← Назад
Решение #497101 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 144 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8659-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти тугатувчи
бошқарувчиси АААнинг жавобгар “ППП” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 179 700 000 сўм асосий қарз, 34 592 250 сўм фоиз, жами
214 292 250 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар вакили ИИИ (2023 йил 23 августдаги 21-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ЙЙЙ” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ППП”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)нинг ҳисобрақамига 2021 йил 15 февралда 34 500 000 сўм, 16
мартда
47 500 000
сўм,
9
апрелда
100 000 000
сўм,
17 майда 46 000 000 сўм ва 8 июнда 300 000 сўм, жами 228 300 000 сўм пул
маблағлари ўтказиб берилган бўлиб, тўлов топшириқномаларида пул
маблағлари ўтказилишининг асоси сифатида 2021 йил 1 февралдаги
1-сонли молиявий қарз шартномаси асосида ўтказилаётганлиги
кўрсатилган.
Жавобгар томонидан 2021 йил 15 майда 500 000 сўм, 19 февралда
2 000 000 сўм, 26 февралда 17 000 000 сўм, 2 мартда 27 600 000 сўм
ва 9 мартда 1 500 000 сўм, жами 48 600 000 сўм пул маблағларини
2021 йил 1 февралдаги 1-сонли молиявий қарз шартномаси бўйича
қайтарилаётганлиги кўрсатилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 декабрдаги
ҳал қилув қарори билан даъвогар аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ
бошқармаси аризасига асосан соддалаштирилган тартибда банкрот деб
топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланиб,
даъвогарнинг тугатиш бошқарувчиси қилиб, Турсунбаева Дилафрўз
Набижановга тайинланган.
Даъвогар тугатувчи бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг
тугатиш ишлари олиб борилиши жараёнида мавжуд ҳужжатлар, банк
айланмаси ва бошқа ҳужжатлар ўрганилиб, жавобгар томонидан қарз
қайтарилмаганлиги аниқланган.
Даъвогар 2023 йил 16 августда жавобгарга қарздорликни қайтариш
юзасидан талабномалар юборган.
Жавобгар мавжуд қарзни тўламаганлиги сабабли тарафлар ўртасида
низо келиб чиқиб, даъвогар тугатувчи бошқарувчиси Д.Н.Турсунбаева
Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 179 700 000 сўм асосий қарз, 34 592 250 фоиз,
жами 214 292 250 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъвогарга тегишли ҳужжатлар ўрганилганда жавобгарнинг
қарздорлиги мавжудлиги аниқланганлиги, жавобгар олинган қарз
маблағларининг бир қисмини қайтариб, 179 700 000 сўм асосий қарз
қолганлиги, жавобгар юборилган талабнома бўйича қарздорликни
даъвогар ҳисобрақамига тўлаб бермаганлиги, фоиз суммасини охирги
қарздорлик суммаси ўтказилганидан сўнг одатда молиявий ёрдам
шартномалари бир йилга тузилганлиги сабабли, 2022 йил июнь ойидан
ҳисобланганлиги, қарз шартномаси даъвогарда мавжуд эмаслиги,
даъвогарнинг олдинги раҳбарлари ҳужжатларни тақдим этмаганлигини
билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга электро почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи
қисмининг учинчи хатбошисида суд томонидан юридик шахснинг судга
маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш
жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Даъвогар вакили тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлардан ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни 144-моддаси тўртинчи қисмининг 5-хатбошисида тугатиш
бошқарувчиси қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши
шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
ФК 732-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз шартномаси
бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки
турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб
беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча
суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва
миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 735-моддасининг биринчи қисмига асосан, қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда
ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ИПК 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар жавобгарга қарз шартномаси
асосида пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, жавобгар олинган қарз
суммасини шартлашилган муддатда қайтариб бермаганлиги, жавобгар
судга пул маблағларини қайтарганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни
тақдим этмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш даъво
талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
179 700 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъво аризасида 34 592 250 сўм фоиз ундириш ҳам сўралган.
ФК 327-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, бошқа шахсларнинг
пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб
беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд
бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан
фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
ФКнинг 735-моддасининг иккинчи қисмига асосан, агар қарз
суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз
олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан
бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан 2022 йил учун 7 ой
ва 2023 йил учун 8 ой давомида фоиз ҳисобланганлиги кўрсатилган бўлсада, қарз шартномаси тақдим этилмаганлиги, ундаги қарз суммасини
қайтариш муддатини аниқлаш имконияти мавжуд эмаслиги, бундай ҳолда
қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйгандан бошлаб қарз
олувчи ўттиз кун мобайнида қарзни қайтарилиши лозимлиги
қонунчиликда белгиланганлиги, даъвогар жавобгарга 2023 йил
16 августда қарзни қайтариш тўғрисида талабнома юбориб, даъво
аризасини судга 2023 йил 25 августда тақдим этганлиги, даъво аризасида
кўрсатилган давр учун фоиз ундириш юзасидан даъвогар томонидан қарз
шартномасидаги тегишли шартлар кўрсатиб ўтилмаганлигини инобатга
олиб, фоиз ундириш даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
4
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд томонидан даъво талаби қисман
қаноатлантирилганлиги, судга даъво аризаси киритилишида давлат божи
ва почта харажати тўланмаганлигини инобатга олиб, жавобгардан
республика бюджети фойдасига 3 594 000 сўм давлат божи, Зангиота
туманлараро иқтисодий суди фойдасига 33 000 сўм почта харажати,
даъвогардан республика бюджети фойдасига 691 845 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
“ППП” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 179 700 000 сўм асосий қарз ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“ППП” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджети фойдасига 3 594 000 сўм давлат божи, Зангиота туманлараро
иқтисодий суди фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
“ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти республика бюджети
фойдасига 691 845 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов