Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8305 Дата решения 11.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ZHENG FANG INVESTMENT масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Янгийўл савдо комплекси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1189880 Claim ID 3594098 PDF Hash c12f5400faaf798b... Загружено 09.04.2026 06:33 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
бандида эса ФК 116-моддаси бандида эса ФК 116 law
аролик кодексининг 114-моддаси аролик кодекси 114 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/8305-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 сентябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ..............................., судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар МЧЖ шаклидаги “...............................” хорижий корхонасининг жавобгарлар “...............................” МЧЖ ва ............................... ҳисобидан 4 050 000 000 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар “...............................” МЧЖнинг вакиллари .................... (2023 йил 14 апрелдаги 5-сонли ишончнома ва 2023 йил 14 августдаги 46-сонли адвокатлик ордери асосида), ................. (2023 йил 5 июлдаги 187-сонли ишончнома асосида), ........................ (2023 йил 14 августдаги 127-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни A Н И Қ Л А Д И: ............................... ҳокимининг 2018 йил 6 октябрдаги 481-сонли қарорининг 3-бандига мувофиқ Янгийўл шаҳрининг Регистон (аввалги А.Шерматов) ва Ниёзбош (аввалги О.Қўчқоров) кўчаларини бир-бири билан боғлаш мақсадида темир йўл устидан йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан, тасдиқланган лойиҳа асосида ............................... “Туркистон”, “Мустақиллик”, “Наврўз”, “Файзобод” маҳаллалари ҳудудида ҳамда “...............................” МЧЖ ҳудудида жойлашган турар ва нотурар объектларининг бузилиши белгиланган. Ушбу қарорнинг 4бандида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилишга тушган турар ва нотурар бино-иншоотларнинг мулкдорларига етказилган зарарларни қоплаш мақсадида компенсация тўловларини амалга ошириш, уй-жой билан таъминлаш ва ер участкаларини ажратиш бўйича комиссия таркиби 1-, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқланган. ............................... ҳокимининг 2019 йил 10 апрелдаги “............................... Самарқанд кўчасида жойлашган “...............................” МЧЖ ҳудудидаги мавжуд савдо дўконларини бузиб, тасдиқланган лойиҳа асосида қайта қурилишини лойиҳалаштиришга рухсат бериш тўғрисида”ги 295-сонли қарорига кўра “...............................” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га лойиҳалаштириш ишларига рухсат берилган. ............................... (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)нинг қайд этилган қарорлари асосида жавобгар ҳамда МЧЖ шаклидаги “...............................” хорижий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 19 февралда 1-сонли келишув битими тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга тегишли савдо дўконлари ўрнига кўп қаватли турар-жой биноларини қуриши, жавобгар томонидан бузилишга тушган мулклар баҳоланиши ҳамда даъвогарга тўлов учун тақдим этилиши, даъвогар эса ушбу пул маблағларини жавобгарнинг ҳисоб рақамига инвестор сифатида эмас, балки молиявий ёрдам пули сифатида ўтказиши лозим бўлган. Шунингдек, мазкур келишув битимида жавобгар барча компенсация тўловлари амалга оширилганидан сўнг ер майдонини бўшатиб, молиявий ёрдам ҳисобига даъвогарга тақдим этиши, ушбу ер майдонларининг даъвогар тасарруфига ўтиши бўйича барча чораларни кўриши лозимлиги, ҳар қандай ҳолатларда ҳам даъвогар томонидан жавобгарга ажратилган пул маблағлари асосида ерни бўшатиб бера олмаган тақдирда ўтказилган ёрдам пуллари жавобгар томонидан қайтарилиши белгиланган. ............................... ҳокимининг 2020 йил 26 февралдаги 47-сонли қарори билан жавобгар ҳудудида бузилган савдо дўконлари жойлашган ер майдонида Янгийўл шаҳрининг бош режасига асосан даъвогар томонидан замонавий кўп қаватли турар жой бино-иншоотлари қурилиши учун 2,42 гектар ер майдони бириктирилган ҳамда лойиҳалаштиришга рухсат берилган. Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган келишув битимига мувофиқ, 2020 йилнинг 20 февралидан 2021 йилнинг 15 февралига қадар жами 4 050 000 000 сўм миқдорида пул маблағлари жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Ўз навбатида жавобгар ушбу пул маблағларини дўконлари бузилишга тушган тадбиркорларга компенсация сифатида тўлаб берган. ............................... ҳокимининг 2021 йил 6 майдаги 144-сонли қарори билан даъвогар томонидан турар жой бино-иншоотлари қурилиши режалаштирган 2,37 гектар ер майдонининг даъвогар томонидан девор билан ўраб олинган, компенсация маблағлари тўлаб берилган ва тўлаб берилиши назарда тутилган 0,90 гектар ҳудуддан ташқари қисми, яъни 1,47 гектар ер майдони эгалик ҳуқуқи билан доимий фойдаланиш учун жавобгарга қайтарилиши, ............................... ҳокимининг 2020 йил 26 февралдаги 47-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши белгиланган. Даъвогар 2022 йил 24 февралдаги 22-сонли хат билан қўшимча жавобгарга мурожаат қилиб, кўп қаватли уйлар қурилиши ишларининг иккинчи босқичини жамиятда коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан келиб чиққан молиявий қийинчилик туфайли давом эттира олмаслиги, ер майдонини бошқа инвесторга берилишига эътироз қилмаслигини маълум қилиб, тўлаб берилган 4 050 000 000 сўм миқдоридаги компенсация пулларини қайтаришда амалий ёрдам кўрсатишни сўраган. Бироқ даъвогар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги, орада узилишлар бўлганлиги сабабли тадбиркорларнинг эътирози юзага келганлиги важлари билан жавобгар томонидан бўшатилган ер майдонлари даъвогарнинг номига ўтказиб берилмаган ёки пул маблағлари қайтариб берилмаган. Шундан кейин даъвогар 2022 йил 20 майда жавобгарга 85-сонли талабнома йўллаб, 4 050 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағларини қайтаришни сўраган. Талабнома оқибатсиз қолдирилгач, даъвогар жавобгар ҳамда қўшимча жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суднинг 2023 йил 21 августдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Тошкент вилояти Молия бошқармаси, Тошкент вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси жалб этилган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади. Бироқ судга илтимоснома йўллаб даъвогар вакили хизмат сафарида эканлиги боис суд муҳокамасида иштирок эта олмаслигини маълум қилиб, суд муҳокамасини бошқа кунга қолдиришни сўраган. Жавобгар вакиллари даъвогарнинг суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси асослантирилмаганлигини инобатга олиб, уни рад этишни сўрашди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 169-моддасининг учинчи қисмига кўра, суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. Суд, илтимосномани муҳокама этар экан, процессуал қонунчилик суд муҳокамасини бошқа муддатга қолдириш асослари бирга сонини ҳам қатъий қилиб белгилаганлиги, иш қўзғатилгач, суд муҳокамалари ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномалари асосида бир неча маротаба бошқа муддатга қолдирилганлиги, суднинг ўтган муҳокамаларида иштирок этган даъвогарнинг адвокати низо юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини судга тақдим этганлиги, қолаверса судда масофадан туриб иштирок этиш учун техник имкониятлар мавжудлиги, шунингдек ишда иштирок этувчи шахсларда процессуал ҳуқуқлар билан бир қаторда улардан оқилона фойдаланишдек мажбурият ҳам мавжудлигини назарда тутиб, суд муҳокамасини бошқа муддатга қолдиришга зарурат ва қонуний асос мавжуд эмас деб ҳисоблайди, шу боис илтимосномани рад этиб, ишни мазмунан кўришни лозим топади. Жавобгар вакиллари даъво аризасига нисбатан эътироз билдиришиб, даъвогар томонидан молиявий ёрдам сифатида ўтказиб берилган пул маблағлари компенсация тарзида дўконлари бузилиб кетган тадбиркорларга тўлаб берилганлиги, даъвогарнинг ўзи шаҳар ҳокимининг қарори билан унда қолдирилган ер майдонини ўзининг номига расмийлаштириш чораларини кўрмаганлигини таъкидлашиб, даъвони рад этишни сўрашди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган қўшимча жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламадилар. ИПК 170-моддасининг учинчи қисми талабидан келиб чиқиб, суд низони мазмунан