Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2301/5085 Дата решения 11.09.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение НАМАНГАН ВИЛОЯТИ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "YUKSALISH OBOD YURT" хусусий корхонаси
Source ID 1165555 Claim ID 3649839 PDF Hash f3a3a5dc3ec1d694... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 220-моддаси ИПК 220 law
ужжатларидан жавобгар томонидан СКнинг 111-моддаси ужжатларидан жавобгар томонидан СК 111 law
йича операцияларни СК 112-моддаси йича операцияларни СК 112 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
им операциялари СКнинг 111-моддаси им операциялари СК 111 law
Текст решения 6 944 символов
4-1601-2301/5085-сонли иқтисодий иш судья:А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 сентябрь Наманган туманлараро иқтисодий суди судья А.Каримов раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Анинг жавобгар "Б" хусусий корхонасининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: А (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза (илтимоснома) билан мурожаат қилиб, "Б" хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлиги учун унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Аризачи ва жавобгар белгиланган тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади ёки вакил иштирокини таъминламади ҳамда ариза талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаларида бундай ҳолда иш жавобгарнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, ИПК 220-моддасининг биринчи қисмида эса, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Шунга асосан, суд мазкур ишни тарафларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайди. Суд ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади) 82-моддасининг биринчи қисмида солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилиши, СК 273-моддасининг биринчи қисмида эса, солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шартлиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан жавобгар томонидан СКнинг 111-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим этилмаган. Солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этиши ҳамда жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида солиқ органи томонидан жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан солиқ органига солиқ ҳисоботи тақдим этилмаган. Шу сабабли, аризачи жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраб судга ариза (илтимоснома) билан мурожаат қилган. СК 111-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қўлланилиши мумкин. Юқорида қайд этилганидек, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари ҳамда аризачи вакилининг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришлари билан тасдиқланади. СК 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ органи томонидан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида жавобгарга хабарнома юборилгандан сўнг ҳам жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим этмаган. Таъкидлаб ўтилган қонун нормаларига асосан, ушбу ҳолат жавобгарнинг солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун аризачи томонидан билдирилган талабни қаноатлантиришга ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни СК 112-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган муддат асосида қарор қабул қилингунга қадар, яъни солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйишга асос бўлади. Мазкур ҳолатда, суд аризачи томонидан билдирилган талабни асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиради. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридагиларга асосан суд иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 216, 217, 220-222моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Анинг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар "Б" хусусий корхонасининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари СКнинг 111-моддасининг биринчи қисмига асосан жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи солиқ органига тақдим этилгунга қадар тўхтатиб турилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов