← Назад
Решение #496961 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 220 | — | law | |
| ИПКнинг | 220 | — | law | |
| нинг | 82 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| СК | 273 | — | law | |
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| ИПКнинг | 215 | — | law | |
| ИПКнинг | 222 | — | law |
Текст решения
9 405 символов
Судья: У.М.Қурбонова
4-1701-2303/7684-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 сентябрь
Андижон шаҳар
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Қурбонова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Азизовнинг котиблигида, аризачи Андижон шаҳар солиқ
инспекцияси, қарздор YO'L QURILISH LOYIHA SIFAT KLASTERI масъулияти чекланган
жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган
муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги электрон аризаси бўйича ишни аризачи вакили
А.Абдурахмонов (ишончнома асосида) иштирокида, (қарздор иштирок этмади)
Андижон шахар солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ сайёр суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Қарздор YO'L QURILISH LOYIHA SIFAT KLASTERI масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “Қарздор” деб юритилади) солиқ тўловчи сифатида Андижон
шаҳар солиқ инспекциясидан рўйҳатдан ўтган, қарздор YO'L QURILISH LOYIHA SIFAT
KLASTERI масъулияти чекланган жамияти ўрганилганда 2023-йил 2-чорак учун фойда
солиғи бўйича ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлиги сабабли,
Андижон шаҳар солиқ инспекцияси судга ариза киритиб, қарздорнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб
қўйишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, аризани кўриб
чиқиш учун суд мажлисига тайинланган, ажрим қарздорга почта алоқа бўлими ҳамда
шахсий кабинети орқали юборилган.
Суд кунига қарздор хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд
бўлсада, унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади ва эътироз билдирмади.
Шунга кўра суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддасига асосан, қарздор
вакилининг иштироксиз кўришни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 220-моддасига биноан, суд ишда иштирок этувчи шахсларни
суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда
хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига қарздорни суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг
келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб
чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Суд мажлисида аризачининг вакили – ариза талабини қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлиси хақида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор
қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади.
Суд, аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, ариза талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланишича, Андижон шаҳар солиқ инспекцияси(бундан буён матнда
“Аризачи” деб юритилади)нинг хабарномасида, 2023-йил 2-чорак учун фойда солиғи
бўйича ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлиги сабабли қарздорнинг
банкдаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операцияларини 10 кунга
тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мазкур қарор қабул қилинганлиги тўғрисида қарздорга алоқа хати орқали
шахсий кабинетига хабарнома юборилган, мазкур хабарномада қарздор томонидан
солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги учун унинг банклардаги барча ҳисобварақлари
бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, ҳисобот тақдим
этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10
кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга ариза
киритилиши ҳақида огоҳлантирган, аммо қарздор солиқ ҳисоботини белгиланган
муддатида давлат солиқ инспекциясига хисобот тақдим этмаган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси(бундан буён матнда СК деб
юритилади)нинг 82-моддасига асосан, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган
жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу
Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан
бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова
қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик
шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи
ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон
ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи
назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ
инспекциясига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи
томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар
тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда
юборилади.
СКнинг 111-моддасига мувофиқ, юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши
мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва
(ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ
текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар
белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан
солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини
кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик
қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг
ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан
расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги
ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида
унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш белгиланган.
СКнинг 273-моддасига биноан, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача
қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган
жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи
кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Суд, ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйиш бўйича ҳуқуқий таъсир чорасини қўллайди.
ИПКнинг 215-моддасига асосан, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга
ҳақли.
Суд, қарздор томонидан ҳисоботлар аризачига топширилмаганлиги сабабли
аризачининг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари билан тасдиқланганлиги
боис, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Қайд этилганларга кўра суд аризани қаноатлантиришни, ишни кўриб чиқиш
билан боғлик суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилган ҳолда, ариза
электрон тартибда тақдим этилганлиги сабабли почта харажати ва давлат божи
ундирмасликни лозим топди.
Чунки, Давлат божи тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунини 9моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва қарздор — ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи ундирилмаслиги кўрсатилган.
Зотан, ИПКнинг 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган
тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар
бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги
кўрсатилиши керак. Суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича
ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Суд юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111,
273-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 215, 217, 220, 222-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР Қ И Л А Д И:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
Қарздор YO'L QURILISH LOYIHA SIFAT KLASTERI масъулияти чекланган жамияти
2023-йил 2-чорак учун фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этгунга қадар
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқиш қисми тўхтатиб
турилсин.
Қарздор YO'L QURILISH LOYIHA SIFAT KLASTERI масъулияти чекланган
жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар қарздор томонидан тўлиқ
бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим
этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар
тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
У.Қурбонова