кўриш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Суд, жавобгар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, қўшимча жавобгарни жавобгарликдан озод қилишни, суд харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 19 февралда 1-сонли келишув битими тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга тегишли савдо дўконлари ўрнига кўп қаватли турар-жой биноларини қуриши, жавобгар томонидан бузилишга тушган мулклар баҳоланиши ҳамда даъвогарга тўлов учун тақдим этилиши, даъвогар эса ушбу пул маблағларини жавобгарнинг ҳисоб рақамига инвестор сифатида эмас, балки молиявий ёрдам пули сифатида ўтказиши лозим бўлган. Шунингдек, мазкур келишув битимида жавобгар барча компенсация тўловлари амалга оширилганидан сўнг ер майдонини бўшатиб молиявий ёрдам ҳисобига даъвогарга тақдим этиши, ушбу ер майдонларининг даъвогар тасарруфига ўтиши бўйича барча чораларни кўриши лозимлиги, ҳар қандай ҳолатларда ҳам даъвогар томонидан жавобгарга ажратилган пул маблағлари асосида ерни бўшатиб бера олмаган тақдирда ўтказилган ёрдам пуллари жавобгар томонидан қайтарилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сонли Қарори 3-бандининг учинчи хатбошисида бозорларнинг ҳудудида (қонун ҳужжатларига мувофиқ деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ҳудудида замонавий савдо комплексларини қуриш учун ер участкаларини ажратиш истисно қилинган ҳолда) ер участкалари ажратиб берилишига, шунингдек бозорга тегишли кўчмас мулк объектларини жисмоний ва юридик шахсларга мулк қилиб топширилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган келишув битимида пуллар инвестор сифатида эмас, балки молиявий ёрдам сифатида ўтказиб берилиши, у ўтказиб берган пул маблағлари ҳисобига бозор ҳудудида бузилишга тушган савдо дўконлари эгаларига компенсация пуллари тўланиши ҳамда кейинчалик ушбу ҳудудлар даъвогарга кўп қаватли турар-жой қурилиши учун ажратиб берилишига келишилган. “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 7-бандида суд ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини ўз ташаббуси билан ҳам қўллашга ҳақли эканлиги, 12-бандида эса ФК 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланиши, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонунчилик талабларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. Демак тарафлар ўртасида тузилган келишув битими қонунчилик талабларига зид битим ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Шундай экан даъвогар томонидан жавобгарга ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим асосида тўлаб берилган 4 050 000 000 сўм пул маблағи жавобгардан даъвогарга қайтарилиши лозим бўлади. Қўшимча жавобгар ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг субъекти ҳисобланмайди, шунга кўра даъвонинг унга оид қисмини қаноатлантириш рад этилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга 6 оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди. Даъвогар кичик бизнес субъектига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларни даъво аризасига илова қилиб, давлат божини имтиёздан фойдаланган ҳолда тўлаган. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Демак даъво қисман қаноатлантирилиб, талаб этилган пул маблағи жавобгардан ундирилганлиги, жавобгар бозор ҳудудидаги ер майдонларини бундай битимлар асосида турар-жой қуриш учун тасарруф этишга ҳақли эмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва бошқа суд чиқимлари унинг зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 169, 170, 176, 192-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: “...............................” МЧЖнинг суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилиб, “...............................” МЧЖ ҳисобидан “...............................” МЧЖ фойдасига 4 050 000 000 сўм пул маблағи, 40 500 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. ............................... жавобгарликдан озод қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. “...............................” МЧЖ томонидан даъво тақдим этишда ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш учун тўланган 82 500 сўм харажат иш бундай режимда кўрилмаганлиги боис маълумотнома асосида унга қайтарилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья ...............................