик киритилган ҳолда далолатнома тузилади ҳамда ИСКХ ташкилоти томонидан истеъмолчига (субистеъмолчига) сувни ҳисобга олиш асбобини 30 кун мобайнида навбатдан ташқари текширувдан ўтказишга кўрсатма беради. Муддат кўрсатма тақдим этилган санадан бошлаб ҳисобга олинади. Берилган кўрсатма 30 кун муддатда бажарилмаган тақдирда I гуруҳ истеъмолчилари тўловларни ушбу Қоидалар 87-бандининг «а» кичик бандига кўра, II ва III гуруҳ истеъмолчилари эса 87-банднинг «б» кичик бандига кўра амалга оширадилар ва бу ҳолат сувни ҳисобга олиш асбобидаги камчиликлар бартараф этилмагунгача ёки янги сувни ҳисобга олиш асбоби ўрнатилмагунгача давом этади. 3 истеъмолчилари учун сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган сув миқдори асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан амалга оширилади: М — 0,60-0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти; F — суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички диаметр бўйича), м2 ; g — 9,8 м/секунд2 га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги; Н — сув тақсимоти ёки коммунал сув тармоғига уланиш жойидаги сувнинг бир метрдаги босими; t — ойнинг календарь кунлари, 24 соат мобайнидаги секундлардаги вақт. Қоидаларнинг 83-бандида мулк эгаси ўзгарганда янги мулкдор сувни ҳисобга олиш асбобини қайта рўйхатдан ўтказиши шарт. Сувни ҳисобга олиш асбоби қайта рўйхатдан ўтказилмаган ҳолатларда II ёки III гуруҳ истеъмолчилари ёзма огоҳлантирилиб, сувни ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичлари ўзаро ҳисоб-китоблар учун қабул қилинмайди. Ҳисоб-китоб ушбу Қоидалар 87-бандининг «б» кичик банди бўйича амалга оширилади. Қоидалар 115-бандининг биринчи хатбошисида объект эгаси ўзгарганда истеъмолчи чиқиб кетишидан 7 кун аввал мавжуд қарзларини узиб, бу ҳақда ИСКХ ташкилоти билан далолатнома имзолаши шарт. Истеъмолчи чиқиб кетгач, сувни ҳисобга олиш асбоби, пломбаларнинг бутлиги ва қопланмаган дебитор қарздорлик учун жавобгарлик объектнинг янги эгаси зиммасига юкланади. Қоидалар 108-бандининг иккинчи хатбошисида барча гуруҳ истеъмолчилари ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан фойдаланилган ичимлик суви ва формула асосида ҳисобланган қарздорликни ундириришни талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги, бундай ҳолатда жавобгар Қоидалар талабига кўра, олдинги абонент қарздорлигини ўз зиммасига олиши, ҳисоблагични текшириш чоралари жавобгар томонидан ўз вақтида кўрилмаганлиги, фойдаланилган ичимлик суви учун қарздорлиги мавжудлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2 919 084,15 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъво аризасида 1 459 542 сўм пеня ундириш ҳам сўралган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Қоидалар 108-бандининг учинчи хатбошисида тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун — юридик шахслар 0,4 фоиз, жисмоний шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлайдилар. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан пеняни асосий қарз суммасининг 50 фоизи миқдорида келиб чиқиб ҳисоблаганлиги, асосий қарздорликнинг 1 228 752 сўми формула асосида ҳисобланган қарздорлик эканлиги, унга нисбатан пеня кўринишида жавобгарлик чораси қўлланилиши белгиланмаганлиги, шунга кўра пеня талабининг 614 376 сўм қисми асоссиз эканлигини инобатга олиб, пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 845 166 сўм пеня ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Респбуликаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-банди “а” кичик бандида даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ундирилиши белгиланган. 5 Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризаси қисман қаноатлантирилганлиги, бундай ҳолда олдиндан тўланмаган давлат божи тарафлар ўртасида қаноатлантирилган ва қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши лозимлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 283 696,87 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати, даъвогардан республика бюджети фойдасига 46 303,13 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2 919 084,15 сўм асосий қарз, 845 166 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати, жами 3 797 250,15 сўм ундирилсин. “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюжети фойдасига 283 696,87 сўм давлат божи ундирилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюжети фойдасига 46 303,13 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов