← Назад
Решение #497132 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 34 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8645-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 11 сентябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
даъвогар Йййнинг жавобгар “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 914 382 сўм компенсация тўловлари ундириш тўғрисидаги
даъво аризаcи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган
тартибда, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 914 382 сўм компенсация тўловлари
ундиришни сўраган.
Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма
фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан тақдим
этилган ҳисоботига асосан III тоифага мансуб компенсация тўловчиси
сифатида 2021 йил учун жами 914 382 сўм қарздорлиги мавжудлиги
аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
Қонуни 34-моддасининг биринчи қисмига асосан, табиатдан махсус
фойдаланганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар
табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа
мажбурий тўловлардан утилизация йиғимидан, шунингдек атроф муҳитни
ифлослантирганлик
(ифлослантирувчи
моддаларни
чиқарганлик,
оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун компенсация
тўловларидан, табиий ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта
тиклаганлик учун тўловлардан иборат бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
12 апрелдаги 202-сонли қарор 2-бандининг в-кичик бандида
ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга
чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни
жойлаштирувчи юридик шахслар ҳамда юридик шахслар, шунингдек,
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи
ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация
тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча
оқизувчи жисмоний шахслар компенсация тўловчи субъектлар
ҳисобланиши белгиланган
Мазкур қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби
тўғрисида”
Низомнинг
22-бандида
атроф
табиий
муҳитни
ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация
тўлови суммаси ҳисоб-китоби I — IV тоифаларга мансуб компенсация
тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга 6-иловага
мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилиши, III ва IV тоифаларга
мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар йилда бир марта, ҳисобот
йилидан кейинги йилнинг 25 январигача тақдим этилиши белгиланган.
Низомнинг 27-бандида III ва IV тоифаларга мансуб компенсация
тўловчи
субъектлар
томонидан
атроф
табиий
муҳитни
ифлослантирганлик
ва
чиқиндиларни
жойлаштирганлик
учун
компенсация тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги
йилнинг 5 февралигача амалга оширадилар деб кўрсатилган.
Шунингдек, Низомнинг 32-бандига кўра, компенсация тўловчи
субъектлар компенсация тўловларини ўз вақтида ҳисоблаш ва тўлаши,
компенсация тўловлари ҳисоб-китоби суммаларини Давлат экология
қўмитасининг ҳудудий органларига келишиш учун қоғоз ёки электрон
шаклда тақдим этишга мажбурлиги белгиланган.
Шу билан бирга, Низом 35-бандининг саккизинчи хатбошисида
давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органларида компенсация
тўловларини ундириш билан боғлиқ бўлган даъволарни суд органларига
тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги қайд этилган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар Низом талабларига мувофиқ
компенсация тўловларини амалга ошириши лозим бўлган субъектлар
қаторига кириши, тўловларни белгиланган муддатларда амалга
оширмаганлиги, жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисоботда 2021 йил
учун 914 382 сўм компенсация тўловлари ҳисобланганлиги, ушбу
тўловларни тўламаганлиги, тўловни амалга оширганлигини тасдиқловчи
ҳужжатларни судга тақдим этмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 914 382 сўм
компенсация тўловлари ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож
тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилиши, бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса,
суд
харажатлари
жавобгарнинг
зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан судга даъво аризаси
тақдим этилганидан сўнг қарздорлик тўланганлиги, бундай ҳолатда
давлат божи жавобгар зиммасига юклатилишини инобатга олиб,
жавобгардан республика бюджети даромадига 330 000 сўм давлат божи,
даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192, 2034-2035-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
“ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ййй фойдасига
914 382 сўм компенсация тўловлари, 33 000 сўм почта харажати, жами
947 382 сўм ундирилсин.
“ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджети даромадига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов