Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8686 Дата решения 11.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MUSAFFO OBI HAYOT масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Doniyor масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1174410 Claim ID 3660081 PDF Hash ea63bb7071a1bc4c... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8686-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар “ААА” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 15 802 553,35 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ИИИИ (2023 йил 1 январдаги 09-08/23-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили ТТТТ (раҳбар) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2015 йил 4 мартда 17224-сонли сув таъминоти ва оқава хизматлари кўрсатиш шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 29 декабрда тузилган далолатномада жавобгар томонидан Д-25 мм трубадан фойдаланаётган бўлса-да, Д-20 сув ҳисоблагичи ўрнатилганлиги, ҳисоблагич ишламаётганлиги (ойнаси синганлиги, назорат крани йўқлиги), жавобгарга 30 кун ичида янги ҳисоблагич ўрнатиб рўйхатдан ўтказиш ва назорат крани ўрнатиш кўрсатмаси берилган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 6 майда тузилган далолатномада олдинги берилган кўрсатма жавобгар томонидан бажарилмаганлиги, кириш даъвогарни хабардор етмаган ҳолда ёпиқ қўйилганлиги кўрсатилган. Шу сабабли, жавобгарга 2023 йил 30 январдан 1 апрелга қадар бўлган давр учун формула асосида 16 255 602 сўм қарздорлик ҳисобланган. Даъвогар 2023 йил 12 майда жавобгарга мавжуд қарздорлик тўлаш юзасидан талабномалар юборган. Жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 15 802 553,35 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниб, далолатнома бўйича қарздорлик суммаси камайтирилиб, 8 085 374 сўм қолганлиги, жавобгар қарздорлик суммаларини тўлиқ қоплаганлигини билдириб, ҳозирги кунда қарздорлик мавжуд эмаслигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни, давлат божини жавобгардан ундиришни,сўради. Суд мажлисида жавобгар даъво талабларини тан олмасдан, далолатнома бўйича қарздорлик нотўғри ҳисобланганлиги, ҳудудда сув график асосида тўлаб борилиши, шунга формула бўйича 24 соат эмас, балки 12 соат ҳисобидан келиб чиқиб ҳисобланиши лозимлиги, ҳозирги кунда қайтадан ҳисоб-китоб қилиниб, қарздорлик суммаси тўғриланганлиги, ушбу қарздорлик тўлиқ ёпилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, давлат божини даъвогардан ундиришни сўради. Ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) нинг 68-банди ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбобининг ишламаётганлиги аниқланса ёки унинг иш тартибига рухсатсиз аралашилган ёки пломбалари узилган бўлса, ушбу ҳолатга аниқлик киритилган ҳолда далолатнома тузилади ҳамда ИСКХ ташкилоти томонидан истеъмолчига (субистеъмолчига) сувни ҳисобга олиш асбобини 30 кун мобайнида навбатдан ташқари текширувдан ўтказишга кўрсатма беради. Муддат кўрсатма тақдим этилган санадан бошлаб ҳисобга олинади. Берилган кўрсатма 30 кун муддатда бажарилмаган тақдирда I гуруҳ истеъмолчилари тўловларни ушбу Қоидалар 87бандининг «а» кичик бандига кўра, II ва III гуруҳ истеъмолчилари эса 87банднинг «б» кичик бандига кўра амалга оширадилар ва бу ҳолат сувни ҳисобга олиш асбобидаги камчиликлар бартараф этилмагунгача ёки янги сувни ҳисобга олиш асбоби ўрнатилмагунгача давом этади. Қоидаларнинг 87-бандининг “б”-кичик банди II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган сув миқдори асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан амалга оширилади: М — 0,60-0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти; F — суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички диаметр бўйича), м2 ; g — 9,8 м/секунд2 га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги; Н — сув тақсимоти ёки коммунал сув тармоғига уланиш жойидаги сувнинг бир метрдаги босими; t — ойнинг календарь кунлари, 24 соат мобайнидаги секундлардаги вақт. Даъвогар судга илтимоснома тақдим этиб, қарздорлик суммаси қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 8 170 228 сўм ташкил этганлиги, шу суммадан қолган 7 632 325,35 сўм жавобгар тўлаб берганлигин, почта харажати ва давлат божини жавобгардан ундиришни сўраган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан далолатнома асосида жавобгарга қарздорлик суммасини ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилганлиги, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилганидан сўнг жавобгар тўловларни амалга ошириб, ҳозирги кунда қарздорлиги мавжуд эмаслиги даъвогар вакили тушунтириши ва хати билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Респбуликаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2-банди “а” кичик бандида даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризаси тақдим этилган 2023 йил 31 август куни жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этиб бўлинганлиги, даъво талаби суммаси қайта ҳисоб-китоб қилиниб ярми асоссиз бўлганлиги сабабли даъвогар томонидан олиб ташлаганлигини инобатга олиб, даъвогардан республика бюджети фойдасига 330 000 сўм давлат божи, даъвогар томонидан тўланган 33 000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюжети фойдасига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 33 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. 4 Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. У.Р.Хусанов