← Назад
Решение #497025 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 280 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8662-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ЙЙЙ” акциядорлик тижорат банки
манфаатида жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
1 268 741 954,97 сўм кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш,
ундирувни “ККК” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 2021
йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 10 440 VBA, ISUZU русумли
автотранспорт воситаси ва кредит ҳисобига сотиб олинган 2020 йилда
ишлаб чиқарилган давлат рақами 10 440 MBA, KAMAZ6540 1911 62
русумли юк автокранга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ССС (2023 йил 24 июлдаги
1/1-756-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 22 январда 2021/09сонли кредит шартномаси тузилган.
Кредит
шартномаси
юзасидан
даъвогар
жавобгарга
1 768 695 400 сўм кредит маблағини махсус техника сотиб олиш учун
5 йилга 12 ойлик имтиёзли даврни қўллаган ҳолда, йилли 21 фоиз устама
қўйиш шарти билан ажратилган.
Кредит шартномасининг 2.2-бандида кредит 60 ойга, яъни
2021 йил 21 январдан 2026 йил 21 январгача ажратилиши белгиланган.
Мазкур шартномага 1-илова билан кредитни қайтариш жадвали
тарафлар ўртасида тасдиқланган.
Янгийўл туманида хусусий фаолият билан шуғулланувчи
А.А.Таджибаева томонидан 2021 йил 26 январда даъвогар ва жавобгар
ўртасида гаров шартномаси тасдиқланиб, унинг 2.2-бандида кредит
шартномасида кўрсатилган мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш
“гаровга қўювчи” (жавобгар) балансида бўлган Тошкент вилояти, Янгийўл
ТРИБ томонидан 2021 йил 15 январда берилган ААF 2253857 рақамли
транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли ISUZU
NPR82L-KL5VAY русумли, 2021 йилда ишлаб чиқарилган, тури: юк ўзи
ағдарувчи,
двигатель
№OCD061,
кузов
№
рақамсиз,
шасси
№ NSBNPR82LMS403173, ранги оқ (белый), давлат рақам белгиси
10 440 VBA бўлган автотранспорт воситасини гаровга қўйиши, 3-бандида
гаров нарсаси 2021 йил 22 январда томонлар ўртасида гаровга қабул
қилинаётган мулк баҳосини келишиш далолатномасига асосан
441 600 000 сўм миқдорида банк томонидан баҳоланиб қабул
қилинганлиги кўрсатилган.
Янгийўл туманида хусусий фаолият билан шуғулланувчи
А.А.Таджибаева томонидан 2021 йил 20 февралда даъвогар ва жавобгар
ўртасида гаров шартномаси тасдиқланиб, унинг 2.2-бандида кредит
шартномасида кўрсатилган мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш
“гаровга қўювчи” (жавобгар) балансида бўлган Ангрен ТРИБ томонидан
2021 йил 17 февралда берилган ААF 2630896 рақамли транспорт
воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли KAMAZ6540 1911 62
русумли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, тури: юк автокран, двигатель
№K2920076, кузов № рақамсиз, шасси № NS3TCK323LJ004209, ранги оқ
(белый), давлат рақам белгиси 10 440 MBA бўлган автотранспорт
воситасини гаровга қўйиши, 3-бандида гаров нарсаси 2021 йил
18 февралда томонлар ўртасида гаровга қабул қилинаётган мулк баҳосини
келишиш далолатномасига асосан 1 414 956 000 сўм миқдорида банк
томонидан баҳоланиб қабул қилинганлиги кўрсатилган.
Муқаддам жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича кредит
қарздорлиги ва фоиз тўловларини шартлашилган муддатларда
бажармаганлиги сабабли, даъвогар олдида 2023 йил 17 май куни ҳолатига
552 717 315 сўм муддати ўтган асосий қарз, 202 895 711,10 сўм муддати
ўтган фоиз қарздорлиги, жами 755 613 026,10 сўм кредит қарздорлиги
юзага келган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 22 июндаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 755 613 026,10 сўм кредит қарздорлиги
(шундан, 552 717 315 сўм муддати ўтган асосий қарз, 202 895 711,10 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги), 33 000 сўм почта харажати, жами
755 646 026,10 сўм ундирилиб, ундирув гаров объектларига қаратилган.
Суд қарори қабул қилинганидан сўнг ҳам жавобгар кредитнинг
асосий қарзи ва фоизларини тўламасдан давом эттирган.
Даъвогар 2023 йил 13 июлда жавобгарга кредит қарздорлиги тўлаш
юзасидан огоҳлантириш хати юборилган.
Жавобгар томонидан мажбурият бажарилмаганлиги сабабли, низо
келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 1 268 741 954,97 кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни
гаров нарсаларига қаратишни сўраган.
Суд
мажлисида
даъвогар
вакили
даъво
талабларини
қўллаб-қувватлаб, муқаддам судга тақдим этилган даъво аризасида фақат
муддати ўтган кредит асосий қарзи ва муддати ўтган фоиз қарзи
ундирилиши сўралганлиги, ундан кейин ҳам мажбурият бажарилмасдан
қолганлиги сабабли, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
22 июндаги ундириб берилган қарздорликдан бошқа асосий қарз ҳамда
кейинга давр учун ҳисобланган фоиз қарздорлигини ундиришга
чиқилганлиги, даъво аризасида 2023 йил 1 августдаги ҳолатга мавжуд
қарздорлик
акс
эттирилганлиги,
гаров
объектлари
ҳали
сотилмаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни
сўради.
Палата ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Суд ажрими жавобгарга гибрид ва электрон почта орқали таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига
кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи
қисмининг учинчи хатбошисида суд томонидан юридик шахснинг судга
маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш
жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда
ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида агар ушбу параграфнинг
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари
қўлланади деб кўрсатилган.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда
ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли.
Кредит шартномасининг 4.3-банди “г” кичик бандиа олтинчи
хатбошисида кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам
кечиктириб тўланиши, кредитни қайтариш тўловлар жадвали асосида
тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳолларида кредитор
(даъвогар) томонидан судга мурожаат қилиш орқали кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит қарздорлигини
унрииш чораларини кўриш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Шартноманинг 4.3-банди “е” кичик бандида қарз олувчи кредитни
қайтариш
муддатларини
бузганда,
шартноманинг
2.4-бандида
белгиланган фоиз ставкасини (21 фоиз) тўловлар жадвали бўйича
муддати ўтган қисмига нисбатан 1,5 мартага оширилган ҳолда
ҳисобланиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ўз зиммасига қолган
мажбуриятларни бажармаганлиги, бундай ҳолатда даъвогар кредит
қарздорлигини муддатидан олдин ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига
эгалиги, даъво аризаси судга тақдим этилишида кредит қарздорлиги
1 068 586 801 сўм муддати келмаган асосий қарз, 663 260 778 сўм (шундан
552 717 315 сўми суд томонидан ундирилган) муддати ўтган асосий қарз,
292 540 402,07 сўм (шундан 202 895 711,10 сўми суд томонидан
ундирилган), жами 2 024 387 981,07 сўм (шундан 755 613 026,10 сўми суд
томонидан ундирилган) кредит қарздорлиги шаклланганлиги, суд қарори
билан ундирилган суммани олиб ташланганганда 1 268 741 954,97 сўм
кредит қарздорлиги мавжудлигини инобатга олиб, даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 268 741 954,97 сўм
(шундан 1 068 586 801 сўм муддати келмаган асосий қарз, 110 543 463 сўм
муддати ўтган қарз, 89 644 690,97 сўм муддати ўтган кредит фоизи) кредит
қарздорлиги ундиришни лозим топади.
Даъвогар ундирувни гаров нарсасига қаратишни сўраган.
ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа шахсга
мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун
бериши гаров ҳисобланади деб белгиланган.
ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Гаров шартномасининг 6-бандида жавобгар (қарз олувчи-гаровга
қўювчи) гаров билан таъминланган мажбуриятларни бажармаган
тақдирда даъвогар (гаровга олувчи)нинг талаби гаровга қўйилган мулк
қийматидан қондирилиши, қонунда назарда тутилган ҳолларда
ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиши белгиланган.
Ўзбекистон республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли Қўшма
қарори 26-бандининг учинчи-тўртинчи қисмларига мувофиқ, судларга
тушунтирилсинки,
кредитор
қарздордан
пул
маблағларидан
фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига кадар ҳисобланган
фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига қаратиш
тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли. Бундай ҳолда, агар бошқа суд
қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров объектига
қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация қилинмаган бўлса, суд
даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини
қаноатлантириши мумкин.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздор кредит шартномаси бўйича
мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги оқибатида кредит
қарздорлигини муддатидан олдин ундириш белгиланганлиги, кредит
қарздорлиги гаров нарсалари билан таъминланганлиги, гаров объектлари
муқаддам суд ҳал қилув қарори билан ундирув қаратилган бўлса-да, улар
бўйича ундирув амалга ошмаганлигини инобатга олиб, ундирувни гаров
таъминоти сифатида қўйилган транспорт воситаларига қаратишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, еттинчи
қисмида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда
бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг
манфаатларини
кўзлаб
тақдим
этилган
даъво
талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган
тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган
шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган
қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд кредит қарздорлиги ва унга ҳисобланган
фоизларни
ундириш
тўғрисида
даъво
талаблари
тўлиқ
қаноатлантирилганлиги инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети
фойдасига 25 374 839,10 сўм, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
6
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
“ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ”
акциядорлик тижорат банки фойдасига 1 268 741 954,97 сўм кредит
қарздорлиги
(шундан
1 068 586 801 сўм муддати келмаган асосий қарз, 110 543 463 сўм муддати
ўтган қарз, 89 644 690,97 сўм муддати ўтган кредит фоизи) кредит
қарздорлиги 33 000 сўм почта харажати, жами 1 268 774 954,97 сўм
ундирилсин.
Ундирув “ККК” масъулияти чекланган жамияти тегишли:
- Тошкент вилояти, Янгийўл ТРИБ томонидан 2021 йил 15 январда
берилган ААF 2253857 рақамли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асосан тегишли ISUZU NPR82L-KL5VAY русумли, 2021 йилда
ишлаб чиқарилган, тури: юк ўзи ағдарувчи, двигатель №OCD061, кузов
№ рақамсиз, шасси № NSBNPR82LMS403173, ранги оқ (белый), давлат
рақам белгиси 10 440 VBA бўлган автотранспорт воситаси;
- Ангрен ТРИБ томонидан 2021 йил 17 февралда берилган
ААF 2630896 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига
асосан тегишли KAMAZ6540 1911 62 русумли, 2020 йилда ишлаб
чиқарилган, тури: юк автокран, двигатель №K2920076, кузов № рақамсиз,
шасси № NS3TCK323LJ004209, ранги оқ (белый), давлат рақам белгиси
10 440 MBA бўлган автотранспорт воситасига қаратилсин.
“ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджети фойдасига 25 374 839,10 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов